1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Ҳамкасблар билан яхши алоқада бўлиш

11:17 / 06.10.2019 3101 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон савдогар ўзининг ҳамкасблари билан яхши алоқада бўлади. 

Бу ҳам тижорат одобларининг энг муҳимларидан биридир. Мусулмон савдогар бошқа савдогарлар билан доимо яхши алоқада бўлади. Бир савдо моли ўзида йўқ бўлса, харидорларни шундай моли бор савдогарларга йўллаб қўяди. Асл савдогар ҳамкасбларининг муваффақиятидан хурсанд, уларнинг ташвишига эса шерик бўлади. Бошқа савдогарларга келган фойдадан ўзига фойда келгандек мамнун бўлади.

Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири золим харидорга ёрдам бермасликдир. 

«Золим харидор» сотиб олган нарсасини ҳаром ва гуноҳга ишлатадиган харидордир. Харидорнинг ҳаром ва гуноҳ ишлар учун нарса сотиб олиши маълум бўлса, билатуриб унга мол сотган савдогар гуноҳкор бўлади. Мусулмон савдогар халққа, элга, ватанга зарар келтирадиган нарсаларини ўзи ҳам қилмаслиги ва ўзганинг қилишига ёрдамчи ҳам бўлмаслиги керак.

Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири харидор билан гўзал муомалада бўлишдир. 

Бунга харидорни яхши сўз ва муомала билан кутиб олиш, уларга ширинсухан бўлиш, нархини келишишда бағрикенг, ҳимматли бўлиш, баҳони талаб қилишда ҳам одобли бўлиш кабилар киради. Мусулмон одам доимо карамли, саховатли бўлиши керак. Айниқса, олди-сотди ва ҳақни талаб қилиш пайтида. Бундай пайтда мумсиклик қилиб, тийиннинг устида етти думалаб туриб олиш барака келтирмайди. Балки сахийлик, очиқлик, баҳосидан бир оз ўтиб бериш Аллоҳнинг раҳматига, хайру баракага сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ

«Агар ночор бўлса, бойи­гунича кутишдир. Садақа қилмоғингиз, агар билсангиз, ўзингиз учун яхшидир» (280-оят).

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ،عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «رَحِمَ اللهُ رَجُلًا سَمْحًا، إِذَا بَاعَ، وَإِذَا اشْتَرَى، وَإِذَا اقْتَضَى». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّوَالتِّرْمِذِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сотганда, сотиб олганда ва ҳаққини талаб қилганда карамли бўлган одамни Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

 

«Бозор ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Бировга ўтказиш деганда, қарздор ўзида ҳақи бор кишига, фалончиниг мендан қарзи бор, сен мендаги ҳақингни ўшандан ол, дейишдир.Кафиллик, маълум нарса, биров давоми...

3624 05:00 / 17.02.2017
Савдо одобларидан бири ниятни яхшилаш ва Аллоҳ таолони зикр қилишдир.Исломда ҳар бир нарса ниятга боғлиқ экани маълум ва машҳур. Шунинг учун ҳам ҳаётнинг барча давоми...

5848 14:02 / 22.11.2018
Хадис ва ХаётАгар икковининг ҳам ҳужжатдалили бўлмаса, сотувчининг гапи қабул қилинади. Ёки умуман савдони бузиб юборилади. Умуман, бу хилдаги масалалар жуда ҳам давоми...

3906 05:00 / 17.02.2017
Қўл остидагилар деганда хизматчи, мардикор ва шунга ўхшаган кишига қарам бўлган шахслар кўзда тутилади.Убода ибн Валид ибн Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан давоми...

4220 05:00 / 17.02.2017
Аудиолар

213110 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132332 14:35 / 11.08.2021