1446 йил 4 зулқаъда | 2025 йил 01 май, пайшанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзадорлар учун Райён эшиги очилур

19:00 / 01.05.2020 2540 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини иймон ила савоб умидида тутса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинур», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Бу ҳадиси шарифда рўзанинг нақадар улкан ибодат эканлиги, унинг қадри нақадар улуғлиги очиқ-ойдин баён қилинмоқда. Шу билан бирга, рўзани иймон, ихлос билан, фақат Аллоҳнинг Ўзидан савоб умид қилган ҳолда тутиш зарурлиги таъкидланмоқда. Банданинг ўтгану қолган гуноҳларининг мағфират қилиниши Аллоҳнинг улуғ марҳаматидир. Бу марҳаматга эса банда Рамазон рўзасини тутибгина эришиши мумкин.

Албатта, мусулмонлар бу ҳақиқатни яхши тушунган ҳолда Рамазондан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилурлар.

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, у Райён деб номланур. Қиёмат куни рўзадорлар ундан кирурлар, улар билан бирга улардан бошқа бирортаси кирмас.

«Рўзадор қаерда?» дейилур. Улар ундан кирурлар. Уларнинг охиргиси кирганда, у бекитилур. Бошқа ҳеч ким ундан кирмас», дедилар».

Икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда охиратда рўза ибодатининг фазли бошқа ибодатлардан кўра қанчалик улуғ бўлиши баён қилинмоқда.

Қиёмат куни рўзадорлар жаннатга киришлари учун Райён исмли алоҳида эшик очилар ва ўша эшикдан «Рўзадорлар қани?» деб чақирилар экан. Шундан сўнг улар жаннатга киритилар, рўзадорларнинг ҳаммалари кириб бўлганларидан кейин бошқа ҳеч ким киритилмай, у эшик бекитиб қўйилар экан. Рўзадорларга алоҳида ҳурмат кўрсатилиб, улар учун алоҳида эшик очилиб, ана шу эшикдан алоҳида кирар эканлар.

Буни ҳозирги кундаги ҳамма киришни хоҳлаган жойларга маълум сабабларга кўра баъзи кишиларга имтиёз берилиб, уларнинг алоҳида эшикдан киритилишига қиёслаш мумкин.

Қиёмат куни ҳамма жаннатга тезроқ киришга уриниб турган бир пайтда рўзадорларга имтиёз берилиб, «Райён» номли махсус эшикдан киритилишлари ҳаммамиз бу дунёда рўзадорлардан бўлиб, ўша эшикдан ҳурмат билан жаннатга кириш бахтига эришиш учун астойдил ҳаракат қилмоғимиз кераклигини билдиради. Илоҳим, барчамизни ана шулар жумласидан қилсин!

(Давоми бор)

 «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Нафас қисиш оқибатида томоғига аэрозоль сепса, рўзаси очиладими Жавоб Томоқдан ичкарига ўтган ҳар бир нарса рўзани очади. Аэрозоль сепилганда ҳам дори давоми...

18212 09:10 / 25.03.2024
Доктор Аҳмад Даманҳурий айтади .Устозинг сени қабул қилади ва тавозе кўрсатади. Сендаги баъзи ёмон одатларни ҳам токи сени ислоҳ бўлишинг ва қалбинг яхшиланиши, давоми...

2731 12:30 / 08.01.2022
Абул Фазл Аббос ибн Фараж Риёший Басрий ҳикоя қилади Асмаъий асл исми Абдулмалик ибн Қарийб ибн Абдулмалик ибн Али Асмаъий Абу Саъийд Басрий бўлиб, 216 ҳижрий давоми...

4114 15:00 / 07.06.2019
Биз ҳар куни камида 32 марта ўқийдиган сура бор. Бу Фотиҳа сураси. Ушбу улуғ сурада бир оят бор. Бу оятидир.Тўғри йўл сўрашнинг мана бундай кўринишлари бор бири давоми...

2518 13:20 / 24.12.2021