1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонда ҳалол стандарти сертификатини берувчи ташкилот пайдо бўлади

12:11 / 24.07.2018 3921 pdf Ўқиш режими + -

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан «Ўзстандарт» агентлигининг халқаро муносабатлардаги мавқеи ва ҳамкорлик истиқболлари» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

ЎзА хабар беришича, унда агентлик бош директори ўринбосари Жасур Шукуров ва бошқалар халқаро ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, бугунги кунда «Ўзстандарт» агентлиги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик бўйича 33 мамлакат билан 47 ҳужжат имзолаган. Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларини қамраб олган келишувлардан 12тасини ҳукуматлараро, 35тасини идоралараро битимлар ташкил этади.

Маълумотларга кўра, «Ўзстандарт» агентлиги стандартлаштириш соҳасида Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO), Халқаро электротехника комиссияси (МЭК), Россиянинг «Росстандарт», Малайзиянинг Стандартлар департаменти, Жанубий Кореянинг Технологиялар ва стандартлар агентлиги, Сингапурнинг «Спринг» каби ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатган.

Агентлик Метрология соҳасида ҳамкорликни қонунийлаштирувчи халқаро ташкилот (МОЗМ), Ҳудудий метрология ташкилоти (КООМЕТ), Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси (BIPM) ҳамда ҳалол стандарти соҳасида ислом давлатлари стандартлаштириш ва метрология институти (SMIIC) ва Туркия стандартлар институти билан яқин алоқа ўрнатган.

«Ўзбекистонда ҳалол стандарти бўйича ҳали тўлиқ тизим ишлаб чиқилмаган, ҳалол стандарти сертификати берадиган ташкилотлар мавжуд эмас. Шу йўналишда ишлар олиб борилмоқда. Тез орада ҳалол стандарти сертификати берадиган ташкилотга эга бўламиз», - деган Шукуров.

Манба: kun.uz

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки,2022 йилнинг 8 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллигиrdquo эсдалик нишонини давоми...

2101 12:36 / 07.12.2022
Мисрнинг вақфлар вазирлиги ҳузуридаги Ислом ишлари бўйича олий кенгаш билан ҳамкорликда Қуръоннинг биринчи урду таржимаси нашр этилди. Бу ҳақда Миср янгиликлар давоми...

2288 10:20 / 09.06.2021
Муҳтожлар сонини камайтириш бўйича иш олиб борган Оксфорддаги масжид янги озиқовқат банкини очди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди. Бу эса ўз навбатида давоми...

1850 08:00 / 25.02.2021
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида маданий давоми...

867 12:13 / 06.02.2025