1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Ўттиз беш ёшларида каъбанинг қайта қурилишида ҳакамлик қилганлари

09:10 / 28.09.2019 1551 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

300

Роббимдан кўп мадад сўраб, қайтсам яна сўз аслига,

Росулимни шарафлай мен, изоҳ бериб пок наслига,

Шафоатдан умидим кўп, учраштирса Ҳақ васлига,

Дийдорингни кўрмоқ учун, шунга лойиқ қилгин Аллоҳ.

301

Каъбатуллоҳ тарихини, қисқа ёздим, вақтим етмас,

Ёзай десам гўзал тарих, сўзим билан қалам етмас,

Очиғини айтсам агар, бошқасига ақлим етмас,

Не бўлса ҳам шу жойгача, илҳом берди менга Аллоҳ.

302

Тингланг яна ҳақиқатни, Каъбатуллоҳ қисматини,

Давом этай хизматини, Росулуллоҳ сийратини,

Барча кўрди ҳимматини, ўттиз бешда ҳислатини,

Ушбу ёшда жоҳил элга, буюк ҳакам қилди Аллоҳ.

303

Асли баён шундай бўлди, амирлардан фармон бўлди,

-Қаранг дўстлар уят бўлди, Каъбатуллоҳ вайрон бўлди,

Шаънимизга хорлик бўлди, келган хожи ҳайрон бўлди,

Шараф учун қурар бўлди, қалб сирини билди Аллоҳ.

304

Кенгаш қилди саййидлар, қарор ўзга бўлмасин,

Ўғри каззоб судхўрдан, келган пули бўлмасин,

Фахшу мункар йўл билан, топган пули бўлмасин,

Байтуллоҳни пок йўл ила, қурдирмоқ бўлди Аллоҳ.

305

Макканинг энг улуғлари, бу ишларга бўлди қози,

Сармояни пок қилмоқга, ҳамма бирдек бўлди рози,

Қайтмадилар шаштларидан, йиғилса ҳам пулнинг ози,

Энг аввало пок бўлмоқни, назоратин қилди Аллоҳ.

306

Ишдан олдин бор қабила, тинчлик учун қилди аҳд,

Бобомерос Байтуллоҳни, қайта қурмоқ қанча бахт,

Иш бошлашга ҳамма жихоз, бир ҳафтада бўлди тахт,

Бу қабила бахтли экан, Ў уйини берди Аллоҳ.

307

Бахтлимиз деб юрар бари, бахт нелигин асло билмас,

Каъбага биз хизматкор дер, хизматини асло қилмас,

Араблар биз олий халқ дер, бошқаларни кўзга илмас,

Олиймақом йўлбошчини, халқ ичига қўйди Аллоҳ.

308

Эрта тонгда жам бўлдилар, Байтуллоҳни атрофида,

Мушрик бари пок ушламас, Муборак уй тавофида,

Иймони йўқ бу қабила, лекин мағрур шарофида,

Мағрурларнинг ичра бир Зот, ҳурматини қилди Аллоҳ.

309

Ишни қандай бошлаш учун, боши қотди бариси,

Абраханинг ҳолин эслаб, қўрқар ёшу қариси,

Фикрин айтди кекса доно: - биз Каъбанинг вориси,

-Мақсадимиз ислоҳ бўлса, бизни ўлдирмас Аллоҳ.

310

Валид ибни Муғийра ҳам, айтди мажлис сўнгда,

Мақсадимиз Уйни қурмоқ, кутмай эрта тонггида,

Мен ҳозироқ бошлайман деб, ҳамманинг кўз ўнггида,

Томга чиқдим ислоҳ учун, шижоат берди Аллоҳ.

311

Учта тўртта тошни олиб, аста ташлади ерга,

Бирдан офат келмасми деб, қўрқувдан ботди терга,

Абраҳанинг ҳоли достон, бўлиб айланди шеърга,

Ушбу дамни эслаб Валид, тинмай дер эди: - Аллоҳ.

312

Бор қабила қараб турар, барчасининг ақли ҳайрон,

Кўз ўнггида турар ҳамон, Абраҳанинг ҳоли вайрон,

Не бўлар деб кўкга қараб, қўрқиб турар мисли жайрон,

Ҳар бирида такрор савол, офат бермайдими? Аллоҳ.

