1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мажмуа

Тошкентдаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжидда илк таровеҳ намози ўқилди

22:37 / 11.05.2019 8198 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги  мажмуага ташриф буюрган эди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган ушбу мажмуа барча мўмин-мусулмонлар учун Рамазон туҳфаси бўлди, десак муболаға бўлмайди. Мажмуанинг диққатга сазовор жиҳати, у барча қулайликларга эга, кенг ва шинам тарзда барпо этилганидир.

Бугун 2019 йил 11 май куни янги масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Масжидга Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ташриф буюриб, мусулмонларни янги масжид ва Рамазон ойи билан муборакбод этди. Шундан сўнг, муфтий масжидга йиғилганларга янги тайинланган имом-хатибни таништириб ўтди. Масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг  фарзандлари Исмоил Муҳаммад Содиқ имом-хатиб бўлдилар. Қисқа таништирув ва маърузалардан кейин, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида илк таровеҳ намози адо этилди.

Исмоил Муҳаммад Содиқ 1976 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1994 йил «Исломий даъват куллияси»га ўқишга кирди. Тўрт йил бакалавр босқичида, сўнг икки йил магистратурада ўқиб, 2001 йили ушбу куллияни тамомлади. Шундан сўнг, элчихоналарда, диний таълим муассасаларида, нашр ишларида, сайт хизматларида ва таълим марказларида фаолият олиб борди. Ҳозирда Исмоил Муҳаммад Содиқ «Ҳилол нашр» матбаа нашриёти раҳбари. У киши расмий илм даргоҳларидан ташқари ўз оталари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳдан ҳам кўп таълим олган. Хусусан, «Тафсири Насафий» ва «Саҳиҳи Бухорий»дан ижоза олган. «Олтин Силсила»нинг таржимонларидан бири. Шайх ҳазратларининг барча китобларининг ношири ҳисобланади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди.Давлатимиз давоми...

3446 09:51 / 01.09.2018
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг забардаст олим, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

13885 12:54 / 10.03.2018
Хабарингиз бор, куни кеча Тошкент шаҳрида нафақат юртимиз, балки ислом оламида машҳур бўлган, улуғ аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ давоми...

4850 20:08 / 11.05.2019
Бугун, 2025 йил 26 март оқшомида, 1446 йил Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечасида юртимиздаги барча жомеларида бўлгани каби .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме давоми...

1356 14:57 / 26.03.2025
Аудиолар

230211 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148789 14:35 / 11.08.2021