1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Янги Зелландияда Ислом динига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда

14:05 / 22.08.2019 2737 pdf Ўқиш режими + -

Меган Лавледи 22 яшар кафе ходими. У Крайстчерч масжидида содир этилган терактдан ҳалок бўлганларга ҳамдардлик билдириш учун ҳижобга кириб, шундан сўнг Аллоҳни топди. Ҳозир у ҳижобда юради, номини ҳам исломий исмга ўзгартирган, деб хабар беради IslamNews ахборот сайти.

Янги Зелландиянинг Жанубий оролида яшовчи Меган Лавледи, Крайстчерчдаги терактдан сўнг қандай қилиб Ислом динини қабул қилганини шундай ҳикоя қилиб беради:

«Мен ҳар куни ҳаётда ўрнимни топишга ҳаракат қилардим ва ҳеч қаерда буни топа олмас эдим», дейди. — Бир неча йил олдин у даҳшатли фожиани бошдан кечирди. Унинг кўз ўнгида турмуш ўртоғини поезд уриб кетди. Нима сабабдан ҳаётимда бундай воқеа содир бўлганини тушуна олмадим. Қайси ишим учун бундай жазога лойиқ топилдим билмадим.

Бу воқеа Мегандаги Худога бўлган ишончни буткул йўқотиб юборди. Лекин 2019 йил 15 – март куни бўлиб ўтган воқеалардан сўнг, ўзидаги руҳий ўзгаришларни сеза бошлади. У террор ҳужумига учраган Ан-Нур масжидига боришни бошлади. Аллоҳ мени Ўз уйига таклиф қилаётгандек эди, – деб эслайди Меган.

Масжид имоми Низомул-Ҳақ Тханвининг сўзларига кўра, март ойида содир этилган қонли фожиадан сўнг, ҳар куни 3-5 нафар киши Веллингтон масжидига келиб Исломни қабул қилмоқда. Отаго шаҳридаги масжидда эса маҳаллий аҳолининг ислом динига бўлган қизиқишлари ортгани туфайли диний адабиётлар қолмаган.

Субҳаналлоҳ! Аллоҳ таоло бандалардан бир нарсани қилишни ёки тарк қилишни талаб қилган бўлса, албатта, уларга фойдани жалб қилиш ва зарарни даф қилишни ирода қилган бўлади. Гоҳида банда бунинг сирини билмай, ўша амр ёки қайтариқни ёқтирмаслиги ҳам мумкин. Аммо бу банданинг илми озлигидан содир бўлади, холос.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз» (Бақара сураси, 216-оят).

Аллоҳ таоло бандаларининг ҳамма ҳолатларини яхши билади. Лекин Ислом одамларга ёқадиган нарсаларни эмас, балки уларга фойда бўладиган, икки дунёда бахт-саодат келтирадиган амалларни таклиф қилади.


Islom.uz портали

Мавзуга оид мақолалар
Қизлар рўмол ва дўппида мактабга келиши мумкин. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов айни дамда ўтказилаётган очиқ мулоқот вақтида маълум қилди.Халқ давоми...

4006 12:00 / 04.09.2021
Мазкур улкан ва ноёб лойиҳа Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 23 июндаги қарорига биноан бошланиб, 2018 йилги Рамазон ҳайити куни унга пойдевор қўйилган эди. Бугунги давоми...

1197 15:09 / 29.08.2025
Дубай масжидларида Ислом ва хайрия ишлари департаменти томонидан COVID19 карантиндан кейин илк бор аёллар намозхоналари очилди. Бу ҳақда islam.ru нашри хабар беради.2021 давоми...

2232 10:55 / 15.06.2021
Бугун Таиланд пойтахти Бангкокда ЖанубийШарқий Осиё мамлакатлари саммити АСЕАН ўз ишини бошлайди. Қатор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ташкилотнинг давоми...

2652 10:48 / 20.06.2019