1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малайзия диний келишмовчиликлар тинч йўл билан ҳал этилишини хоҳламоқда

11:30 / 21.01.2019 2346 pdf Ўқиш режими + -

Малайзиянинг Ёшлар кенгаши президенти БМТнинг ушбу мамлакатдаги Тараққиёт дастурининг ваколатхонасига мактуб йўллаган. Бу ҳақда IQNA хабар беради.

Мактубда Ҳиндистондаги маҳаллий ҳиндулар ва мусулмонлар ўртасидаги диний қарама-қаршиликларга барҳам бериш учун тинч йўл билан ечим топишга чақирилган. Маълумки, 1992 йилда Ҳиндистоннинг Лоуди шаҳрида XV асрга дахлдор мусулмонлар масжиди ёқиб юборилган. Бу, ўз навбатида келишмовчиликларни юзага келтирган ва натижада минглаб кишиларнинг ўлимига сабаб бўлган эди. Давлатнинг расмий идоралари аралашгани билан ҳам муаммо ҳанузга қадар ҳал этилгани йўқ. Оқибатда икки дин вакиллари ўртасида ҳамон зиддиятли ҳолат ҳукмронлик қилмоқда. Малайзия Ёшлар кенгаши бирор нохуш воқеа содир бўлмасидан аввал ҳар икки томонга манфаатли ечим бўлиши мақсадида БМТга мурожаат этиб, масалани тинч йўл билан ҳал этилишини талаб қилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Бухорога хориждан 5 миллион турист келиши учун катта замин ҳозирланмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоийиқтисодий давоми...

1256 15:49 / 01.06.2024
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залини экспонатлар билан бойитиш, экспозицияни ташкил этиш ҳамда режалаштирилган лойиҳалар юзасидан якуний давоми...

914 14:04 / 28.04.2025
Тошкент шаҳри Учтепа тумани .Саид Вақос ота, жоме масжиди имомхатиби Фозилжон домла Убайдуллаев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги .Минор, жоме масжиди имомхатиби давоми...

3497 15:05 / 12.11.2019
Муқаддас Макка шаҳридаги Масжид улҲарамда дунёдаги энг катта соябонларнинг ўрнатилиши якунланмоқда.Саудия Арабистони ҳаж вазирлиги манбасининг хабар қилишича, давоми...

3180 15:01 / 08.10.2018