1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ақиқадан ҳайратланган шифокор

14:30 / 01.01.2020 8137 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Германияда истиқомат қилувчи бир мусулмон оилага Аллоҳ таоло фарзанд неъматини берибди. Улар суннатга амал қилган ҳолда еттинчи куни болани сочини олдириб ақиқа қилишибди. 40 кундан кейин шифокор кабулига боришганда шифокор болани тиббий кўрикдан ўтказиб бўлиб улардан: «Бола шундай туғилганми ё сочини ўзларинг қириб олдингларми?» деб сўрабди. Ота-она ўзимиз, нима бирор бир нарса бўлибдими, дея жавоб қайтаришибди.

Шифокор: «Йўқ хаммаси яхши. Яқинда биз хамкасблар билан бир текширув ўтказган эдик. Унда чақалоқларни 40 кунлигида сочи олиб қўйилса болани кўриш, эшитиш ва жисмоний ривожланишига жуда катта фойдаси борлигини кашф қилгандик. Агар 7 кунликда соч олинса икки баробар яхши бўларкан. Сизлар буни қаердан эшитдинглар» деб ҳайратланиб сўрабди.

Боланинг отаси: «Бизга пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганлар», дея жавоб берибди.

Шифокор: «Ахир бу янгиликка энди 50 кун бўлди-ку, у одам қаердан билган экан, деб сўрабди.

Шунда чақалоқнинг отаси: «Пайғамбаримиз бундан 1400 йил олдин бу суннат амалларини намуна қилиб кетганлар», деб жавоб берибди.

Шифокор жавобдан сўнг ҳайратланганча бир нуқтага тикилиб қолибди...

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шояд бу илмий кашфиётлар орқали инсон миясининг пешона қисмининг ғоят муҳимлигини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари билан дуо қилиш давоми...

3812 14:47 / 04.10.2024
Электрли илон балиқЭлектрли илонбалиқ денгиз жониворлари орасида энг катта кучланишда ток чиқарар экан.Кичик ҳажмдаги илонбалиқ ўзидан ов пайтида 350 вольт ток давоми...

2794 09:00 / 02.10.2021
Инсон жисмидаги мўъжизавий аъзолардан бири юрак бўлиб, у ишламаса ва фаолиятдан тўхтаса, инсон ҳалок бўлади. Инсоннинг юраги бир кунда 100 000 бора уради. Бир йилда давоми...

3128 09:00 / 06.01.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Осмонлару ердаги нарсаларга назар солинглар. Иймон келтирмайдиган қавмларга оятмўъжизалар ва давоми...

5066 15:04 / 23.01.2022