1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ер юзидаги энг тез ҳаракатланувчи жонзот

10:04 / 23.01.2022 5076 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

قُلِ انظُرُوا مَاذَا فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ وَمَا تُغْنِي الْآيَاتُ وَالنُّذُرُ عَن قَوْمٍ لَّا يُؤْمِنُونَ

«Осмонлару ердаги нарсаларга назар солинглар. Иймон келтирмайдиган қавмларга оят(мўъжиза)лар ва қўрқитувлар фойда бермас», деб айт» (Юнус сураси, 101-оят)

Лочин ўзининг юқори тезликда парвоз қилиши сабабли ер юзидаги энг тезкор жонзот саналади. Чунки ўлжасига ҳужум қилаётган пайтда унинг тезлиги соатига тахминан 400 километргача етиши мумкин.

Лочиннинг ўзига хос хусусияти фақат бунинг ўзи эмас. Олимлар анчадан бери «Лочин юқори тезликда парвоз қилгани учун ҳосил бўладиган ҳаво босимига қарамасдан қандай қилиб ўпкаларининг ёрилиб кетмаслигига эриша олади?» деган саволни ўртага ташлайдилар.

Бу саволга «Лочиннинг бошидаги махсус тузилиш сабабли» деб жавоб берилади. Олимлар лочин тумшуғининг орқа қисмида майда суяк ўсимталарининг борлигини, лочин шу ўсимталар орқали тумшуғига, бурнига урилаётган ҳаво тўлқинларининг йўналишини ўзгартиради, бу эса тўлқиннинг хатарли ва ҳалокатли зарбасидан четланишга сабаб бўлади.

Лочиндаги бундай хусусият реактив двигателлар учун андоза бўлиб хизмат қилмоқда. Бундай двигателлар самолётни юқори тезликдан келиб чиқадиган босим кучларидан ҳимоя қилишда қўл келади.

Фақатгина бунинг ўзи эмас. Лочиннинг ажойиб парвози АҚШ армиясининг муҳандисларини машҳур Lockheed SR-71 Blackbird стратегик разведкачи, Northrop B-2 Spirit оғир махфий стратегик бомбардимончи самолёти ва бошқа «темир қушлар»ни ишлаб чиқаришга илҳомлантирди.

Хулоса.

- Лочинни ким яратди? Албатта, Аллоҳ таоло!

- Лочиннинг тумшуғидаги махсус суяк ўсимтани бурун тешигига ким жойлаб қўйди? Албатта, Аллоҳ таоло!

- Лочинга ўша суяк ўсимта воситасида ҳаво тўлқинини турли томонга йўналтириб, ўпкасини сақлаб қолиш имконини ким ато қилди? Албатта, Аллоҳ таоло!

- Лочинни ер юзидаги энг тез парвоз қилувчи жонзот қилиб яратган ким? Албатта, Аллоҳ таоло!

- Лочинга турли манёврлар қилиб учиш қобилиятини ким ато этган? Албатта, Аллоҳ таоло!

Инсон ҳамон Аллоҳ таолонинг яратганларидан андоза олишда давом этмоқда.

Аллоҳ таолонинг яратган махлуқлари борасида тафаккур қилсак, У Зотнинг азаматига, қудратига қойил қолиб, иймонимиз нури янада зиёда бўлиб, Роббимизга кўпроқ ихлос билан ибодат қиладиган бўламиз.

Сўзимизни мана бу оятлар билан якунлаймиз.

Аллоҳ таоло:

هَٰذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ ۚ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси, 11-оят).

سَنُرِيهِمْ آيَاتِنَا فِي الْآفَاقِ وَفِي أَنفُسِهِمْ حَتَّىٰ يَتَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُ الْحَقُّ ۗ أَوَلَمْ يَكْفِ بِرَبِّكَ أَنَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ

«Уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўзларидаги оят(белги)ларимизни яқинда кўрсатамиз. Токи, уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид экани кифоя қилмасми?!» (Фуссилат сураси, 53-оят), деб марҳамат қилган.

Аллоҳ таоло бу оятда бизни ўраб турган борлиқда ва танамизда Ўзининг борлигига ва бирлигига далолат қиладиган далиллар, ишораларни келажакда намоён қилишини баён этяпти. Ушбу далиллар, ишораларни ўрганган ва улар ҳақида тафаккур қилганларга Қуръони Каримнинг ҳақлиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбарликлари ойдинлашади.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Каримнинг Ҳижр сурасида шундай марҳамат қилинади .Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари ҳузуримизда бўлмаса. Уни фақат маълум ўлчовла туширурмиз, давоми...

3947 08:03 / 07.08.2019
Мисрлик олим, профессор Абдулбосит Саййид Муҳаммад Қуръондаги Юсуф сурасидан таъсирланиб, биринчи марта катаракта кўз гавҳарининг хира тортиши касаллигига тер давоми...

14498 11:30 / 13.12.2018
Германияда бир мусулмон инсон фарзанд кўради. Суннатга мувофиқ иш кўришни ният қилган оила бошлиғи еттинчи куни боланинг сочини олади ва соч оғирлигида олтин давоми...

5184 06:28 / 18.10.2018
Коинот тирик мавжудотдир, унда ҳаёт ва ўлим деган нарсалар бор, унда юлдузлар дафн этиладиган мақбаралар бор.Олимлар галактикамиз ичидаги қора туйнукка юлдуз ёки давоми...

6662 06:00 / 20.06.2021
Аудиолар

232103 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150613 09:35 / 11.08.2021