1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қурбон ҳайити куни  Тошкент шаҳрида 1060 та автобуслар халқимизга хизмат қилади

05:58 / 25.06.2023 1469 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 28 июнь куни “Қурбон ҳайити” байрами нишонланиши муносабати билан, йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш ва аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, Тошкент шаҳридаги 151 та автобус йўналишларига жами 1060 та автобуслар ишга чиқарилиши белгиланган бўлиб, автобус йўналишларининг фаолияти соат 4:00 дан бошлаб йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, “Қурбон ҳайити” намози ўқилиши муносабати билан,  масжидларга келиб кетишда пойтахт аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент шаҳрида жойлашган 100 га яқин масжидларга соат 03:00 дан, соат 05:00 гача бўлган вақт мобайнида вақтинчалик 60 та махсус автобус йўналишлари ташкил этилиб, ушбу йўналишларга 160 дона автобуслар чиқарилиши белгиланган.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Қурбон Ҳайити намозига ташриф буюришда ушбу автобуслардан фойдаланишингиз тавсия этилади.

Тошшаҳартрансхизмат АЖ Ахборот хизмати

Мавзуга оид мақолалар
2005 йилда Қирғизистоннинг Ўш вилоятида ташкил этилган .Саййида Хадича, қизлар мактаби бугунга келиб жуда ҳам кўп ёш қизларнинг Қуръони карим ёд олишлари учун катта давоми...

2732 06:20 / 01.07.2019
2024 йил 3 май куни юртимизга Ҳиндистон уламоларининг йирик намояндаси, Ислом арбоби, етук аллома, воиз, адиб, мударрис, Бутунҳиндистон мусулмон уламолар уюшмасининг давоми...

1581 15:22 / 04.05.2024
Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Нукус шаҳридаги .Муҳаммад ибн Аҳмад алБеруний, ўрта давоми...

1549 15:31 / 28.11.2023
Руҳоний Девид Киганданинг ўн тўққиз ёшли ўғли Мусо Мувангузи Киганда Исломни қабул қилганини эълон қилди. Бу ҳақда islamnewsru сайти хабар берди.Мувангузининг давоми...

2042 07:19 / 15.12.2020
Аудиолар

232063 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150575 09:35 / 11.08.2021