1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Мен учун қўллари қадоқ бўлган онам!

11:00 / 10.07.2022 4155 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шифокор йигит бир қизга совчи қўйди. Қиз йигитнинг оилавий аҳволидан хабардор бўлгач, никоҳ маросимига онасини олиб келмаслик шарти билан турмушга чиқишини билдирди. Йигит нима қилишини билмай қолди ва устозларининг биридан маслаҳат сўради. Устози ундан: «Нега бундай шарт қўйди?» деб сўраганда, йигит: «Отам бир ёшлигимда вафот этганлар, онам менга пул сарфлаш учун одамларнинг кирини ювувчи бўлиб ишлаганлар. Лекин бундай ўтмишим менинг кўп қийналишимга сабаб бўлган. Энди ўз ҳаётимни бошлашим керак» деди.

Устози унга «Менинг бир талабим бор, уйга бориб онангнинг қўлини ювиб қўясан ва эртага олдимга келасан, фикримни ўшанда айтаман» деди.

Йигит уйига бориб онасидан қўлини узатишини сўраб, ювиб қўймоқчилигини айтди. Она қўлини узатганда ўғил у қўлга қараб йиғлаб юборди. Чунки кир ювиш асносида ёрилган, бужмайган қўлни йигит илк бор кўраётганди.

Йигит онасининг қўлини ювиб бўлгач, эрта бўлишини кутмай устозига қўнғироқ қилиб, «Раҳмат сизга, нима қилишим кераклигини тушундим, бир кунда ўтадиган никоҳ тўйимни деб, онамни қурбон қилмайман. Ахир онажоним менинг эртанги куним учун умрларини қурбон қилдилар» деди.

Азизлар, ота-оналаримизнинг хизматларида камарбаста бўлайлик!

Эшикка термулиб, болам келиб қолса деб овқатни ўраб, кутиб ўтирадиган волидамизнинг ҳолларидан хабар олишни унутмайлик!

Онамизнинг юзларида табассум, кўзларида ёш билан қилган дуоларини олишнинг пайидан бўлайлик!

Аллоҳ таоло ота-онамизни паноҳида асрасин, умрларига, ризқларига барака берсин! Ота-онаси вафот этганларнинг ота-оналарини Ўзи раҳматига олсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
32. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Учта дуо шакшубҳасиз қабул бўлади мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва отаонанинг давоми...

11769 10:30 / 22.12.2018
Нофеъ ибн Абдулҳорисдан ривоят қилинади . ,..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кенг маскан, солиҳ қўшни ва яхши маркаб мусулмон кишининг саодатидандир,, давоми...

2924 11:55 / 19.10.2019
Аллоҳ таоло Одамга исмларнинг барчасини ўргатганидан кейин уларни фаришталарга рўбарў қилди ва .Агар .Ер юзида фасод қилувчи ва қон тўкувчи кимсани яратасанми, давоми...

2929 16:05 / 24.09.2019
Саҳл Исфаройиний айтади .Менга Сулайм, яъни Абул Фатҳ Розий айтиб берганди .Рай шаҳрига сафар қилганида ўн ёш атрофида бўлган экан. Сафари ҳақида ҳикоя қилиб давоми...

6208 11:00 / 09.12.2023