1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқандга ташриф буюрдилар

14:50 / 16.04.2019 7636 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 2019 йилнинг 16 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ва меҳмонлар Бухоро зиёратини якунлаб, Самарқанд сари йўл олишди.

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд шаҳрида ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олинди. 

Меҳмонлар дастлабки зиёратни ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасидан бошладилар. Буюк ватандошимизнинг марқадларида Қуръон тиловат қилинди.

Сўнгра, меҳмонлар ҳадис илмининг султони Имом Бухорий мангу қўним топган муқаддас мажмуа ёнида ташкил этилган ҳадис илми мактабига ташриф буюришди. Ташриф чоғида зиёратчиларга мактаб фаолияти ва олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим эканлиги,  Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳияти, ҳадис илмининг илмий-назарий асослари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Йиғилган аҳли илмларга ҳадисдан ижозалар берилди ҳамда ўзбекона урф-одатларимизга мувофиқ меҳмонга дўппи ва тўн кийдирилди. 

Ташриф чоғида Улуғбек расадхонаси ҳам зиёрат қилинди ва меҳмонлар унинг бой тарихи билан таништирилди. Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг юртимиздаги сафарларининг давоми имом Мотуридий зиёратгоҳи билан давом этди. Ушбу зиёратгоҳ 2000 йилда Чокардиза қабристони ҳудудида калом илмининг мотуридия оқими асосчиси Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридийга бағишлаб бунёд этилган.          
Шундан кейин Хўжа Аҳрор Валий мажмуаси зиёрат қилинди ва пешин намози адо этилди. Таъкидлаш жоизки, машҳур олим Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ёмғирли об-ҳавога қарамай зиёрат сафарларидан мамнун эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

 

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Ўзбекистонда муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида диний ва маърифий соҳада, хусусан, ислом илмлари соҳасида жуда катта янгиликлар, яхшиликлар давоми...

912 18:30 / 17.10.2024
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи динимизнинг ривожига катта ҳисса қўшган, Андижоннинг энг улуғ устозларидан, .Қора Қўрғон, жомеъ масжидида давоми...

2709 20:10 / 19.04.2022
Халқимизга хос меҳроқибат, инсонпарварлик, шукроналик, саховат ва бағрикенглик каби эзгу фазилатлар тимсоли бўлган, асрлар давомида маънавий ҳаётимизда муҳим давоми...

2247 22:16 / 30.05.2025
Ушбу Қуръон мусобақаси ҳақиқатан ҳам Қуръондан дарс берувчи ўқитувчилар ўртасида бўлиб ўтмоқда. Абдуллоҳ алАли алМутавваrdquo мукофоти учун ташкил этилган Қувайт давоми...

2397 15:11 / 13.03.2019