1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Татаристон муфтийси Ўзбекистондаги муфтий сайловига меҳмон сифатида таклиф қилинди

17:22 / 04.10.2021 3027 pdf Ўқиш режими + -

1 октябрь куни Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин Қозон шаҳридаги Ўзбекистон бош консули Фахриддин Насриев билан учрашди. Бу ҳақда Татаристон мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати хабар берди.

Комил ҳазрат Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси Усмонхон Алимовнинг вафот этиши катта йўқотиш эканлигини таъкидлаган. Шунингдек, Фахриддин Насриев ўзаро алоқаларни давом эттириш ва Комил ҳазратни Ўзбекистонда кутилаётган муфтий сайловида фахрий меҳмон сифатида қатнашишга таклиф қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муфтий вазифасига ким сайланиши ва номзодлар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар «уламоларнинг руҳиятига салбий таъсир ўтказаётгани»ни билдирган ва муфтий лавозимига сайлов тартиби тўғрисида ахборот берган эди.

Маълум қилинишича, ташкилот Низомининг тегишли бандига кўра, диний идора раиси, муфтий Уламолар Кенгаши йиғилишида 5 йил муддатга сайланади. Ушбу лавозимга сайланаётган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси, олий диний маълумотли, камида 10 йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ишлаган, уламолар ҳамда халқ орасида обрў ва ишонч қозонган бўлиши лозим.

Лекин, ҳозирга қадар муфтий лавозимига сайлов қачон бўлиши ва ташкилот Низоми ҳам жамоатчилик учун очиқланмади. Муфтий вафотидан сўнг расмий тадбирларда асосан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров ва Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков кўзга ташланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида даволаниш учун Москвага олиб борилган муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни 71 ёшида оғир хасталикдан сўнг вафот этди. У 2006 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаганди.

16 август куни президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги давлат расмийлари таъзияли хонадонда бўлиб, ҳамдардлик билдирди. Шу куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида марҳумнинг жаноза намози ўқилган ва таъзия маросими бўлиб ўтган эди.

Манба: kun.uz

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
АҚШ сафаридаги бир гуруҳ ўзбекистонлик имомхатиблар 2022 йил 25 апрель куни Чикаго шаҳрида яшовчи ҳамюртларимиз билан учрашув ва Рамазон тадбирларидаги давоми...

1983 01:17 / 27.04.2022
5 сентябрь куни Тошкент ислом институтида модуль таълим тизимида янги 20192020 ўқув йили бошланиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Қуръони карим тиловати давоми...

2185 17:40 / 05.09.2019
Кўпчиликка яхши маълумки, Ислом тамаддуни марказларидан бири бўлган она Ватанимизда узоқ йиллардан буён Аллоҳнинг каломи ndash Қуръони карим китоби нашр давоми...

12825 19:32 / 06.04.2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн алҲусайн 25 август куни давлат давоми...

800 21:29 / 25.08.2025