313

Кеч ҳам кирди, кетмоқ учун, ҳаммалари қилди тадбир,

Гап сўз демай тарқадилар, уйларига ҳамма бир-бир,

Келса керак энди офат, қўрқиб турарди барибир,

Қўрқув ила ўйлаб ётар, кўрсатарми? Тонгни Аллоҳ.

314

Тонг отмасди, барчасининг, ҳаёлида энг узун тун,

Валид ибни Муғийрадан, бошқалари бўлди маҳзун,

Аҳли Қуройш тонгга етди, ўз ҳолидан бўлди мамнун,

Биносини қурмоқ учун, янги тонгни берди Аллоҳ.

315

Каъба томон шошди бари, Муғийрани кўрмоқ учун,

Асли мақсад кечанги иш, оқибатин билмоқ учун,

Шунга қараб кенгаш ила, янги режа қилмоқ учун,

Ҳаммасига шу лаҳзада, хурсандчилик берди Аллоҳ.

316

Волид ибни Муғийра ҳам, келар эди соғ саломат,

Ишни давом этмоқ учун, шунинг ўзи бир аломат,

Хотиржамлик енгди қалбни, энди қилмайди маломат,

Қаранг дўстлар ислоҳ учун, жазо бермас экан Аллоҳ.

317

Тўрт қабила ишлар эди, иноқликда бўлиб аҳил,

Неки керак бўлса кимга, баҳам кўрар бўлмай бахил,

Гўзал сўзлар бир – бирига, қилмас эди асло жаҳл,

Буюк ишда бир – бирига, иноқликни берди Аллоҳ.

318

Каъбатуллоҳ деворлари, тез фурсатда йиқилди,

Ҳалилуллоҳ қуриб кетган, пойдевори топилди,

Инша - Аллоҳ шунинг билан, кўп фитналар ёпилди,

Уйи учун мушрикларга, кўп осонлик берди Аллоҳ.

319

Йўқ, аслида бу осонлик, ҳурматига битта Зотни,

Мушриклари тилларидан, тушурмасди ъуззо - лотни,

Айтинг қани ким сабабли, ато қилди мукофотни,

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳурматига, кўп осонлик берди Аллоҳ.

320

Тўрт қабила қуръа ташлаб, бўлиб олди тўрт деворни,

Ўзларига бошлиқ қилди, Румдан келган бир меъморни,

Шараф учун ишлар бари, устун қўйиб номус орни,

Иймони йўқ барчасининг, лекин имкон берди Аллоҳ.

321

Ғайрат билан иш бошланди, иноқликда бари бир тан,

Ёш йигитлар чаққон ишлар, боболарни ори бирлан,

Вақти келди фитна чиқди, қуролланди бари бирдан,

Бу фитнанинг охирини, гўзал ҳикмат қилар Аллоҳ.

322

Шу вақтгача иноқ бўлиб, ишлаганлар душман бўлди,

Бунга сабаб Қора тошни, ўз ўрнига қўймоқ бўлди,

Энг шарафли иш бу дея, бир – бирини сўймоқ бўлди,

Мушрикларнинг мушкулини, Ўзи ечиб қўяр Аллоҳ.

323

Одам бўйи бўлди девор, тош қўймоқни вақти бўлди,

Биз лойиқ деб ушбу ишга, қонга солди бари қўлди,

Ҳатто жангга тайёр бўлиб, кўзлари ҳам қонга тўлди,

Ушбу жойда жанг қилмоқни, харом қилган Ўзи Аллоҳ.

324

Лекин улар шараф учун, ҳар нарсага бўлди тайёр,

Қўлдан бермай деб имконни, бир-биридан бўлди айёр,

Бу ишлардан хурсанд фақат, лаъин шайтон бўлди сайрон,

Иблис учун бундан ортиқ, хурсандчилик бермас Аллоҳ.

325

Орадан ҳам беш кун ўтди, охир қилич олди бари,

Сулҳни билмай авжга чиқди, жанжаллари борган сари,

Абу – Умайядан чиқди, ўшал вақти сўзнинг зари,

Ўз уйида ислоҳатнинг, тадбирини қилди Аллоҳ.

326

Абу - Умайя айтарди: - бу не холат, не разолат,

Атрофдаги қабилалар қилмасми бизни маломат,

Хасрат бўлсин минг надомат, бўлдимку сиздан хижолат,

Иймони йўқ инсофлини, ориятли қилди Аллоҳ.

