1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Германияда метро бекати вафот этган мусулмон номи билан аталди

17:10 / 19.06.2019 3019 pdf Ўқиш режими + -

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Германияда ёш мусулмон бир одамни қутқариш учун ўз ҳаётини қурбон қилган эди. Ўшанда 17 ёшли Мустафо Алптуғ Сузен метро рейсларига тушиб кетган бир инсон ҳаётини сақлаб қолиб, бироқ ўзи яқинлашиб келаётган поезднинг ғилдираклари остида қолиб кетган. Фожиали воқеа содир бўлганидан сўнг, Франкфурт маъмурияти ва Деутсче Баҳн темир йўл компанияси Франкфурт шаҳаридаги энг серқатнов метро бекати бўлган “Остендштрассе” бекати номини вафот этган мусулмон қаҳрамоннинг шарафига  унинг номи билан аташга қарор қилдилар. Энди унинг номи "Алптуғ Сузен / Остендштрассе" деб аталмоқда. Ислом.ру сайтининг хабар беришича, метро бекати номини ўзгартириш тўғрисидаги петитция 56 мингга яқин имзо тўплашга муваффақ бўлган ва уни Франкфурт шаҳар ҳокими Питер Фелдман қоҳўллаб-қувватлаган. Кўпчилик 17 ёшли қаҳрамоннинг хотирасига бағишланган ёдгорликнинг расмий очилиш маросимига ташриф буюрди. У ерда Туркиядан келган йигитнинг отаси, унинг қариндошлари ҳам ҳозир бўлган. Тадбирда, шунингдек, Алптуғнинг синфдошлари, дўстлари ва шаҳар аҳолиси, турли миллат ва динларнинг ёш вакиллари ҳам қатнашган.

Islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
.Ҳилолнашр, матбаанашриёти ва Ислом.уз портали жамоаси раҳбаримиз Исмоилжон Муҳаммад Содиқнинг бувилари вафот этганини чуқур қайғу билан маълум давоми...

2317 04:00 / 02.08.2020
1 октябрь куни Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин Қозон шаҳридаги Ўзбекистон бош консули Фахриддин Насриев билан учрашди. Бу ҳақда Татаристон давоми...

3029 17:22 / 04.10.2021
Президент Шавкат Мирзиёев .Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида,ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июн ndash давоми...

2228 10:44 / 11.06.2024
Президент Шавкат Мирзиёев 25 март куни бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган ифторликда иштирок этди. Халқимиз ҳаёти ва маънавиятида Ислом динининг ўрни беқиёс. давоми...

2359 23:18 / 25.03.2024