1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳга шукр қил!

08:04 / 07.03.2020 2634 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Абу Нуҳ айтади: «Соҳилда бир киши менга: «Аллоҳ таоло қайтарган амалларни қилиб, осийлик қилган бўлсанг ҳам, Ул Зот сенга гўзал муомала қилган ҳолат ҳаётингда неча марта содир бўлган?» деб сўради. Мен: «Кўплигидан саноғини ҳам билмайман», дедим. У киши: «Бошингга кулфат тушиб, Аллоҳ таолога илтижо қилганингда бирор марта ёрдам бермаганини эслайсанми?» деди. Мен: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, У Зот ҳар сафар менга яхшилик қилиб, ёрдам берган», дедим. «Бирор нарса сўраганингда бермаганини эслайсанми?» деди. «Мен Ул Зотдан нимани сўраган бўлсам, ҳаммасини берган. Ёрдам сўрасам, ёрдам берган», дедим. У: «Бир одам дилингни хира қилса, қандай жазо берган бўлар эдинг?» деди. Мен: «Уни мукофотлашга ҳам, жазолашга ҳам қодир бўлмас эдим», дедим. У: «Сенга берилган неъматларнинг шукрини адо қилишда бор жидду жаҳдинг билан ҳаракат қилишингга энг ҳақли, энг лойиқ Зот Аллоҳ таолодир. У аввал ҳам, энди ҳам сенга яхшилик қилади. Аллоҳга қасамки, У Зотга шукр қилиш бандаларга мукофот беришдан осон. Аллоҳ табарока ва таоло бандаларидан шукр тариқасида айтилган ҳамднинг ўзига ҳам рози бўлаверади», деб насиҳат қилди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илк .Иқро, ояти нозил бўлганидан бошлаб то бугунги кунгача дин душманларининг Исломга қарши хуружи бир соат ҳам тўхтамаган. Исломга, унинг муқаддасотларига қарши давоми...

5626 19:40 / 03.11.2019
Дунёнинг барча қитъасида бирдай севиб истеъмол қилинадиган қовоқнинг фойдалари ва шифобахш хусусиятлари ҳақида қадимда Плиний ва Абу Али ибн Сино рисолаларида давоми...

9856 14:24 / 04.02.2022
Айни кунларда юртимиздаги баъзи бозорлар ва озиқ ndash овқат дўконларида маҳсулот олиш учун навбатда турган кишиларнинг кўплигини кўриб ҳайрон қоласан. Гоҳида давоми...

4220 11:00 / 03.04.2020
Исломдек осон тушуниладиган ва кишини жасоратлантирадиган бошқа бир дин мавжуд эмас. Ҳаётда инсон руҳини роҳатга эриштирадиган, инсонга ўз ҳаётидан мамнун ҳолда давоми...

6128 19:10 / 28.12.2018