1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тафаккур қилиб кўрмайсизми?

10:00 / 22.08.2023 6005 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ер шари қуруқлик қисмининг умумий майдони борган сари қисқариб бораётганини биласизми? Музликларнинг муттасил равишда эриб бораётгани натижасида пастқам соҳилларни тобора сув қоплаб боради.

(Суратда Австралия ва Янги Зеландиянинг мозийдаги ва ҳозирги харитаси ўртасидаги тафовутни кўришингиз мумкин). 

Бу географик ўзгариш сўнги асрларга келибгина аниқланган. Бироқ ўн тўрт аср олдин нозил бўлган Қуръони Каримга бир назар солинг!

Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади:

«Биз ерни ҳар тарафлама қисқартириб бораётганимизга қарамайдиларми»?! (Раъд сураси, 41-оят).

Ояти каримадаги الأرض (ер) сўзи араб тилида ер шарига ҳам, унинг қуруқлик қисмига нисбатан ҳам ишлатилади. «Ҳар тарафлама» дейилганда эса ернинг ўзини ҳам, ҳаво қатламини ҳам, қуруқлик қисмини ҳам тушунишимиз мумкин. Олимлар тарафидан яқин келажакда сув остида қолиши мумкин бўлган жойларнинг хариталари ҳам аллақачон тузиб бўлинган.

Инсонларга эслатма тарзида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Иймон келтирганларга Аллоҳнинг зикри учун қалблари юмшайдиган вақт келмадимикин»?! (Ҳадид сураси, 16-оят).

Бизларни яратган Улуғ зот Аллоҳ таоло ер ҳақида Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Биз ерни ўзига тортувчи қилиб қўймадикми»?! (Мурсалаат сураси, 25-оят).

«Ўзига тортувчи» деб таржима қилинган сўз Қуръони каримда «кифаатан» كفاتا лафзи билан келган. Мазкур сўзнинг араб тилидаги асосий маъноси «ўзига тортувчи» деганидир. Шунингдек, бу сўзнинг араб тилида «айланувчи», «тез ҳаракатланувчи» деган маънолари ҳам бор. Қизиғи шундаки, «айланувчи» деганимиз ушбу сўздан араб тили изоҳли луғатларига кўра ўз ўқи атрофида айланадиган нарсаларни ҳам, бошқа нарса атрофида айланадиган нарсаларни ҳам тушуниш мумкин. Қушнинг тез учишига ҳам «кафата» كفت феъли ишлатилади. (Араб тили луғатига оид энциклопедия манбаларга қаралсин).

Маълумот учун: Ер тортишиш кучи таъсирида жисм ҳавода яхлитлаганда 9,8 м/с тезланиш билан ҳаракат қилади. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш тезлиги экваторда ўртача секундига 500 метрни, қуёш атрофида айланиш тезлиги секундига тақрибан 30 километрни ва қуёш билан Сомон йўли галактикамизнинг марказига нисбатан эса секундига тахминан 200 километрдан ортиқни ташкил қилади.

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун ҳижрий 1446 йил, 8 муҳаррам милодий 2024 йил 14 июл. Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ибн Аббоснинг ҳузурига бордим, у киши Замзам олдида ридоси давоми...

11685 09:39 / 14.07.2024
658. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади,, дедилар,.Шарҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан давоми...

8377 22:43 / 05.05.2017
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят.Мен.Эй Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ манфаат берадиган ишни амр қилинг,, дедим.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам.Рўзани лозим давоми...

2118 18:23 / 04.05.2020
252. 319. Ибн Аббосдан ривоят қилинади .Ким биродарининг олдига зиммасидаги ҳақни адо этиш учун юриб борса, ҳар бир қадамига садақа ёзилади. Ким йўл кўрсатиб қўйса, давоми...

4923 11:00 / 08.07.2022
Аудиолар

210868 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130133 14:35 / 11.08.2021