1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Имдод Ҳусайн Пирзода юртимизга ташриф буюрди

10:05 / 04.10.2019 2871 pdf Ўқиш режими + -

Шайх Муҳаммад Имдод Ҳусайн Пирзода, 1946 йилда Покистоннинг Жанг шаҳрида туғилган, DMG Bhera ва Панжоб (Покистон) университетларининг битирувчиси. У малакалали адиб, араб олими ва фозили, бакалавр даражаси (инглиз тили), магистратура даражаси (исломшунослик) ва (араб тили) ҳамда орбитал лабораторияларини ўз ичига олади.

У устози ва муршиди бўлган марҳум Зиёул-Уммат ва фазилатли шайх Муҳаммад Ал-Карам Шоҳ Азҳарий роҳимаҳуллоҳдан илҳомланиб, 1985 йилда Жомия Карам номидаги таълим муассасасига ва 1995 йил Карам ўрта махсус мактабига асос солган.

Бугунги кунда Шайх Муҳаммад Имдод Ҳусайн Пирзода дунё бўйлаб муҳтожларга ёрдам берувчи Мусулмон хайрия ташкилотининг раиси, Ал-Карам Труст (Лондон) нинг ижрочи директори, Ал-Карам нашрлари асосчиси ва Ал-Карам олимлари уюшмасининг ҳомийсидир. Шунингдек, Британия Мусулмонлар Форумининг асосчиси ва аъзоси ҳамда бутунжаҳон Ал-Азҳар битирувчилари Ассоциациясининг Буюк Британиядаги президенти.

Хусусан, турли мавзуларга бағишланган, яъни араб, урду ва инглиз тилларида ёзилган кўплаб китоблар муаллифи ҳисобланади. Ҳозирда унинг кўплаб китоблари индонез ва норвег тилларига таржима қилинмоқда.

Унинг «Исломий ибодат усули», «Ислом - тўлиқ ҳаёт тарзи», «Исломий эътиқодлар», «Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал ҳаёти», «Имдод-ас-Сарф» (Этимология), «Имдод-ан-Наҳв» (Синтаксис), «Имдод ал-Фиқҳ фил-ибадат», «Гулдаста ақоид ва кўп маданиятли жамиятда мусулмонлар» каби асарлар муаллифидир. Яқинда у Қуръоннинг замонавий ва ғарбда биринчи бўлиб ёзилган «Имдод-ал-Карам» тафсирини ёзиб тугатди. Ҳозирда у «Саҳиҳи Бухорий» ҳадислар тўпламига шарҳ ёзмоқда. Унинг асарларининг тўлиқ рўйхати билан www.alkarampublications.com сайтида танишишингиз мумкин.

Унинг сўнгги нашрлари: 

Мусулмонларнинг бехавотирлиги» фильмининг ҳақиқати ва ХХI асрнинг муаммолари;

Мулоҳазалар, бугунги саволларга жавоб излаш;

Қуръон ва суннат асосида инсон ҳуқуқлари;

Идеал она;

Қуръон, суннат ва урф-одатлар.

Шайх мунтазам равишда газета ва журналларда миллий ва халқаро миқёсда мусулмонларга тааллуқли долзарб мавзуларга бағишланган мақолалар ёзиб туради.

Шайх Муҳаммад Имдод Ҳусайн Пирзода муршиди Зиёул-Уммат, фазилатли шайх Муҳаммад Карам Шоҳ ал-Азҳарий роҳимаҳуллоҳдан «Чишти Низоми» «Қодирий» тариқатларидан ижоза олган. Бундан ташқари, унга сўфийларнинг барча тариқатлари тилга олинган, Имом ал-Жазулий роҳимаҳуллоҳнинг машҳур «Далоил ал-Хайрот» китобидан ҳам ижозаси берилган.

Ал-Азҳар университети доктор Аҳмад Умар Ҳошим унга ҳадис ривоятлари санадини берди. Шайх Муҳаммад Имдод Ҳусайн Пирзода тақводор ва маънавиятли оилада вояга етган. Унинг отаси шайх Гул Муҳаммад ал-Қодирий ҳамда акаси шайх Муҳаммад Карам Ҳусайн ал-Қодирийлар ҳам «Қодирий» тариқатининг улуғ шайхларидан ҳисобланади.

Шайх Муҳаммад Имдод Ҳусайн Пирзода мусулмонларга мактаблар шаклидаги таълим муассасаларини барпо этиш ва ўзларининг бир неча адабий асарларини тарқатиш йўлида ҳам хизмат қилди.

