1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳнинг Самарқандга қилган сафарлари якунланди

18:59 / 07.10.2019 3183 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 2019 йил 7 октябрь куни Ислом дунёсининг машҳур олими Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ сафарларининг иккинчи кунини Самарқанд шаҳридаги Абу Муҳаммад Абдуллоҳ бин Фазл бин Баҳром Доримий Самарқандий роҳматуллоҳи алайҳнинг зиёратларидан бошлади.

Меҳмонлар у ерда Имом Доримий ҳазратлари қабрини зиёрат қилишди. Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ ва меҳмонлар қабрларни зиёрат қилиш қонун қоидаси шариатда қандай кўрсатилган бўлса, намуна билан адо этишди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Абу Муҳаммад Абдуллоҳ бин Фазл бин Баҳром Доримий Самарқандий роҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 181, милодий 798 - санада Самарқандни қадимий Дорам мавзеида таваллуд топганлар. Ўзининг саҳиҳи билан имом Муслимнинг шайхларидан, устозларидан саналади. Самарқандда қозилик лавозимида хизмат қилганлар. Бу зоти бобарокат оқил, фозил, муфассир ва фақиҳ эдилар. Самарқандга ҳадис илмини тарқатдилар.

Сўнгра Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Хожа Аҳрор Валий мажмуасини зиёрат қилдилар. Хожа Аҳрор Валий ўз замонларида бутун Мовароуннаҳр ва Хуросонда машҳур шахс бўлган.

Кейин меҳмонлар зиёратгоҳ яқинида жойлашган Нодир Девонбеги мадрасасига ташриф буюриб, мадраса пештоқига ёзилган Аллоҳ таолонинг оятларини ўқиб тарихдан бу маскан илмга эътиборли эканлигига шоҳид бўлишди.

Бу мадраса Хожа Аҳрор хонақоси ёнида жойлашганлиги боис, халқ орасида «Хожа Аҳрор мадрасаси» деб ҳам юритилади. Бу мадраса XV асрга мансуб меъморий ёдгорликлардан бири ҳисобланади. Мадраса 1630-1631 йилларда Нодир Девонбеги маблағи ҳисобига қурилган.

Хожа Аҳрор Валий зиёратидан сўнг улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ ва меҳмонлар машҳур қонуншунос ва илоҳиёт олими Абу Лайс Самарқандий қабрини зиёрат қилдилар. Бу улуғ муҳаддис Самарқандда шайхулисломлик қилган, замонасининг фозил ва нуфузли кишиси бўлган.

Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳнинг юртимиздаги сафарларининг давоми имом Мотуридий зиёратгоҳи билан давом этди. Ушбу зиёратгоҳ 2000 йилда Чокардиза қабристони ҳудудида калом илмининг мотуридия оқими асосчиси Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридийга бағишлаб бунёд этилган.

Куннинг иккинчи ярми аср намозидан сўнг меҳмонлар Шоҳи Зинда мажмуаси зиёратида бўлишди.

Шоҳи Зинда мажмуаси нафақат тарихий-меъморчилик ёдгорлиги, балки машҳур алломалар, авлиёлар, лашкарбошиларнинг абадий оромгоҳи ҳамдир.

Мусулмон тарихчиларининг ёзишларича, Шоҳи Зинда номи Набий алайҳиссаломнинг амакиваччалари Қусам ибн Аббос билан боғлиқ. Самарқандлик тарихчи Абул Ҳакимийнинг ёзишича, Қусам ибн Аббос пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак юзларини кўрган охирги кишидир. Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу VIII асрларда араб лашкарлари таркибида Самарқандга келган ва бу ерда дини исломни тарғиб қилиш билан машғул бўлган.

Зиёратдан сўнг, шом намози адо этилиб, меҳмонлар Регистонни томоша қилишди.

Шу аснода, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳнинг Самарқандга қилган сафарлари ўз якунига етди.

Ташрифга доир маълумотлар интернет ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларимизда ёритиб борилади.

Islom.uz портали

Мавзуга оид мақолалар
Бугун бутун дунё Ўзбекистон диёрини илммаърифат маркази сифатида тан олмоқда. Айниқса, юртимизга ташриф буюраётган хорижлик меҳмонлар ҳам бунга гувоҳ давоми...

1945 14:07 / 20.06.2019
Islom.uz портали томонидан тақдим этилган, халқимизнинг қалбидан жой эгаллаб улгурган .Қуръонда зикри келган инсонлар қиссаси, мультсериалини энди сиз қорақалпоқ давоми...

2120 16:04 / 19.04.2021
Мавлиди шариф ndash рабиъул аввал ойи муносабати билан Вақф хайрия жамоат фонди томонидан юртимиз бўйлаб .Мавлид ҳадялари, хайрия маросимлари ўтказилиб, моддий давоми...

1497 16:37 / 29.09.2023
Халқимизга хос меҳроқибат, инсонпарварлик, шукроналик, саховат ва бағрикенглик каби эзгу фазилатлар тимсоли бўлган, асрлар давомида маънавий ҳаётимизда муҳим давоми...

2184 22:16 / 30.05.2025