1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бундеслигада бош ҳакам футболчи рўзасини очиши учун ўйинни тўхтатди

11:10 / 12.04.2022 2679 pdf Ўқиш режими + -

Германия Бундеслигаси 29-тури доирасидаги «Лейпциг» – «Ҳоффенҳайм» ўйинида қизиқ ҳолат юз берди.

Учрашув давом этаётган бир паллада ифторлик вақти киргани учун бош ҳакам Бастиан Данкерт ўйинни тўхтатди ва мезбонлар сафида рўза тутган ҳимоячи Муҳаммад Симаканга оғиз очиш имкониятини яратди. Бу ҳақда tribuna.uz телеграм канали хабар берди.

«Лейпциг» ўйинчиси ифторликда сув ва ширинлик билан оғиз очар пайтда, майдондаги барча футболчилар хотиржамлик билан ўйин давом этишини кутишди.

Қайд этилишича, «Лейпциг» бош мураббийи Тедеско ўйин куни ҳам футболчиларнинг рўза тутишига қаршилик қилмаган. Франциялик 21 ёшли футболчи рўза тутганига қарамай, тўлиқ 90 дақиқа тўп суриб, жамоаси йирик ғалабага эришган баҳсда ўйиннинг фаол ўйинчиларидан бири бўлди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони ҳукумати ҳижрий 1445 йилнинг Ҳаж мавсумида зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида учар такси хизматини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда theislamicinformation.com давоми...

1918 12:36 / 11.05.2024
Қурбон Ҳайити байрами куни Тошкент метрополитени тонги соат 0300 дан иш бошлайди Бундан ташқари, Қурбон Ҳайити байрами кунида Тошкент метрополитени соат 0300 дан 1000 давоми...

1462 12:35 / 12.06.2024
Ушбу тўпламни қуйидаги рақамлар билан боғланиб, телефон орқали буюртма беришингиз мумкин. Телефондаги буюртмаларингиз шаҳар ичида етказиб берилади.Шунингдек, давоми...

7338 11:00 / 08.05.2020
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Тошкент шаҳар бош имомхатиби устоз Нуриддин домла Холиқназаров ва бир қанча давоми...

2795 17:40 / 29.06.2021