Жумладан, дунё бўйлаб камбағал ва муҳтожларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиб, олий ҳиммат иш олиб борди. Муҳтожларга ёрдам бериш иштиёқи уни дунё бўйлаб одамларнинг азоб-уқубатини енгиллаштириш учун етакчи халқаро ёрдам муассасаси Мусулмон Хайрия Ташкилотини барпо этишга ундади. Унинг қатъияти уни қурбон ҳайити кунларини табиий офатдан жабрланганларга ёрдам бериб ва уларни таъминлаб, тунларни бошқа нарсалар каби вайрон бўлган масжидларда ўтказган Осиё сунамисидан кейин индонезиянинг Banda Aseh шаҳрига боришга ундади. Покистон ва Озод Кашмирда туғруқхоналар ва тиббиёт марказларини муваффақиятли ташкил этди. Жанг шаҳрида биринчи туғруқхона 2005 йилда ташкил этилиб, қисқа вақт мобайнида катта обрў эътибор қозонди ва хизмат марказига айланди. Ушбу шифохонанинг муваффақияти уни иккинчи йирик лойиҳа - Файсалободдаги туғруқхонанинг фаолиятини юритишига олиб келди. Бу туғруқхона 2007 йилда қуриб битказилиб, ўз эшикларини кенг жамоатчиликка очди. Ушбу шифохоналарнинг ютуқларидан келиб чиқиб, шайх Муҳаммад Имдод Ҳусайн Пирзода 2008 йилда Покистоннинг Мангани шаҳрида «Раҳмат Хатун» номидаги мусулмон хайрия касалхонасини, 2009 йил Кашмирнинг Равалакот шаҳрида «Озод Кашмир» касалхонаси ва 2010 йилда Покистоннинг Лаҳор шаҳрида «Абдул Латиф Тоҳир» туғруқхоналарини очди.

2005 йилдаги фожиали Осиё зилзиласи фалокатида у шайх Муҳаммад Аминнинг кўмаги билан Кашмирга саёҳат қилди ва у ерда уйсизлар учун 115 дан ортиқ пўлатдан ясалган янги уйлар қурдирди. Янги уйларнинг 60 таси битта қишлоқда қурилган бўлиб, расман «Ал-Карам Виллаже» деб номланган ва Кашмирнинг собиқ президенти Сардор Абдул Қаюм томонидан очилган.

Шайх инсониятга хизмат қилишнинг барча соҳаларида муваффақиятга эришганига қарамай, унинг асосий мақсади ва эътибори мусулмон ёшларига таълим бериш ва ислом уламоларини етиштиришни вазифа қилган «Жамия ал-Карам» ўрта махсус мактабига қаратилган. Ҳозирда унинг юздан ортиқ шогирдлари «Жамия ал-Карам»ни тамомлаб, мамлакат бўйлаб мусулмонларга хизмат қилмоқдалар. «Ал-Карам» ўрта махсус мактаби GCSE (умумий ўрта таълим тўғрисидаги гувоҳнома) имтиҳонларининг энг яхши натижаларини намойиш этади ва кўплаб йўналишларда Буюк Британиянинг Nottingemshir графлигида биринчи ўринни эгаллади.

2012 йил ноябрь ойида шайх Муҳаммад Имдод Ҳусайн Пирзода дунёдаги энг нуфузли 500 та мусулмондан бири деб тан олинган. Унинг номи Амманда жойлашган Қироллик Исломий Стратегик тадқиқотлар маркази томонидан нашр этилган «Мусулмон 500» да эълон қилинган.

Шайх Муҳаммад Имдод Ҳусайн Пирзода камтар ва оддий инсон. Аллоҳ таоло унга кўп заковат ва илм берган. У кўпчилик учун илҳом ва ҳидоятдир. Аллоҳ таоло унга узоқ ва соғлом умр берсин ва Исломнинг асл рисоласини тарғиб қилиш учун кўпроқ куч берсин. Омин.

Шайх Муҳаммад Имдод Ҳусайн Пирзода ҳозир юртимизда меҳмон бўлиб турибдилар. Ташрифга доир маълумотлар интернет ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларимизда ёритиб борилади. Бизни кузатиб боринг.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яқинда Британия музейидан мамлакатимизга 6 нақшинкор тарихий кошин қайтарилди. Улар мазкур музейнинг Яқин Шарқ департаменти катта куратори Ж.Симпсон томонидан давоми...

1542 15:37 / 05.10.2021
АҚШ Вакиллар палатасининг мусулмон аъзолари томонидан Конгресс тарихида биринчи марта ифторлик ташкил этилди. Бу ҳақда hurriyet.com.tr сайти хабар беради.Ифторлик давоми...

1823 14:10 / 21.05.2019
Суриянинг Хамс вилоятида жойлашган Холид ибн Валид номидаги тарихий масжид қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Алявм ахборот сайти хабар давоми...

2260 16:40 / 23.02.2019
Туркманистон ўз маблағлари ҳисобидан Фарёб вилоятининг маъмурий маркази Акина қишлоғида 500 кишилик масжид қуриб беради. Бу ҳақда orient.tm нашри хабар берди.Масжид 2020 давоми...

2020 11:51 / 10.11.2018
Видеолар
Аудиолар

137645 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57714 14:35 / 11.08.2021