327

- Не истайсан? Эй қария, бизни йўлни тўсмагин,

Биз ҳақлимиз улуғ ишга, бошқа сўзни қўшмагин,

Доно фикринг бўлса айтгин, лекин гапни чўзмагин,

Қўлда қилич билан барин, турғузибон қўйди Аллоҳ.

328

Фикр дер абу - Умайя, гаплар жуда сеҳрли,

- Худо ҳаққи сиз барингиз, бу Каъбага меҳрли,

Шундоқ экан бир – бирингга, бўлмангларда қаҳрли,

Доно доно сўзларини, элга англатди Аллоҳ.

329

- Сизлар Каъба ходими, бундай қилманг ишларни,

Тўртта уруғ бир бирингга, қайрамангда тишларни,

Атрофнинг кўпхалқлари, қилмасин миш мишларни,

Жоҳилларга бу сўзларни, кўп таъсирли қилди Аллоҳ.

330

- Уялтирдинг бизни эй чол, тўғри сўзни қилиб зикр,

Не қилайлик бизлар мағрур, айтгин қани яхши фикр,

Итоатгўй бўлди бари, фикр учун қилиб шукр,

Қилмишидан барчасини, кўп ҳижолат қилди Аллоҳ.

331

Гапи таъсир қилганидан, мамнун бўлиб этди давом,

Доно доно қилиб айтди, тушунарди ҳатто авом,

Ҳамма билар Азиз жойда, уруш қилмоқ жуда харом,

Бу фармони илоҳийдур, буюргандур Ўзи Аллоҳ.

332

-Фикрим айтсам сизга эй қавм, ҳакам танланг ўртага,

Не буюрса рози бўлинг, жанжал қилманг жўртага,

Чуқур ўйланг босиқ бўлиб, афсус қилманг эртага,

Ҳурматини бузсак Уйни, вайрон қилар бизни Аллоҳ.

 

333

Бу – Умайя, - сен бўлмасанг, қанча одам ўларди,

- Не фикринг бор сўйла энди, қарор қандай бўларди,

Гарчи ҳакам одил бўлса, бизни кўнгил тўларди,

Шундан сўнгра барчасининг, кўнглин юмшоқ қилди Аллоҳ.

334,

-Кимни ҳакам қилмоқ учун, менда ҳам бир қарор йўқ,

Айтай десам орамизда, шунга лойиқ одам йўқ,

Лекин битта фикр менда, хўп десангиз зиён йўқ,

“Бани шайба” дарвозасин, кўрсатгизиб қўйди Аллоҳ.

335

Аҳли Макка айтай сизга, аввал менга сўз беринг,

Хўп десанггиз шу йўлакдан, ким келса ҳам ён беринг,

Мард ўғиллар сўз бердингиз, керак бўлса жон беринг,

Ким келса ҳам дарвозадан, Уни соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳакам қилар Аллоҳ.

336

Барча бирдек шу қарорга, бир овоздан рози бўлди,

Ким келса ҳам бехабар деб, ўзларича кўнгли тўлди,

Муштоқ бўлиб кўзни тикиб, пойлаб турди бари йўлди,

Интизор бўп турган кўзлар, бирдан қувонч берди Аллоҳ.

Жиззах шаҳар «Имом Бухорий» жоме масжиди

имом ноиби Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир қизни ўқитсангиз, бутун миллатни, бутун жамиятни,бутун оилани ўқитган бўлар эдингиз.Индира Ганди.Қишлоғимиздаги яхши бир оиланинг ўн саккизга кирган қизи давоми...

2502 17:45 / 20.10.2019
Биздан кимлар Аллоҳ менинг зиммамга аҳлимни нафақа билан таъминлашни юклаган, шуни бажаришим керак. Қолаверса, одамларнинг мендаги ишга эҳтиёжлари бор, давоми...

1721 09:15 / 07.10.2019
Икки ўғлим тортишиб жанжаллашиб қолди. Ҳеч ажрата олмадим. Нимани талашаётганини сўрасам, давлатларнинг байроқлари туширилган расмлар ҳақида экан. Жаҳлим давоми...

8938 11:10 / 29.02.2020
Қуръони карим Аллоҳ таолонинг муборак Каломи ўлароқ қадри баланд, тиловати ибодат бўлган энг улуғ каломдир. Шунга кўра, Аллоҳнинг каломи ёзилган мусҳафларимиз давоми...

2231 09:10 / 05.09.2019
Аудиолар

135081 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55358 14:35 / 11.08.2021