1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Майя ҳиндулари оммавий равишда Исломни қабул қилишмоқда

15:05 / 27.10.2019 4550 pdf Ўқиш режими + -

Мексиканинг қоқ юрагида ҳиндуларнинг Цоциля халқи яшайди. Бу авлод Майя халқига мансуб бўлиб, сон жиҳатидан кўпчилик мусулмонлар жамоасини ташкил этувчи аҳоли ҳисобланади.

Мексиканинг маҳаллий Майя аҳолисининг кўп қисми асосан, Рим-католикларини ташкил қилганига қарамай, мусулмонларнинг фаол жамоаси кўпайганлигини кўрсатди. Бу ҳақда yenicag.ru манбаси хабар беради.

Беқиёс ландшафтли тоғ манзараси билан бурканган жанубий Чьяпас штатида юзлаб кишилардан ва асосан Цоцилянинг маҳаллий эркак ва аёлларидан иборат бўлган кичик мусулмонлар жамоаси яшайди. Уларнинг аксарияти асосан католик ва бошқалари насронийликни тарк этиб, Исломни қабул қилганлар.

Бу ерда яшовчи мусулмонлар ҳиндуларнинг анъанавий кийинишларидан ажралиб туради. Яъни эркаклар бош кийимлари билан аёллар эса Аллоҳ таоло буюрган ҳижоблари билан истиқомат қилишади.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, Ислом динини қабул қилиш бу ерда 80-йилларнинг охирида бошланган. Ўша пайтнинг ўзида Мексикадаги саматистлар ҳаракати Чьяпасга интилишни кучайтирган. Чунки институтлар, жумладан насронийлик ва капитализм тобора танқид остига олинган.

Ҳиндулар жамоасининг собиқ инжилчилар руҳонийси Умар, 1990 йилларнинг охирларида Исломни қабул қилади ва ҳозирда маҳаллий масиҳийлар ва мусулмонлар ўртасидаги ўзига хос кўприк вазифасини бажариб хизмат қилмоқда.

«Одамлар бизга бошқача назар билан қарашарди, улар бизни террорист деб ўйлашарди ва биздан қўрқишарди. Аммо вақт ўтиши билан бундай фикрлар ўзгарди», дейди Мустафо.

— Бизнинг динимиз монотеистик. Аммо биз азизларга сажда қилмаймиз.

55 ёшли Муҳаммад Амин Исломни қабул қилишининг асосий сабабини тушунтирди.

«Мен покиза бўлиб, кийиниб юришни яхши кўраман. Бу соф дин ва мени аввалдан у эътиборимни жалб қилган эди», дейди у.

Қайд этиш керакки аҳолини рўйхатга олишнинг охирги натижаларига кўра, мексикаликларнинг тахминан 83 фоизи католиклардир. Мусулмонлар Мексика аҳолисининг 1 фоизидан камроғини ташкил этади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова давоми...

1764 14:54 / 25.05.2023
Бугун эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига йўл олган ўзбекистонлик зиёратчилар эсономон муборак заминга етиб бордилар. Ҳамюртларимизни давоми...

2223 15:57 / 18.06.2022
Бугун, 27 сентябрь куни Жиззах шаҳар марказида Қуръони карим ва тажвидrdquo ўқув курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси давоми...

2788 15:30 / 27.09.2021
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди..Улуғ айём ndash Рамазон ҳайити байрами арафасида эҳтиёжманд аҳолимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада давоми...

2155 15:46 / 29.04.2022