1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фақирларга хушхабар

16:17 / 31.07.2020 3012 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳдан бошладим, сизлар учун бир ҳикмат,

Фақирларга башорат, оқил учун бир ибрат.

Ийд Қурбон келганда, Расулуллоҳ чоғланди,

Сўймоқ учун икки қўйнинг, оёқлари боғланди.

Оқибатин билмасдан, аҳли нодон сўзлари,

Керакмиди шу ишлар? Фақир бўлса Ўзлари,

Ҳаловат йўқ тоатда, бизлар дунё ғамида,

Ҳавотирда Мустафо, айтинг кимнинг ғамида.

Кўзни очинг мўъминлар, ҳикматдур ҳар ишлари,

Ўзларин ўйламаслар, умматдур ташвишлари.

Фақирларга ҳушхабар, ҳавас қилар бойлар ҳам,

Йиғлаб ҳавас қилгайдур, юзлаб қўй сўйганлар ҳам.

Асли баён шундадир, Муборак қўллар билан,

Сўйдилар икки қўйни, ихлос муҳаббат билан.

Сўнгра дуо қилдилар: -Хожамсанку ягона,

Битта қўйни ўзимдан, қабул айла Роббана.

Яна дуо қилдилар, Ҳақга нола қилдилар,

Уммат учун чекиб ғам, қалбни вола қилдилар.

Дуо қилар тўкиб ёш, эшитган қилмас бардош,

Кимлар учун қайғурди, англагин эй! Бағритош.

-Қиёмат тонг отгунча, эҳсоним бўлса мақбул,

Барча фақир номидан, бағишладим эт қабул.

Дуо кетди Расулдан, охир замон бўлгунча,

Ноумид бўлманг фақирлар, имкон сўранг ўлгунча.

Мен ҳам фақир ва мискин, лекин қалбим юмшамас,

Тоатларим кўз-кўзга, ибодатга ўхшамас.

Ё, Роббана насиб қил, Ҳабибинг эҳсонидан,

Сўраб ҳаё қиларман, дуойим нуқсонидан.

Раҳматингни чеки йўқ, менда зарра гумон йўқ,

Хос умматин қилмоқга, Сендан бошқа умид йўқ.

Жиззах шаҳар «Имом Бухорий» жоме масжиди, имом ноиби

Ҳалилов Умиджон Абдулҳаким хожи ўғли

Мавзуга оид мақолалар
Дарс тугади. Кейингисигача ўн дақиқа бор. Ҳамма дарсхонани тарк этиб, кейинги дарс ўтиладиган хонага йўл олди. У ҳам дарс анжомларини йиғиштириб, хонадан чиқиб давоми...

4394 09:05 / 24.09.2019
363Отаси йўқ онаси йўқ, етим бўлиб юрдилар,Акаси йўқ укаси йўқ, ёлғиз бўзлаб юрдилар,Уйлари йўқ мероси йўқ, турли жойда юрдилар,Бу машаққат ҳаммасини, синов учун давоми...

2751 11:30 / 12.10.2019
Ушбу воқеа Жиззах вилоятида бўлиб ўтган. Мен безорилигини эшитиб юрган бир йигитни Ислом буюрган яхши амалларни бажариб, ёмонликлардан тийилиб, намоз ўқиб давоми...

8254 18:36 / 06.04.2020
263Бунга мисол тарихда, бир шартнома тузилди,Кенгаш қилиб барча эл , Каъбатуллоҳ бузилди,Обрў учун қон тўкар, ҳатто меҳр узилди,Тинчликпарвар бир Зотни ҳакам давоми...

3551 19:30 / 18.09.2019
Аудиолар

230208 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148786 14:35 / 11.08.2021