1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳдан қўрқиш ёдингиздан кўтарилмасин!

13:45 / 03.01.2020 6262 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ

Бақара Аёлларингиз экинзорларингиздир. Бас, экинзорингизга хоҳлаганингиздай келинг. Ўзингиз учун (яхшилик) тақдим қилинг. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Унга рўбарў келувчисиз. Мўминларга хушхабар бер. (Бақара сураси, 223-оят).

Эр-хотин орасидаги ҳассос ва нозик алоқа Қуръони Карим оятларида ўзига хос услуб билан тасвирланади. Аввалги оятлардан бирида эр-хотинни бир-бирига нисбатан кийим – либос деб таъриф қилинган эди. Бу оятда эса аёллар экинзорга ўхшатиляпти. Экинзорга уруғ ташланса, ҳосил униб чиққанидек, аёлга эркакдан тушган уруғликдан фарзанд униб чиқишига ишоратан:

«Аёлларингиз экинзорларингиздир», – дейилмоқда.

Модомики, улар экинзор эканлар,

«Бас, экинзорингизга хоҳлаганингиздай келинг».

Яъни «Хоҳлаган вақтингизда, хоҳлаган ҳолатингизда жинсий яқинлик қилинг. Айни чоғда мақсад, кўзланган ғоя эсингиздан чиқмасин:

«Ўзингиз учун (яхшилик) тақдим қилинг».

Аллоҳдан қўрқиш, Унга тақво қилиш ёдингиздан кўтарилмасин.

«Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Унга рўбарў келувчисиз».

Демак, эҳтиёт ва ҳушёр бўлиш керак. Оятнинг охирида Аллоҳга рўбарў келганда мўминларга яхшилик бўлишини таъкидлаб:

«Мўминларга хушхабар бер», – дейиляпти.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Ёзилган ажал ўлароқ. Ким бу дунёнинг савобини истаса, унга ўшандан берурмиз. Ким охиратнинг савобини истаса, унга ўшандан давоми...

3192 17:00 / 11.01.2022
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Албатта, иймон келтирганлар, ҳижрат қилганлар ва Аллоҳнинг йўлида жидду жаҳд қилганлар ndash ана ўшалар давоми...

3443 11:40 / 16.10.2019
Аллоҳ таоло Раъд сурасида марҳамат қилади .Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила давоми...

8177 10:15 / 27.10.2018
.Нуҳдан сўнг қанчаданқанча асрларни ҳалок қилдик. Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлиш ва уларни кўришда Роббинг Ўзи кифоя қилур, Исро сураси давоми...

1963 19:00 / 23.01.2024