1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Яна бир намоз

17:30 / 28.04.2019 3795 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қарздор одам қуйидаги ҳадиси шарифда келадиган намозни ўқиб, ундаги дуони қилса, ҳожати раво бўлиши умид қилинади.

عَنْ عُثْمَانَ بْنِ حُنَيْفٍ: أَنَّ رَجُلًا ضَرِيرَ الْبَصَرِ أَتَى النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: ادْعُ اللهَ أَنْ يُعَافِيَنِي، قَالَ: «إِنْ شِئْتَ دَعَوْتُ لَكَ، وَإِنْ شِئْتَ أَخَّرْتُ ذَاكَ فَهُوَ خَيْرٌ»، فَقَالَ: ادْعُهُ. فَأَمَرَهُ أَنْ يَتَوَضَّأَ فَيُحْسِنَ وُضُوءَهُ، فَيُصَلِّيَ رَكْعَتَيْنِ، وَيَدْعُوَ بِهَذَا الدُّعَاءِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ، وَأَتَوَجَّهُ إِلَيْكَ بِنَبِيِّكَ مُحَمَّدٍ نَبِيِّ الرَّحْمَةِ، يَا مُحَمَّدُ، إِنِّي تَوَجَّهْتُ بِكَ إِلَى رَبِّي فِي حَاجَتِي هَذِهِ فَتَقْضِي لِي، اللَّهُمَّ شَفِّعْهُ فِيَّ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ مَاجَهْ وَالْحَاكِمُ.

Усмон ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир кўзи ожиз киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Аллоҳга дуо қилинг, менга офият берсин», деди.

«Хоҳласанг, дуо қиламан. Хоҳласанг, сабр қил. Бу сен учун яхшидир», дедилар. «Дуо қилинг», деди. Бас, уни яхшилаб таҳорат қилишга ва икки ракъат намоз ўқиб, ушбу дуони ўқишга амр қилди-лар: «Аллоҳумма, иннии асъалука ва атаважжаҳу илайка би Набиййика Муҳаммадин, набиййир-роҳмати! Йаа Муҳаммад! Иннии таважжаҳту бика илаа Роббии фии ҳаажатии ҳаазиҳии фатақзии лии! Аллоҳумма, шаффиъҳу фиййа!»

Термизий, Аҳмад, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен Пайғамбаринг Муҳаммад ила – раҳмат Пайғамбари ила  Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман.

Эй Муҳаммад! Албатта, мен сен ила Роббимга ушбу ҳожатим юзасидан уни чиқсин дея юзландим. Аллоҳим! Унинг мен ҳақимдаги шафоатини қабул қил».

Бошқа ривоятда: «Бас, кўзи очилган ҳолда қайтиб кетди», дейилган.

Имом Табароний ушбу ҳадисдан олдин бир қиссани келтирганлар, унда қуйидагилар зикр қилинган:

«Бир одам Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ҳузурига ўзининг бир ҳожати юзасидан кириб-чиқиб юрарди. Усмон унга илтифот ҳам қилмас, унинг ҳожатини ҳам чиқармас эди. Ҳалиги одам Усмон ибн Ҳунайфга учрашиб, мазкур ҳолат ҳақида шикоят қилди.

Шунда Усмон ибн Ҳунайф унга: «Таҳоратхонага боргин-да, яхшилаб таҳорат қил. Кейин масжидга бориб, икки ракъат намоз ўқи ва «Аллоҳим! Албатта, мен Пайғамбаринг Муҳаммад ила – раҳмат Пайғамбари ила  Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман. Эй Муҳаммад! Албатта, мен сен ила Роббимга ушбу ҳожатим юзасидан уни чиқсин дея юзландим. Аллоҳим! Унинг мен ҳақимдаги шафоатини қабул қил», деб туриб ҳожатингни сўра. Сўнг олдимга келсанг, мен ҳам сен билан бирга бораман», деди.

Ҳалиги одам бориб, унинг айтганини қилди. Кейин Усмон ибн Аффоннинг эшигига борди. Бас, эшик оғаси келиб, унинг қўлидан ушлаб ичкарига олиб кирди ва Усмон ибн Аффон ўтирган жойга, унинг ёнига ўтирғизди. У «Нима ҳожатинг бор?» деб сўради. У ҳожатини айтди. Унинг ҳожатини чиқарди ва: «Шу вақтгача юравермай, ҳожатингни айтсанг бўлмасмиди? Бундан кейин қандай ҳожатинг бўлса келавер», деди.

Кейин ҳалиги одам унинг олдидан чиқиб, Усмон ибн Ҳунайфнинг олдига борди ва: «Аллоҳ сенга хайр берсин. Сен айтиб қўймаганингда, у менга илтифот қилмас эди», деди.

Шунда Усмон ибн Ҳунайф деди: «Аллоҳга қасамки, мен унга ҳеч нарса деганим йўқ. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир кўр одамнинг келганини кўрдим. Ҳалиги одам у зотга кўзи кўр бўлиб қолганидан шикоят қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Сабр қила олмайсанми?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, етакловчим йўқ. Жуда қийналиб кетдим», деди. «Таҳоратхонага бор. Таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқи. Кейин ушбу дуоларни қил», дедилар.

Кейин биз тарқалмасимиздан олдин ҳалиги одам олдимизга кириб келди. Аллоҳга қасамки, у худди кўр бўлмагандек эди».

 “Қарз ва унга боғлиқ масалалар” китобидан   

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу румликлар устига бир қўшин юборди. Қўшинда саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Ҳузофа исмли зот давоми...

2142 08:00 / 27.12.2020
Бандаларига чексиз раҳматини нозил қилган, шайтоннинг ҳийлалари ва фитналаридан сақлаган, иблиснинг умидини пучга чиқарган, орзуларини барбод қилган ва рўзани давоми...

3518 10:10 / 02.06.2019
Кўпчилик англаб олиши лозим бўлган ҳақиқатлардан бири шуки, бир шахсдан содир бўлган ҳар бир зулмга қарши унга ҳам ўшанча мислда жавоб қайтариш жоиз эмас. Мисол давоми...

3883 00:05 / 29.04.2017
Ҳикоя қилишларича, Абдуллоҳ Умарий имом Моликка мактуб йўллаб, уни узлатга чекиниб, фақат тоатибодат билан машғул бўлишга чақирди. Имом Молик унга қуйидагича давоми...

3223 08:00 / 26.06.2020