1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Муҳаммад Тақий Усмоний – XXI аср Нававийси (учинчи мақола)

16:00 / 16.04.2019 5058 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг бир куни қандай кечади?

Бу ҳақда ҳазратнинг рафиқалари шундай дейди: «Бомдод намозидан кейин умр йўлдошим билан пиёда сайрга чиқамиз. Сўнгра 7:30 да нонушта қиламиз. Ундан кейин шайх Муҳаммад Тақий Усмоний 8:00 дан 10:00 гача «Саҳиҳи Буҳорий»дан дарс берадилар. Мен кунлик уй юмушлари билан машғул бўламан. Умр йўлдошим 10:00 да уйга келиб, соат 12:00 гача китоб ёзиш ва илмий ишлар билан банд бўладилар. Бу ишлар 14:00 гача давом этади. Пешин намозидан кейин тушлик қиламиз. Сўнгра бир соат ҳордиқ оламиз. Ундан кейин аср намозигача умр йўлдошим иш хонасида бўлади. Аср намозидан кейин шом намозига қадар бўлган вақт оила соати ҳисобланади. Эрим оила аъзолари билан йиғилиб суҳбат қуришга жуда ҳассосдирлар. Шом намозидан хуфтонгача илмий ишларида бардавом бўладилар. Китоб ёзган бўлсалар, уни ҳижжалаб текшириб чиқадилар. Кечки нонуштадан сўнг у киши билан 10-15 дақиқа таълим соати қиламиз. Мана шу таълим соатига набираларимизнинг ҳам қатнашиши мажбурийдир. Шундан сўнг уйқугача илмий ишларини давом эттирадилар».

Саёҳат 

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг рафиқаларидан тинглашда давом этамиз: «Умр йўдошим билан тез-тез саёҳат қиламан. Биргаликда жуда кўп юртларни кездим. Умр йўлдошимнинг ажиб бир одати бор:  самолёт ердан ҳавога кўтарилиши ҳамон компьютерларини очиб иш бошлайдилар, бу ҳолат самолёт ерга қўнгунга қадар давом этади. Манзилга етиб борганимизда у киши расмий ишларини ҳал қилиб бўлганларидан сўнг мени зиёрат қилишим учун сафаримизни бир кунга узайтирар ва шаҳарнинг эътиборга молик жойларини кўришимга имкон берардилар».

Тавозе 

«Роҳманнинг қуллари ер юзида виқор ва тавозе билан юрган кимсалардир» (Фурқон сураси, 63-оят).

Ушбу оятга уйғун бир шаклда умр кечираётган Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг асарлари орқали яқиндан таниганлар унинг қанчалик очиқкўнгиллилигини биладилар. Бир қарасанг, Муҳаммад Тақий Усмоний жуда ғамгин, ғуссага чўмган бўлади. Ўзининг бу даражада маҳзун қилган  ҳодиса – суҳбатларини тўплаб бир китоб ҳолига келтирган ва нашрга ҳозирлаган кишининг Муҳаммад Тақий Усмонийга нисбатан қўллаган «саййидина», «мужаддид», «шайхул ислом» каби калималар эди. Муҳаммад Тақий Усмоний у кишига жиддий танбеҳ бериб шундай деди: «Китобни кўриб чиқдим. Ҳурмат ифодаларида кўп муболаға бор. Бу нарса асло қабул этилмас, бундан кейин ҳаммасини олиб ташланг».

Ҳадис энциклопедияси

Муҳаммад Тақий Усмоний ислом дунёсида фақиҳ ўлароқ танилган бўлса-да, ҳадис илми борасидаги вуқуфияти фиқҳ соҳасидаги мутахассислигидан оз эмас. Шаббир Аҳмад Усмонийнинг «Фатҳул Мулҳимин»и асарига бош-қош бўлиши, ҳадис ва суннат соҳасидаги бошқа кўплаб асарлар бунга яққол далилдир.

