1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Саҳобаларнинг Умар розияллоҳу анҳуга муҳаббатлари

03:05 / 28.10.2019 2798 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаъфар ибн Муҳаммад отасидан ривоят қилади: «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу жанглардан бирида яраландилар. Бадрда қатнашганлар, муҳожир ва ансорлар у киши ётган жой яқинига тўпланишди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга: «Чиқиб сўра-чи, улар бу ерга менга етган жароҳат туфайли йиғилишдимикан?» деди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу чиқиб, нима учун йиғилганларини сўради. Улар ҳазрати Умардан қаттиқ хавотирланганларини айтиб, «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ бизнинг умримиздан олиб, Умар розияллоҳу анҳунинг умрига қўшиб беришини хоҳлаймиз», деб жавоб беришди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларини зоҳидлик асосида тарбиялаганлар. Уларнинг қалблари зоҳид қалб бўлишига катта эътибор берганлар.Жобир ибн давоми...

4978 08:40 / 16.06.2019
Мавлидни нишонлаш, айнан кимдан чиққани ҳақида аниқ маъулмот йўқ. Тахмин қилиш мумкинки, бу амал даставвал оммавий равишда нишонладиган маросим сифатида дунёга давоми...

4410 04:30 / 16.11.2018
Мусулмон таълимотига кўра, пайғамбарларга, жумладан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган ваҳийлар янада кенгроқ доирага эга бўлиб, фақат давоми...

2775 12:00 / 17.05.2022
Яҳё ибн Одам айтади .Мисъарнинг вафоти яқинлашганда унинг ҳузурига Суфён Саврий кирди. Уни бетоқат аҳволда кўриб, .Нима учун бетоқатсиз Аллоҳга қасам, қанийди мен давоми...

3156 03:05 / 23.03.2020
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021