1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Интервью: Уйимда Қуръоним бор

13:06 / 13.01.2020 3341 pdf Ўқиш режими + -

«Хабарингиз бор, «Hilol-nashr» нашриёти 2018 йилдан буён Қуръони Карим — Мусҳафи шарифни нашр этиш ишларини бошлаган. Узоқ йиллар Ўзбекистонда Қуръон чоп қилинмаган, шунинг учун ҳам бунга эҳтиёж жуда катта эди. Умумий ҳисобда ҳозирги кунгача 75 минг ададда Қуръони карим чоп қилиниб, ўқувчилар қўлига етиб борди.

Бугун нашриёт томонидан яна 20 минг нусхада Мусҳаф сотувга чиқарилди. Юртдошларимиз Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги жами ўнта дўкондан сотиб олишлари мумкин.

Жорий йил биринчи чорагида Мусҳафи шариф яна 20 минг ададда, янги кўринишда сотувга чиқарилади. Ҳозирда чоп қилиш ишлари кетмоқда. У ҳозиргидан бироз кичикроқ кўринишда, янаям чиройли шаклда ўқувчилар қўлига етказиб берилади, иншааллоҳ», дейди нашриёт ходими Ёрқинжон Ҳайдаров.

«Аллоҳга беадад шукр, шундай замонларга келдик»

«Ушбу китоб — каломи шарифни олганимдан жуда бахтиёрман. Аллоҳ барча мўминни ўзининг ихлос ва иймони билан мукофотласин. Доимо ният қилардимки, Аллоҳнинг каломини ўқисам, хатм қилсам, ўзимни бахтли деб ҳисоблардим», - дейди Қашқадарё вилоятидан келган юртдошимиз.

«Уйимизда бир дона Қуръонимиз бор эди. Беш яшар қизим билан Қуръонни галма-гал ўқишда қийинчиликка дуч келардик. Мана, бугун Қуръони Карим сотиб олдик ва энди қизим билан бир хил нусхадан ўқиймиз иншааллоҳ.

Ушбу Мусҳафни нашр этишда хизмат қилган барчадан Аллоҳ рози бўлсин!» — дейди қизалоқнинг онаси.

Қизча эса, Қуръон берган Аллоҳга ҳамд бўлсин, унга сабабчи бўлганлардан рози бўлсин, дея бийрон сўзлайди.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кеча, 1 июнь mdash Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё давоми...

2012 14:30 / 02.06.2022
Малайзиянинг Ёшлар кенгаши президенти БМТнинг ушбу мамлакатдаги Тараққиёт дастурининг ваколатхонасига мактуб йўллаган. Бу ҳақда IQNA хабар беради.Мактубда давоми...

2368 11:30 / 21.01.2019
Туркманистонда 2020 йил 13 июлдан бошлаб коронавирус пандемияси сабабли ёпилган масжидлар ўз фаолиятини тиклади. Бу ҳақда республика муфтиятига асосланиб, .Туркман давоми...

1739 08:00 / 03.04.2021
2023 йил 28 июнь куни Қурбон ҳайитиrdquo байрами нишонланиши муносабати билан, йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш ва аҳолига кўрсатилаётган транспорт давоми...

1441 10:58 / 25.06.2023