1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

58-боб. Қайси бирига ҳадя берай?

16:05 / 04.09.2019 2639 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ لِي جَارَيْنِ، فَإِلَى أَيِّهِمَا أُهْدِي؟ قَالَ: «إِلَى أَقْرَبِهِمَا مِنْكَ بَابًا».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг иккита қўшним бор, улардан қайси бирига ҳадя берай?» дедим.

«Сенга эшиги яқинроғига», дедилар».

Шарҳ: Демак, қўни-қўшнига яхшилик қилишда, ҳадя беришда эшиги яқинроқ бўлган қўшнидан бошлаш керак экан. Агар бир қўшнини ташлаб, ундан кейингисига ҳадя берилса, ўртадаги қўшнининг кўнглига «Мени ёмон кўрса керак, бўлмаса ён қўшни бўлиб туриб шунақа қиладими?» деган шубҳа тушади.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Муомала маданиятига оид тафсилотларни биладиганлардан сўраб, ўрганиш лозимлиги.

2. Қўшниларга ҳадя бериш яхши иш экани.

3. Қўшниларга ҳадя беришни эшиги яқинидан бошлаш кераклиги.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ لِي جَارَيْنِ، فَإِلَى أَيِّهِمَا أُهْدِي؟ قَالَ: «إِلَى أَقْرَبِهِمَا مِنْكَ بَابًا».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг иккита қўшним бор, қайси бирига ҳадя берай?» дедим.

«Сенга эшиги яқинроғига», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган аввалги ҳадиснинг айнан ўзи. Аммо ровийлари бошқа бўлгани сабабли имом Бухорий уни таъкид маъносида ушбу бобга киритганлар.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . . Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим .Яхшиликларнинг энг давоми...

3361 09:00 / 30.06.2022
Бунда ходим тарафидан хиёнат ёки бирор нуқсон содир бўлишидан хавфсираб, унга берилган матоҳларга, мисол учун, қоп, ҳамён каби нарсаларга муҳр қўйилади. Мисол давоми...

2464 11:00 / 01.06.2020
. . . . . ,.17. Абу Туфайлдан ривоят қилинади.Алидан .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга кўпчилик одамларга хос қилмаган нарсани давоми...

3842 13:05 / 03.11.2018
Анасдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг яхшиси, энг сахийси ва энг шижоатлиси эдилар. Бир кеча Мадина аҳли қўрқинчга тушди. давоми...

3558 09:00 / 17.11.2023
Аудиолар

229652 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148255 14:35 / 11.08.2021