1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Қизлар ўқиши шартми?

17:45 / 20.10.2019 2536 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир қизни ўқитсангиз, бутун миллатни, бутун жамиятни,

бутун оилани ўқитган бўлар эдингиз.

Индира Ганди.

Қишлоғимиздаги яхши бир оиланинг ўн саккизга кирган қизи ота-онасини ўқишга кирдим, деб алдаб юриб, енгил ҳаётга қадам қўйди. Буни эшитиб, балоғат остонасида турган укам: «Бизнинг қизларни ҳам мактаб ва институтларда эмас, аввало оилада ўқитсак, иродаси мустаҳкамроқ бўлармиди?», деб қолди.

Мен эса анча вақт олдин шаҳар кўчаларидан бирида ахлат қутиси ичидан топилган, эндигина туғилган чақалоқни, кечагина ёнгинамдан беўхшов ҳаракатлари билан ошиқ-маъшуқлик ролини ўйнаётган қизни, отаси тенги эркакларни ўзига «акажон» қилиб олган маъшуқаларни ва яна шунга ўхшаш анча қора манзараларни кўз олдимга келтириб кўрдим. Айрим ҳолларда олий даргоҳларда ўқиб, турмуш қурган қизларнинг ҳаракатларини кўрган кексалар «шаҳар кўрган-да», деб қўйишади. Олдинлари бу иборани ақлли ва фаросатли бўлишга йўярдим. Энди эса, энди бутунлай бошқача. Ростдан ҳам бугун ота-оналарнинг, оиланинг моддий аҳволига зарар етказиб шаҳарга келган қизларнинг ҳаммасини ҳам ўқиш учун келган, деб бўлармикан?

Ўйланасан киши, бугун нега ота-оналар фарзанди таълим оладиган, ишлайдиган жойга кам боришади, уларнинг ортларидан ҳар доим ҳам суриштиришмайди, акалар ҳам аввалгидек қаттиққўл эмас?

Қалами ўткир журналист бўламан, энг нуфузли олий ўқув юртида таҳсил оламан, деган мақсадда мактабни тугатиб, пойтахтга равона бўлдим. Ҳали-ҳануз ёдимда, дадамнинг оналари (момом) биринчи босқични тугалламагунимга қадар мен билан гаплашмай қўйгандилар. Сабаби эса оддий, мусофир юртда ота-онасиз қиз болага нима бор?!

Шу сабаб ҳам ҳар доим уларнинг ўгитларига амал қилиб яшайман.

Қизиқ! бугун ҳам момоларимиз ўқишга отланган қиз невараларига шундай насиҳатлар билан тарбия бермоқдамиканлар? Биз учун автобуснинг орқа ўриндиқларида аёл ёки қизлар билан ўтириш уят ҳисобланар, аёл ва эркакни ажрата олмайдиган даражада тиқилинч автобусга чиқмаслик, миллий ўзлигимизга хос кийимлар кийиш, қариндош эркаклардан бошқа йигит ва бегона эркаклар билан қўл бериб сўрашмаслик, тўйга, зиёфатларга бормаслик, оилавий қариндошлардан бошқа бегона одамлар бор тўй-ҳашамларда рақсга тушмаслик, эркак ва йигитлар олдидан кесиб ўтмаслик, уларга тик қарамаслик ва шунга ўхшаш насиҳатларни, юқорида таъкидлаганимдек, ёдга солишар эди.

Бугунги замонамиз қаҳрамонларидан эса бу тушунчалар бир мунча эмас, анчагина олислаб кетгандек, назаримда. Шу сўзларни ёзаяпман-у, кўз олдимга бир воқеа келди.

Талабалик даврим, иккинчи босқичда таҳсил олардим, бирга ўқийдиган водийлик бир курсдошимиз овқатдан заҳарланиб қолди. Шифокорлар ташхисига қараганда эскирган тузламани кўп миқдорда еб қўйган экан. Уйидан анчадан бери пул келмаётган ўша курсдошимиз янги йилда уйига кетолмаган эди. Биз таътилдан қайтгач эса унинг шифохонада эканлигини эшитдик. Касалхонадан қайтган ўша курсдошимиз билан севган йигити гаплашмай қўйди. Биз ҳам унинг ҳаракатини маъқуллагандек бўлдик. Тўғри-да, пули ва озиқ-овқати қолмаган бўлса, севган йигитидан, биздан сўраши мумкин эди-ку, деб ўйладик. Аммо, қишки таътил даврида оч-наҳор бир ўзи ётоқхонада қолиб кетган ўша дугонамиз: «Севган йигитимдан арзимаган маблағ эвазига қадрсизлик сотиб олишим керакмиди?! Севаман деб, ҳали унаштирилмаган йигитдан уйга кетиш учун пул сўрасам, қизлик орим-ғурурим қаерда қолди?» - дея бизга танбеҳ берди.

