1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дилингиз тубидаги илтижоларни Аллоҳдан сўранг!

11:11 / 30.09.2020 3890 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам» (Тин сураси, 1-2 оятлар).

Аллоҳ фақат улуғ нарсалар номи билан қасам ичади. Аллоҳнинг қасам ичиши мазкур икки меванинг нақадар аҳамиятли ва фойдали эканини англатади.

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай ёзади: «Аллоҳ таоло анжир ва зайтунда улуғ фойдаларни мужассам қилган. Шу боис улар билан қасам ичган».

Анжир ва зайтун мевали дарахтлар ичида энг ажойибидир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло улар билан қасам ичган. Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ Абу Зарр розияллоҳу анҳу ва Абу Дардо розияллоҳу анҳудан шундай ҳадис ривоят қилинган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир идишда анжир олиб келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан едилар ва саҳобаларига шундай мурожаат қилдилар: «Енглар. Агар: «Жаннатдан бир мева тушган», деганимда шу (анжир)ни айтган бўлар эдим. Чунки жаннат мевалари данаксиз бўлади. Уни енглар, чунки у бавосирни кесади (тўхтатади) ва бўғин яллиғланишида фойдалидир».

Абу Нуъайм раҳимаҳуллоҳ «ат-Тибб» асарида ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зайтун ҳақида шундай марҳамат қилганлар: «Муборак дарахтдан бўлмиш зайтундан қилинган мисвок қандай ҳам яхши! У оғизни хушбўй қилади ва тишдаги тошларни кетказади»

Имом Табароний раҳимаҳуллоҳ «ал-Муъжам ал-авсат» асарида ривоят қилган.

Термизий ва Ибн Можа раҳимаҳуллоҳлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Зайтун ёғини енглар ва уни суринглар. Чунки у муборак дарахтдан олингандир». Шунингдек, Имом Байҳақий ва Ибн Можа раҳимаҳуллоҳлар Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Нонга зайтун ёғини қўшиб енглар ва уни суринглар. Чунки у муборак дарахтдан олингандир».

Гувоҳи бўлганимиздек, анжир ва зайтуннинг фойдалари жуда кўп бўлиб, уларни санаб адоғига етиш мушкул. Шунинг учун анжир ва зайтуннинг биргина фойдасига тўхталиб ўтмоқчимиз. Яъни, анжир ва зайтун бирга истеъмол қилинганда фарзандсизлик дардига даво бўлиши ҳақида суҳбатлашамиз.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, Қуръонда нима учун анжир айнан зайтун билан бирга зикр қилинган? Бунинг қандай ҳикмати бор?

Инсон миясидан ажралиб чиқадиган «Алмитҳалонидз» (алмизалонидз) номли модда мавжуд. У иносн соғлиғи ва жинсий саломатлиги учун муҳим модда саналиб, фарзанд кўришда катта аҳамият касб этади. Бу модда 15 ёшдан 35 ёшгача жадал суръатда миядан ажралиб чиқади ва 60 ёшдан бошлаб камайиб боради. Япониялик олимлар тадқиқотига кўра, бу модда фақат анжир мевасида мавжуд бўлиб, бошқа меваларда топилмаган. Шуниси қизиқки, бу моддани ҳосил қилиш учун анжирни зайтун билан бирга истеъмол қилиш зарур! Япониялик олимларнинг тадқиқот хулосасига кўра, битта анжирга етти дона зайтунни қўшиш натижасида «Алмитҳалонидз» моддаси ҳосил бўлади. Бу рақамлар Қуръоннинг мўъжизакорлигидан дарак! Ахир, анжир Қуръонда бир марта, зайтун эса етти марта зикр қилинган! Аллоҳ таоло анжир ва зайтунни бирга зикр қилганининг ҳикмати ҳам шунда бўлсак керак!

Тиббиёт олимларининг таъкидлашларича, анжир эркаклардаги жинсий заифликни даволайди, зайтун эса, асосан, аёлларнинг жинсий заифлигига даво бўлади.

Машҳур туш таъбирчиси Муҳаммад ибн Сирин раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзлари ҳам анжир ва зайтуннинг фарзанд кўриш салоҳиятини ошириш хусусиятларига эга эканини англатади: «Ким тушида анжир дарахтини кўрса, бу бойлик, сахийлик ва қўлиочиқликдир. Анжир мевасини тушда ейиш эса, зурриёт, насл ва фарзандларнинг кўпайишига далолат қилади. Зайтунни тушда кўриш мол-давлат, кенгчилик, ризқ, фазилатли ва шарафли аёл демакдир. Ким зайтунга эга бўлса ёки уни еса, бу яхшилик аломатидир».

Узоқ муддатдан буён фарзанд кутаётганлар учун бу ажойиб хушхабар! Сиз ҳам бу имкониятдан фойдаланиб қолинг! Анжир ва зайтун меваларини Қуръон мадҳ этгани ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мақтаганлари учун ҳам тановул қилинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига эргашинг! Шу билан бирга дилингиз тубидаги илтижоларни Аллоҳдан сўранг! Аллоҳнинг изни ила, анжир ва зайтун меваларининг барокати сабабли фарзанд неъматидан баҳраманд бўласиз!

Манба:

1. Абу Мансур Мотуридий. Таъвилот Аҳл ас-сунна. Таҳқиқ: Аҳмад Вонли ўғли, Бакр Тупол ўғли. Ж.11. – Истанбул: Дар ал-мийзан, 2005.– Б. 263;

2. Абул Баракот Насафий. Мадорик ат-Танзил ва ҳақоиқ ат-таъвил (Тафсир ан-Насафий) Ж.3. – Байрут: Дар ал-калим ат-таййиб, 1998. – Б. 659;

3. Абдуллоҳ Абдулмажид. Фарзандга муҳтож қалблар учун илоҳий тавсиялар. – Тошкент: (Қўлёзма ҳолатда), 2020. – Б. 34-36.

Абдуллоҳ Абдулмажид тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима давоми...

3663 18:40 / 07.07.2020
Зирор ибн Муррадан ривоят қилинади .Хуросонда Заҳҳокни учратиб қолдим. У билан кўришганимда эгнимда эски мўйна бор эди. Заҳҳок кийимимнинг эски ва shyбироз давоми...

1992 08:00 / 19.11.2019
Ушбу ва бу ерда айтилмаган яна бошқа омилларни эътиборга олган ҳолда фиқҳ илмини ўрганиш, ўтган буюк фақиҳларимиз қолдирган улкан илмий меросдан унумли давоми...

1757 15:07 / 22.06.2019
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир кўчадан ўтиб қолди. Кўчада ўйнаб юрган болалар ҳазрати Умарни кўриб, тирқираб қочиб кетишди, лекин битта бола қочмай, жойида давоми...

3017 07:00 / 21.01.2019
Аудиолар

135338 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55591 14:35 / 11.08.2021