1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Киши ғийбат қилса, рўзаси очиладими?

11:40 / 19.05.2019 2907 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ғийбат қилса, ёлғон гапирса рўза очилади деб ўйлаган киши ғийбат қилиб қўйиб, қасддан таом еса каффорат лозим бўладими?

Жавоб: Шундай деб ўйлаб, қасддан еб-ичиб юборса, қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади.

Савол: Қўли билан шаҳватини қондирса, рўза очиладими?

Жавоб: Бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қўли билан шаҳватини қондирса, маънан яқинлик ҳолати топилиб, суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.

Савол: Рўзадор кундузи ухлаб, тушида эҳтилом бўлиб қолса, рўзаси очиладими?

Жавоб: Тушида булғанса ёки қараш туфайли маний тўкилса, рўза очилмайди (қўли билан ушлаши натижасида ёки бирор нарсага ишқаланиш оқибатида маний тўкилса, қазо лозим бўлади).

Савол: Рўзадор киши исириқ, буғ ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳидласа рўзаси очиладими?

Жавоб: Рўзадорлиги эсида туриб, қасддан тутун ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.

Савол: Суриладиган дори (мазь) ва шу каби воситаларни баданга суртса рўза очиладими?

Жавоб: Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

Савол: Рўзадор шўр сувда оғзини чайса бўладими?

Жавоб: Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

Савол: Касал ва мусофир Рамазон ойида рўза тута олмаса-да, ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши керакми?

Жавоб: Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал.

Савол: Рўзадор сув билан муболағали тарзда истинжо қилса, бавосил (геморрой) касалига дучор бўлганлар ўша жойларига дори қўйишса, рўза очиладими?

Жавоб: Истинжода сув, бавосил касаллигида дорилар орқа аъзонинг ҳуқна (клизма) қилинадиган жойигача етиб борса, рўза очилади. Етиб бормай, ташқарида қолса, очилмайди. Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади.

Савол: Рўзадор одам иситмалаб қолса, укол қилиш натижасида рўзаси очиладими?

Жавоб: Ҳапдори (таблетка) қабул қилиш билан рўза очилади, ёнбошга ёки мушакка укол қилинса очилмайди. Рўзани очувчи нарсалар одатий йўллардан кирадиган нарсалардир (одатий йўллар оғиз, бурун, қулоқ, ва олд-орқа жинсий аъзолардир. Бундан бошқа жойдан кирган нарсалар рўзани очмайди).

Савол: Сурма қўйиш билан рўза очиладими?

Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолатларида сурма қўйганлар. Сурмани кўп қўйиш натижасида ҳалқумида сурманинг таъмини сезса ҳам рўза очилмайди.

Савол: Ошқозон касаллиги билан оғриган рўзадор бемор зонд ютса бўладими?

Жавоб: Зонд қуруқ ҳолатда ютилса ва қайтариб чиқариб олинса, рўза очилмайди. Агар бирор таомни ипга боғлаб, ютса ва ипнинг бир учи қўлида қолса, яъни қайтариб чиқариб олиш мумкин бўлса, рўза очилмайди. Ип узилиб кетса рўза очилади.

Савол: Жароҳатларга дори қўйилса рўза очиладими?

Жавоб: Фуқаҳолар икки турдаги жароҳатга дори қўйилса, рўза очилади деб иттифоқ қилишган:

а) Бошнинг миягача етиб борадиган чуқур жароҳати;

б) ошқозонга етиб борадиган жароҳат;

Бу икки жароҳат мия билан ошқозонга бевосита нарса етиб боришига олиб борувчи жароҳатдир. Ошқозон ва мияга етиб борадиган чуқур жароҳатга қўйилган дори у жойларга етиб борса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида рўза очилади. Булардан бошқа жароҳатлар, қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, рўзани очмайди,чунки бу жароҳатларга қўйилган дорилар тўғридан-тўғри ошқозон ва мияга етиб бормайди. Агар болдирнинг ичига дори етиб борса ёки унга пичоқ ё шу каби нарса санчиб олинса, тиғи илигигача етиб борса, шак-шубҳасиз рўза очилмайди, чунки у ичкари аъзо ҳисобланмайди.

Савол: Рўзадорнинг кўзига дори қуйилса, рўзаси очиладими?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабига кўра рўза очилмайди. Лекин бошқа мазҳаб соҳиблари «рўза очилади» дейишади. Тиббиёт соҳасининг мутахассислари ҳам кўз орқали бурун, оғиз каби ҳалқумга йўл борлигини таъкидлашади. Шунинг учун рўзадор ҳолатда кўзига дори томизадиганлар буни саҳарликдан олдинга ва ифторликдан кейинга кечиктирганлари афзал.

Савол: Иссиқ кунда рўзадорнинг бурни қонаб кетса, қонни тўхтатаман деб бошини тепага кўтаргани учун қон ичига кетиб қолса, рўзаси бузиладими?

Жавоб: Бузилади ва қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўл-майди. Рўзадорнинг бурнидан қон келиб қолса, қонни тўхтатишда рўзасини бузмасликка, қоннинг томоғига кетказмасликка ҳаракат қилиши керак.

Савол: Рўзадорлигини унутиб, қулоғига дори томизса, рўзаси очиладими?

Жавоб: Унутган бўлса очилмайди.

Савол: Ёш болани эркалаб-ўпиш билан рўза очиладими?

Жавоб: Йўқ. Ўпиб-эркалаш билан рўза очилмайди.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақларидаги биринчи таассуротим онам Махфиратхон Зокиржон қизидан бошланган. Онамнинг падари бузрукворлари бобом раҳматли давоми...

1733 15:30 / 19.08.2020
Аллоҳ таоло Қуръони каримда Раббингизнинг Сизга ато этган барча неъмати ҳақида эса одамларга сўзлангrdquo, ndash деб марҳамат қилган. Зуҳо сураси, 11оят.Ушбу оятнинг давоми...

1636 11:45 / 30.08.2019
Муаззин азон айтиб бўлгач, масжид имомининг олдига бир девонасифат йигит келдида, .Ҳазрат, майлими сизлар билан биргаликда ибодат қилсам,, деди. Имомнинг бу давоми...

6343 11:00 / 01.07.2019
40. Рамазон каффоротдир. Рамазон ойи олдинги гуноҳларни ўчириб юборадиган ойдир.Имом Насоий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ давоми...

1286 15:00 / 18.05.2020