Бугун севги, деган тушунчани молу-дунё билан ўлчаётган, ҳали халқнинг олдидан ўтмай туриб, ҳатто унаштирилмаган йигитининг сўзига кириб, ҳаётини барбод қилаётган тенгдошларимни кўриб, жон олиб, жон талашса-да, ориятини ўлимдан қаттиқ билган ўша курсдошим ёдимга келади.

Ишхонамизда бир қиз бўлар эди. Қошу кўзи чиройликкина, қараган одамнинг суқи тушадиган даражади гўзал. Ўша қиз бир оиланинг яхши фарзандига унаштирилди. Орадан ярим йилча вақт ўтиб, тўйи қайтди. Сабабини суриштирсак, йигит «урар» эмиш. Ҳамма йигитни айбдор, деб билди, мен эса ҳар гал нимагадир қийналган ўша тенгдошим йигитдан пул олишини, ҳатто ишга келиб кетиши учун йўл ҳаққини ҳам унга тўлатишини кўз олдимга келтириб, бу фожианинг асосий сабабчиси қизгина эмасмикан, деб ўйладим. Момом ўғил невараларига: «Ориятини синаб кўр, орияти бўлса ҳар қандай вазиятда ҳам сенинг эрлик шаънингни оёқ ости қилишга ор қилади, ваъдасини олиб собитлигини сина, сўзида собит бўлса сенга ва сенга бўлган туйғуларига ҳам бир умр собит туради», деб айтардилар.

Авваллари, қизларда ғурур, орият деган туйғулар бўлар эди, балки ҳозир ҳам бордир. Лекин жуда кам назаримда. Кўча- кўйда олий ва ўрта таълим ўқув юртларида таҳсил олаётган қизларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб, ушбу мақолани ёздим. Шаҳарда таълим олиш жараёнида нафақат қизларнинг, балки йигитларнинг ҳам сабр-тоқати синалади. У мусофирчиликда ўз-ўзига қатъият билан ишона бошлайди, келажагини маънавий ва моддий таъминлай олишига имкон яратади.

Оиладан йироқда ёшлар оилавий ҳаётга тайёр бўлади, яхши ва ёмонни, оқ-қорани ажрата олади. Кўп ҳолларда ўқимишли қизларда муомала маданияти, аёллик маънавиятининг юксаклигини кўрамиз. Бугунги ўқиётган қизларнинг ҳаммаси ҳам эртага ота-она, устоз ва Ватан билдирган ишончни оқлай оладими? Келажагимиз эгаларини дунёга келтириб, тарбия берадиган эртанги оналар ҳар томонлама маънавий жиҳатдан ўсиб бораяптими? Ватанга, оилага Тўмарисдек ғурурли, Алпомишдек мард, Жалолиддин сингари халқпарвар, Темур сингари адолатпеша келажак авлодни тарбиялаб бера оладими?

Атрофимиздаги қариндош, қўшни, тенгдош, таниш қизларни кузата туриб, мен англаб етган ҳақиқат юқоридаги мулоҳазаларимда ифодаланди. Яна қизлар ўқиши, ўқишдан олдин эса оила ва кўпни кўрган кексалар мактабида ҳаётни, бурч ва масъулиятни, қулоққа қуйиладиган ўгитларни ўрганиши, доимий назоратда бўлишлари шарт. Шундагина бир оиланинг, жамиятнинг, борингки, бутун миллатнинг нафақат ўқимишли бўлишига, балки маънавий жиҳатдан юксалишига ҳам ҳисса қўшган бўламиз.

Юлдуз Қурбонова

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳдан бошладим, сизлар учун бир ҳикмат,Фақирларга башорат, оқил учун бир ибрат.Ийд Қурбон келганда, Расулуллоҳ чоғланди,Сўймоқ учун икки қўйнинг, оёқлари давоми...

2170 16:17 / 31.07.2020
337Бир оз айтай ҳолатларин, Расулуллоҳ одатларин,Пайғамбари бўлмай аввал, ҳамма севган одобларин,Қандай юмуш қилсалар ҳам, келар доим омадларин,Бунга сабаб давоми...

2206 19:05 / 05.10.2019
401Аҳмад Амин бу гапларни, охиргача тингладилар,Демак элчи келарканда,деб хабарни англадилар,Ботил йўлга қиё боқмай, узлат йўлни танладилар,Шундан сўнгра кўп давоми...

2649 11:20 / 23.10.2019
Қалб унга тўлган нарса билан жисмни ҳаракатга келтиради. Кўз ва қулоқларимиз қалбимизни тўлдирувчи маълумотларни қабул қилувчи тана аъзоларимиздир. Қалб нима давоми...

3136 17:15 / 16.09.2019