1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Миянинг пешона қисмини Суннати Набавийя билан даволаш

14:47 / 04.10.2024 3667 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шояд бу илмий кашфиётлар орқали инсон миясининг пешона қисмининг ғоят муҳимлигини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари билан дуо қилиш зарурлигини англаб етсак.

Олимлар пешонанинг орқасида жойлашган миянинг пешона соҳаси ёки миянинг олд қисми деб аталадиган ҳудуди инсонни жиноятга олиб келиши мумкин бўлган хатолар учун жавобгар эканлигини аниқладилар.

Оксфорд университети олимларининг таъкидлашича, бу ҳудуд мисол учун травма, гиёҳвандлик, спиртли ичимликлар ва қимор ўйинларига берилиш натижасида шикастланганда, қарор қабул қилиш қобилияти бузилади. Оқибатда бундай одам шошилинч равишда нотўғри қарор қабул қилиш эҳтимоли ортади ва осонлик билан жиноят содир этиши мумкин.

Демак, кичик хатолардан тортиб, жиноят содир этишгача бўлган хатоларга пешона соҳаси масъул эканини илмий факт тасдиқлайди. Қуръони Карим бу ҳақиқатга кўп асрлардан бери ишора қилиб келади.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

كَلَّا لَئِن لَّمْ يَنتَهِ لَنَسْفَعًا بِالنَّاصِيَةِ نَاصِيَةٍ كَاذِبَةٍ خَاطِئَةٍ

«Йўқ! Агар қайтмаса, пешона сочидан шиддат-ла тутамиз! Ёлғончи, хатокор пешона сочидан!» (Алақ сураси, 15-16-оятлар).

Маълумки, ёлғон гапириш учун миянинг олд пешона қисми масъул эканлигидан кўпчилигимиз хабардормиз. Бугунги маълумотимизда бу пешона қисми хато учун жавобгар эканлигини исботладик.

Юқоридаги نَاصِيَةٍ كَاذِبَةٍ خَاطِئَةٍ  «Ёлғончи, хатокор пешона сочидан!» оятида олимлар яқинда кашф этган илмий мўъжиза мавжуд.

Тадқиқотчиларнинг тасдиқлашича, инсоннинг ҳар қандай, жумладан, ёлғон гапириши, порнографик расм ёки видеони кўриши ёхуд бошқа нотўғри хатти-ҳаракатлари ушбу ҳудуднинг ҳужайраларига, яъни миянинг пешона соҳасига зарар етказишига олиб келади. Шунингдек, бу ҳудуд етакчилик, ижодкорлик ва тўғри қарорлар қабул қилиш учун жавобгардир. Ёлғон ва хатолар содир этилавергач, ушбу ҳудуд вақт ўтиши билан ёмонлашади, жиддий зарар кўради ва соҳибини фалокатга етаклайди.

Инсон ҳаёти давомида беҳаё фильмлар томоша қилгани, бошқаларга зарар етказгани, ота-онага бўйсунмаслик, қариндошлик ришталарини узиш ёки аёлларга шаҳват билан қараш каби миянинг пешона қисмига салбий таъсир қиладиган, унга зарар берадиган кўплаб хатоларга йўл қўйган бўлиши мумкин. Яъни, бир сўз билан айтганда Аллоҳ таоло рози бўлмайдиган нотўғри амаллар қилган бўлиши мумкин. Шундай экан, миямизнинг бу олд қисмини хатолардан тозалаш йўли борми?, деган савол туғилади кишида. Ҳа, бунга аниқ жавоб бор. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари бўлиб, дард, ғам ва ғам-ғуссаларга шифо бўладиган дуодир.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга ғам-ташвиш етса, ушбу калималар билан дуо қилсин, деганларида, бир киши: «Эй Расулуллоҳ, мана шу калималардан бебаҳра қолган киши хасоратдами» деди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», деб жавоб бердилар. Сўнгра, «Бу калималарни ўзинглар айтиб, бошқаларга ҳам ўргатинглар. Ким бир нарса талабида ана шу калималарни айтса, Аллоҳ ундан хафаликни кетказиб, хурсандчилигини зиёда қилади», деб ўша калималарни айтдилар:

اللهُمَّ إنِّي عَبْدُكَ ابْنُ عَبْدِكَ ابْنُ أَمَتِكَ نَاصِيَتِي بِيَدِكَ مَاضٍ فِيَّ حُكْمُكَ عَدْلٌ فِيَّ قَضَاؤُكَ؛ أَسْأَلُكَ بِكُلِّ اسْمٍ هُوَ لَكَ سَمَّيْتَ بِهِ نَفْسَكَ أَوْ أَنْزَلْتَهُ فِي كِتَابِكَ أَوْ عَلَّمْتَهُ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ أوِ اسْتَأْثَرْتَ بِهِ فِي عِلْمِ الغَيْبِ عِنْدَكَ أَنْ تَجْعَلَ القُرْآنَ نُورَ صَدْرِي وَرَبِيعَ قَلْبِي وَجِلاَءَ حُزْنِي وَذَهَابَ هَمِّي.

«Аллоҳумма инний ъабдука, ибну ъабдика, ибну аматика, насийатий бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, ас`алука бикулли исмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака ав анзалтаҳу фи китабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав иста`сарта биҳи фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръана нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳаба ҳаммий».

Маъноси: Мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг зурриётиман. Пешонам Сенинг қўлингда. Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Сенинг ҳукминг одилдир. Ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган ёки халқингдан бирор кишига ўргатган ёки ғайб илмингда сақлаб қўйган исмларинг ила сўрайманки, Қуръонни дилимнинг нури, қалбимнинг баҳори, маҳзунлигимни аритувчи ва ғамимни кеткизувчи қил.

Ибн Сунний ривоятлари.

Азизлар, ушбу дуони ёдлаб олишни ва ҳар куни такрорлашни одат қилинг! Шунда сиз илгари ҳеч қачон ҳис қилмаган бахтни ҳис қиласиз. Аллоҳ таолодан бизни яхшиликка ҳидоят қилишини сўраймиз.

Абдуддоим Каҳел мақоласи.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик. Сўнгра уни мустаҳкам қароргоҳда нутфа қилдик. давоми...

4606 16:40 / 06.09.2019
Пиёда юриш ndash юрак хасталиги, қон босими, холестерин ва диабет каби кўплаб касалликларни даволашда энг фойдали экани аниқланди. Бу олимларнинг олиб борган янги давоми...

1849 10:40 / 07.10.2024
Юз инсоннинг муҳим аъзолардан бўлиб, ундаги моддий, ташқи чиройини кўрсатадиган қисмидир. Юзда қулоқ, бурун, оғиз, тишлар кўзлар каби бир неча аъзолар бор. Юзга давоми...

9262 14:00 / 05.09.2021
Қарғалар Ер юзидаги энг ақлли жонзотлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда янги Каледония қарғаси борасида тадқиқотлар олиб борилди. Бу тадқиқотлар қарғаларнинг давоми...

2369 16:00 / 28.08.2023
Аудиолар

213476 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132688 14:35 / 11.08.2021