1446 йил 10 зулқаъда | 2025 йил 07 май, чоршанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳнинг сифатларини ёдга олиб дуо қилинг!

12:30 / 10.02.2019 4548 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг исмлари бизга У Зотнинг сифатларини ўргатади. Мисол учун Аллоҳ – Раҳмон – кофиру, мўминга меҳрибон, неъмат берувчидир. Ҳакам – ҳукм қилувчи, Раззоқ – ризқ берувчидир…. Бу исмлар бизга Роббимизни танитгани учун одам уларни ёдга олганда У Зотнинг буюклигини, яқинлигини, меҳрибонлигини ва бошқа яна қанчадан-қанча сифатларини эслайди. Аллоҳдан ризқ истаган Унинг «Раззоқ» исмини, мағфират истаган «Ғофурур Роҳийм», «Таввабур Роҳийм» каби исмларини ёдга олиб дуо қилади. Бундай дуо қилиш албатта, дуо қилиш шартига мос келади. Қуръонда Аллоҳга Унинг исмлари билан дуо қилиш айтилган:

«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг» (Аъроф,180-оят).

«Сен: «Аллоҳга дуо қилинглар, Роҳманга дуо қилинглар, қайсисига дуо қилсангиз ҳам, бари бир. Гўзал исмлар Уникидир», деб айт» (Исро,110-оят).

Аллоҳнинг барча сифатларини билган одам хато ва гуноҳларини Аллоҳдан яширишга уринмайди. Чунки яширса ҳам ошкор қилса ҳам Аллоҳ ҳамма нарсани кўрувчи ва билувчи эканини фикрлайди. Хатоларини яширишга уриниши беҳуда эканини билган одам кучини беҳуда бўш нарсага эмас, балки Аллоҳдан мағфират сўраб, истиғфор айтишга сарфлайди. Иброҳим алайҳиссаломнинг ўз дуоларини қуйидагича бошлаганлиги Қуръонда шундай билдирилган:

«Эй Роббимиз, албатта, Сен ўзинг махфий тутган нарсамизни ҳам, ошкор қилган нарсамизни ҳам билурсан. Аллоҳ учун еру осмондаги бирон нарса махфий эмас» (Иброҳим, 38-оят).

Мўмин кишига эҳтиёжи, нияти ўзига нақадар имконсиз туюлса-да, ҳамма нарса Аллоҳнинг назоратида эканини, имконсиз кўринган ҳар нарса Аллоҳнинг биргина «Бўл» деган амри билан амалга ошишини билади. Шу сабабли Аллоҳнинг неъматларига етишиш учун ҳар қандай оғир ҳолатни тўсиқ деб ҳисобламайди. Аллоҳга бўлган мустаҳкам ишонч ва ихлос билан қилган дуоси ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтишига астойдил ишонади.

Истак ва эҳтиёжларимизни Аллоҳга билдиришда бизларга Қуръонда Пайғамбарлар, мўминлар ва фаришталар тилидан қилинган дуо одоби баён қилинган. Улар ўз эҳтиёжларини Роббиларига баён қилганда У Зотнинг сифатларини тилга олишган. Уларнинг бир нечтасини кўрсатиб ўтиш кифоя.

Закариё алайҳиссаломнинг дуоси:

«Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони эшитувчисан» (Оли Имрон, 38-оят).

Сулаймон алайҳиссаломнинг дуоси қуйидагича эди:

«Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, Сен кўплаб атоларни бергувчисан» (Сод, 35-оят).

Исо алайҳиссаломнинг дуоси:

«Роббимиз, Бизга осмондан ясатилган дастурхон туширгин, у аввалимизгаю охиримизга байрам бўлиб қолсин. Сендан мўъжиза бўлиб қолсин. Ва бизга ризқ бергин, зотан Ўзинг энг яхши ризқ бергувчисан» (Моида, 114-оят).

Мўминларнинг дуоси:

«Эй Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, мағфират қил, албатта, Сен барча нарсага қодирсан» (Таҳрим, 8-оят).

“Қуръони каримга кўра дуо” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча ижтимоий тармоқларда .Мусулмонлар идораси тавсияси билан овоз кучайтиргичда азон айтиш тўхтатилди,, деган сарлавҳа билан бошланган хабарда гўёки давоми...

3078 15:30 / 31.10.2019
Абу Атийянинг ўғли Ҳаммод ибн Саид айтади .Отам Абу Атийянинг ўлими яқинлашганда бироз бетоқат бўлдилар. У кишига .Ўлимдан қўрқяпсизми, дейишди. Отам шундай жавоб давоми...

1888 08:00 / 22.11.2019
Саодат асрини соғинган кўнгил Бугун илмингиздан нажот излайди. Асарларингизни суртгудай кўзга, Исмингизга соме, суюбсизлайди. Ҳар бир асар Ислом оламин мулки, давоми...

1835 21:46 / 13.08.2020
Намозда ундан аввал ёки асносида пайдо бўлган беморлик сабабли тик туриш узрли бўлиб қолса, ўтирган ҳолда рукуъ ва сажда қилиб ўқийди. Агар рукуъ ва сажда ҳамда давоми...

5649 05:00 / 31.12.2016