1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Зийрак болакай

16:00 / 12.03.2019 3906 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мақтаб кетган илгарги салафи солиҳлар даврида бир парҳезгорлиги, тақвоси ва омонатдорлиги билан атрофга шуҳрати ёйилган бир аёл бор эди. Насаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аждодига мансуб ҳошимийлардан эди. Ҳалоллик ва диёнатда довруғи ёйилган бу аёлга одамлар турли қимматбаҳо пул-буюмларини омонат келтириб қўйишар, керак бўлганда қайтариб олиб кетишар эди.

У аёлнинг зийрак ва ўткир фаросат соҳиби бўлган бир ўғли ҳам бўлиб, у ҳамма қатори олти ёшга тўлганда мадрасага қатнай бошлаган эди. Эрта туриб қорнини тўйғазиб мадрасага йўл олар, дарси тамом бўлгач уйига қайтар ва онажониси кўмагида дарсларини тайёрлар эди.

Бир куни уларнинг уйига икки нотаниш киши маълум миқдорда маблағ келтириб омонат қўймоқчи бўлишди. Омонатларини топширишар экан уни қайтариб олишда “иккимиз бирга келсак кейин қайтариб берасиз. Иккимиздан биримиз ёлғиз келадиган бўлсак, омонатни бермайсиз” – деб шарт қўйишди. Болакайнинг онаси “хўп” деб омонатни қабул қилди.

Орадан кўп ўтмасдан ҳалиги омонатчиларнинг биттаси келиб омонатини сўради. Аёл аёллигига бордими, ё бошқа сабаб бўлдими буниси номаълум, хуллас, омонатчилар қўйган шартни унутиб, омонатни сўраб келган одамга бериб юборди.

Эртаси куни унинг шериги ҳам келди ва у ҳам омонатни сўради. Аммо бир кун олдин унинг шериги омонатни олиб кетган эди. Аёл, шартини унутиб омонатни шеригига бериб юборганини айтди. У одам тўполон қила бошлади. Болакайнинг онасига “биз сизга омонат қўйиш чоғида қаттиқ тайинлагандик. Иккимиз бирга келсак қайтарасиз, ҳеч биримизга ёлғиз келсак омонатимизни бермайсиз, деб айтгандик. Сиз омонатга хиёнат қилдингиз. Энди тўлайсиз!” – деб даъво қила бошлади ва қозига арз қилишини айтиб дағдаға қилди.

Шу орада мактабдан унинг олти ёшли зийрак ўғилчаси келиб қолди. Кўрдики онажониси нима қилишини билмасдан йиғлаб ўтирибди. Болакай онасидан ҳол сўради. Онаизор воқеани баён қилди. Даъвогар кишини кўрсатиб, маҳкамага борганда унга қандай жавоб бераман, омонатини қаердан топиб бераман, – деб йиғларди. Зийрак ва ўткир болакай онасига таскин бериб: «Онажон хотиржам бўлинг! Маҳкамага боришингизга хожат йўқ. Даъвогар билан ўзим гаплшаман», – деди. Кейин ҳалиги кишига юзланиб:

– Амаки, шартингиз бўйича омонатни талаб қилиш ҳуқуқига иккингиз бирга келганда эга бўласиз. Ёлғиз келиб омонатингизни талаб қилишга ҳаққингиз йўқ! Тўғрими? – деди. У:

– Ҳа, шундай, – деди. Шунда олти ёшли болакай:

– Ундай бўлса, шеригингизни топиб келасиз! Унгача сиз билан гаплашмасликка онажонимнинг ҳаққи бор. Маҳкамага ҳам бормайдилар! Қани жўнанг. Шеригингиз билан бирга келинг! – деб қатъий талаб қўйди.

Бу гапдан кейин ҳалиги одамнинг шашти пасайди ва шеригини топиб келиш учун кетди.

Олти ёшли болакай оғир вазиятга тушиб қолган онажонисининг жонига оро кирди. Катта бир хижолатчиликдан қутқариб қолди.

Ўша болакай аҳли сунна вал-жамоа ақидавий мазҳабининг тўрт фиқҳий йўналишидан бири – шофеъийлик мазҳабининг асосчиси Имом Муҳаммад Ибн Идрис Шофеъий эди!

Авазбек Мўминов

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло биз мусулмонларга Исломни неъмат, Ўзининг энг маҳбуб пайғамбари ndash Муҳаммад алайҳисаломни пайғамбар қилиб юборди ҳамда у зотга Ўзининг энг афзал давоми...

2559 11:00 / 13.06.2019
Умар ибн Абдулазизнинг мавлосидан ривоят қилинади .Бир куни Умар ибн Абдулазиз йиғлаб уйғонди. Мен тургунимча ҳам йиғидан тўхтамади. Мен у билан бир хонада ухлар давоми...

1874 03:16 / 03.11.2020
Ҳа, Ислом покликни иймоний масала даражасига кўтарди. Исломда поклик ва покланиш ишларига қай даражада жиддий қаралишини унинг иймон билан боғланганидан ҳам давоми...

3894 04:10 / 25.06.2019
Собит алБуноний айтади .Кўркам бир йигит бор эди. Бир куни онаси унга .Ўғлим, бир кунинг қолган бўлса ҳам, қадрига етгин,, деб насиҳат қилди. Аллоҳ таолонинг амри давоми...

2811 03:00 / 06.02.2021
Аудиолар

232037 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150550 09:35 / 11.08.2021