1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Тушликни жумадан кейин қилиш

03:00 / 26.04.2024 5312 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ سَهْلٍ رَضِيَ الله ُعَنْهَا قَالَ: كَانَتْ فِينَا امْرَأَةٌ تَجْعَلُ عَلَى أَرْبِعَاءَ فِي مَزْرَعَةٍ لَهَا سِلْقًا، فَكَانَتْ إِذَا كَانَ يَوْمُ جُمُعَةٍ تَنْزِعُ أُصُولَ السِّلْقِ فَتَجْعَلُهُ فِي قِدْرٍ، ثُمَّ تَجْعَلُ عَلَيْهِ قَبْضَةً مِنْ شَعِيرٍ تَطْحَنُهَا، فَتَكُونُ أُصُولُ السِّلْقِ عَرْقَهُ، وَكُنَّا نَنْصَرِفُ مِنْ صَلَاةِ الْجُمُعَةِ فَنُسَلِّمُ عَلَيْهَا، فَتُقَرِّبُ ذَلِكَ الطَّعَامَ إِلَيْنَا فَنَلْعَقُهُ، وَكُنَّا نَتَمَنَّى يَوْمَ الْجُمُعَةِ لِطَعَامِهَا ذَلِكَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биздан бир аёл экинзоридаги ариқ бўйига қанд лавлаги экиб қўяр эди. Жума куни қанд лавлагини суғуриб, қозонга ташлар, сўнг унга ўзи тегирмондан чиқарадиган арпадан бир сиқим солар эди. Қанд лавлаги унинг (таомнинг) «гўшти» бўлар эди. Биз жума намозидан қайтаётиб, унга салом берар эдик. Шунда у ўша таомни бизга яқин қўяр ва биз уни (ичиб) ялаб қўяр эдик. Биз унинг ўша таоми учун жума кунини кутар эдик».

Бухорий ривоят қилган.

                                                                                   «Жума ҳақидаги оят ва ҳадис» китобидан

Муаллиф
Azizxo'ja Inoyatov
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . ,. . Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума давоми...

14690 04:00 / 27.12.2024
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Бугун ғусл қилиш, хушбўйланиш, Каҳф сурасини ўқиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот ва давоми...

2799 00:49 / 04.11.2022
Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жума куни ғусл қилса, унинг гуноҳ ва хатолари кечирилади. давоми...

6536 01:05 / 07.06.2024
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон минбарга чиқсалар, салом берар эдилар,. Ибн Можа ва Шофеъий ривоят давоми...

1704 03:54 / 01.11.2024