 Муфтий Муҳаммад ал-Кавсарий устози Муҳаммад Тақий Усмоний ҳақида шундай дейди: «Устозим Муҳаммад Тақий Усмоний «Ҳадис энциклопедияси» номли йирик бир лойиҳа устида иш бошлаганлар. Бунда Қуръон оятларининг рақамлари қанчалик мукаммал ва машҳур бўлса, бу ишда ҳам ҳар бир ҳадисга бир рақам берилади. Мавжуд бўлган барча ҳадисларни тўплаш катта куч талаб этади. Анча йиллар аввал шайх Нуриддин ва шайх Рамазон Бутий каби уламолар бу лойиҳани музокара қилиш учун Маккаи Мукаррамага йиғилган эдилар. Бу ғоя барчага бирдек маъқул бўлди. Шундай қилиб, кўпчилик ва «Дорул улум Карачи»ни битирган олимлардан тузилган жамоанинг ғайрати билан бу лойиҳа 15 йил аввал бошланди. Иш якунига етиш арафасида «Ҳадис энциклопедия»сининг I-жилди Дорул-қалам томонидан нашр этилди. Ушбу асар 40-50 жилдни ташкил қилади. У 910 та ҳадис манбасидан олинган бўлиб, шу вақтга қадар ёзилганлар ичида энг кенг қамровли ҳадис тўплами ҳисобланади.

Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда 

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг ҳаётида Муҳаммад Зоҳид ал-Кавсарийнинг энг пешқадам талабаларидан бири бўлган ҳалафлик муҳаддис Абдул Фаттоҳ Абу Ғудданинг ўзига хос ўрни бор. У кишини Муҳаммад Тақий Усмоний ўзига устоз деб билган. Муҳаммад Тақий Усмоний Абул Фаттоҳ Абу Ғудда учун дўст каби эди.

Муҳаммад Тақий Усмоний устози Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда билан  қандай танишганини шундай баён қилади: «Устозим Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда ҳақида илк бор 1956 йилда отам билан бир конференцияда қатнашиш учун Сурия, Урдун, Либнан, Фаластинни зиёрат қилганда эшитган эдим. Отамнинг Шомдан олган мактублари уни суриялик олимлар билан кўришганини тасдиқлайди. Падарим олимлар орасида Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда билан махсус суҳбатлар қиларди.  Сафардан қайтгандан кейин эса отам Абдул Фаттоҳ Абу Ғуддани муҳаббат билан хотирлар эди. Отам уни араб дунёсида жонкуярлик билан қилаётган ишлари, академик тадқиқотларини, яхши бир олим эканлигини бот-бот таъкидларди. Устозим Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда суннатга риоя қилишга жуда ҳассос, гап-сўзлари ва хулқи салафи солиҳларни эслатадиган бир зот эди.

(давоми бор)

Дениз Аҳмадўғли

Таржимон Нодира Эркинжон

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Довуд ибн Иброҳим ҳикоя қилади .Бир шер кечаси ҳажга кетаётган одамларнинг йўлини тўсиб қўйди. Одамлар бирбиридан ажралиб, тоғ томонга тарқалиб кетишди. Саҳар давоми...

4641 08:00 / 02.01.2020
Бошимни ёстиққа қўйиб қўймас тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмас ухлаш пайти бўлади. Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим .Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ давоми...

2715 17:06 / 03.06.2020
Юқорида зикр қилинган далил ва ҳужжатлардан Ислом инсонларни илмга тарғиб қилибгина қолмай, балки ўзи ҳам айнан илмий асосга эга эканини билиб оламиз. Исломнинг давоми...

2202 19:30 / 13.10.2019
Оиша онамиз айтадилар.Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг ҳузуримга келдилар ва.Эй Оиша Рухсат берсанг Роббим азза ва жаллага ибодат қилсам,, давоми...

2996 11:00 / 09.03.2021