1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мажмуа

Хушхабар: Тошкентда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид очилди

16:40 / 10.05.2019 15105 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қарийб бир йилдан ортиқ вақт мобайнида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номидаги барпо этилаётган мажмуада қурилиш ишлари бир лаҳза бўлсин-да, тўхтагани йўқ. Ва, ниҳоят мажмуада қурилиш ишлари ўз якунига етиб юртдошларимиз учун фойдаланишга топширилди.

Бугун, 10 май куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш асносида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжидга ташриф буюрди.

Давлат раҳбари янги мажмуани кўздан кечирар экан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф нафақат юртимизда, балки бутун ислом оламида тан олинган олим эканликларини эътироф этди. У киши ўз ҳаётини муқаддас динимиз арконларини ўрганишга ва тарғиб қилишга, халқимиз, ёшларимизни диний маърифат руҳида тарбиялашга бахшида қилганликлари ёдга олинди.

Мажмуа таркибидаги масжидга кираверишда муҳташам ички ва ташқи пештоқ қад ростлаб турибди. Мажмуани безаб турган иккита минора устига кичик гумбазлар ўрнатилган, қуббаларидаги ҳилол масжид кўркига ўзгача чирой бериб турибди.

Масжид деворларини безашда анъанавий ва замонавий усуллардан фойдаланилган. Масжидга чирой бериб турган нақш безаклари у ерга ташриф буюрувчи ҳар бир инсон руҳиятида олам-олам илиқ тасаввур пайдо қилади. Яна эътиборли жиҳати шундаки, бугунги кунда мамлакатимизда зиёрат туризми ривожланаётган бир пайтда янги мажмуанинг бунёд этилиши, туризм равнақига ўз ҳиссасини қўшмай қолмайди.

Шунингдек, мажмуа ҳудудида жойлашган “Сўгалли ота” мақбараси ҳам тўлиқ таъмирланди.

Ҳудуд ўз ичига намозхона, аёллар намозхонаси, таҳоратхоналар, 3 та кириш пештоқи, 200 ўринга мўлжалланган анжуманлар саройи, ташқи ва ички фавворалар, мажмуа саҳни, автоуловлар учун тўхташ жойларини олган.

Мажмуа ҳовлиси тўлиқ кўкаламзорлаштирилиб, ташриф буюрувчи зиёратчиларга қулайликлар яратиш мақсадида замонавий русумдаги ўриндиқлар, чиқинди қутилари ўрнатилди.

Лойиҳага мувофиқ мажмуа ичида бунёд этилган музейдан эса Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг умр йўлига оид қимматли маълумотлар, турли қўлёзмалар, у кишининг илмий мероси ўрин олган.

Азиз юртдошлар! Яна янги бир масжид барчамизга муборак бўлсин!


islom.uz портали таҳририяти


Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг забардаст олим, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

12892 12:54 / 10.03.2018
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди.Давлатимиз давоми...

2822 09:51 / 01.09.2018
Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мажмуага ташриф буюрган давоми...

7115 22:37 / 11.05.2019
Хабарингиз бор, куни кеча Тошкент шаҳрида нафақат юртимиз, балки ислом оламида машҳур бўлган, улуғ аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ давоми...

3853 20:08 / 11.05.2019