1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тил яшаса, миллат яшайди

11:42 / 21.10.2023 1991 pdf Ўқиш режими + -

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинди. Қонуннинг 1-моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили» эканлиги белгилаб қўйилган.


1995 йил 21 декабрда «Давлат тили ҳақида»ги қонунининг янги таҳрири қабул қилинди.


«Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида» 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (ЎРҚ-615-сон) 1-моддаси билан 21 октябрь санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.


Туркий тиллар оиласига мансуб ўзбек тили илдизлари камида V-VII асрларга мансуб Ўрхун-Энасой битикларига бориб тақалади. Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит-турк» асари туркий тиллар тарихи, шу қаторда ўзбек тилшунослиги учун ҳам муҳим манба саналади.
Тарихан Ўзбек тилининг такомилида ўзбек мумтоз адабиёти вакилларидан Навоий, Ҳофиз Хоразмий, Сайфи Сароий, Атоий, Саккокий, Амирий, Яқиний, Лутфий сингари шоирлар қолдириб кетган мероснинг аҳамияти беқиёс.


Навоий:
Турк назмида чу мен тортиб алам,
Айладим ул мамлакатни якқалам, —  

Абдулла Қодирий она тилимиз борасида куюниб шундай деган эди: «Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар».


Дунёда 5600 дан ортиқ тиллар мавжуд бўлиб, бундан 200 тасигина давлат тили сифатида қабул қилинган. Уларнинг орасида ўзбек тили ҳам бор. 


«Тил яшаса, миллат яшайди». Агар биз ўз тилимизнинг кўркамлиги, бойлигини дунёга тараннум этсак, миллатимиз янада чароғон бўлади ва бирлигимиз мустаҳкам бўлади.

Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек, машҳур олим, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Сурхондарё зиёратидан сўнг давоми...

3699 11:45 / 18.04.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган .Оламларга раҳмат пайғамбар, номли сийрат танловининг ғолиблари эълон қилинди. Танловдаги ижодий ишлар давоми...

1866 14:26 / 12.10.2023
Аввал хабар берганимиздек, юртимиз уламолари Тошкент вилоятидаги масжидларга ташриф буюришди. Бугунги ташрифлар асносида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг давоми...

2343 19:13 / 06.07.2021
.Ислом раҳмат ва тинчлик хабарчиси, номли халқаро конференция Чеченистон Республикаси Мусулмонлар идораси ташаббуси билан ташкил этилмоқда, деб хабар беради elAhram давоми...

2046 11:30 / 13.02.2019