1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Мени эмизган шахснинг ҳаққини қандай адо этаман?

19:30 / 11.03.2020 3144 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки ёшдан кичик бўлган гўдакнинг онасидан бошқа эмизикли аёлни тўйиб эмиши ила у аёл боланинг онасига, эри отасига, фарзандлари ака-укаси ва опа-сингилларига айланадилар. Шунингдек, бу аёлнинг бошқа қариндошлари ҳам эмган болага хеш бўладилар. Гўдакнинг суяги ва эти она сутидан шаклланади. Шунинг учун уни эмизган аёл ҳам туққан онаси каби бўлади. Бинобарин, худди ўз онасини эъзозлагандек, унинг ҳам ҳурматини жойига қўйиш ва қадрлаш лозим.

عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ الْمُنْكَدِرِ، قَالَ: جَاءَتْ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم ظِئْرُهُ الَّتِي أَرْضَعَتْهُ، فَبَسَطَ لَهَا رِدَاءَهُ، ثُمَّ قَالَ: «مَرْحَبًا بِأُمِّي»، ثُمَّ أَجْلَسَهَا عَلَى رِدَائِهِ. رَوَاهُ الْحُسَيْنُ الْمَرْوَزِيُّ.

Муҳаммад ибн Мункадирдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига у зотни эмизган аёл келди. Шунда у зот ридоларини ерга ёйдилар ва:

«Марҳабо, онажон!» деб уни ридолари устига ўтирғиздилар».

Ҳусайн Марвазий ривоят қилган.

Демак, аёл фақат эмизган бўлса ҳам, ўша эмизган онанинг боладаги ҳаққи туққан онанинг боладаги ҳаққи каби бўлар экан. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини эмизган аёлни «Онам» деб атаганлари, келганида ўринларидан туриб, ҳурмат-иззат қилганлари, ўзларининг кийимлари – ридоларини ерга тўшаб, унинг устига ўтирғизиб, ҳурмат кўрсатганлари шунга ҳужжат, далил бўлади.

عَنْ حَجَّاجِ بْنِ حَجَّاجٍ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: مَا يُذْهِبُ عَنِّي مَذَمَّةَ الرَّضَاعِ؟ قَالَ: «غُرَّةُ عَبْدٍ أَوْ أَمَةٍ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَابْنُ حِبَّانَ وَالدَّارَمِيُّ.

Ҳажжож ибн Ҳажжож отасидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Мендан эмизган(нинг ҳаққини адо этмаган)лик мазамматини нима кетказади?» деб сўрашди.

«Битта қул ёки чўри озод қилиш», дедилар».

Термизий, Насоий, Ибн Ҳиббон ва Доримийлар ривоят қилишган.

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Мени биров эмизган. Унинг эмизганлик ҳаққини адо эта олмаганман. Бу нуқсонни нима кетказади? Нима қилсам, бу гуноҳни юваман, мени эмизган шахснинг ҳаққини адо этаман?» дея сўрабди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом бу саволга:

«Битта қул ёки чўри озод қилиб», деб жавоб берибдилар.

Демак, эмизган аёлларнинг ҳаққи юқори даражада, олий бир мақомда бўлар экан.

«Кексаларни эъзозлаш» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Икки ёшдан кичик бўлган гўдакнинг онасидан бошқа эмизикли аёлни тўйиб эмиши ила у аёл боланинг онасига, эри отасига, фарзандлари акаукаси ва опасингилларига давоми...

1658 13:33 / 20.04.2025
70. Ҳаким ибн Ҳизомдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Жоҳилиятда садақа, қул озод қилиш ва силаи раҳм каби ибодат деб қилган нарсаларимга нима давоми...

2827 10:20 / 18.04.2019
Наввос ибн Самъон Ансорийдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот.Яхшилик ndash ҳусни хулқ. давоми...

3277 11:00 / 05.06.2023
. ,. Ҳасандан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Раҳмнинг эшик оғалари бор. Улар ила Аллоҳ азза ва жаллага яқинлашилур,, давоми...

1141 15:41 / 15.09.2025