1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорациясига аъзо бўлади

09:17 / 06.02.2019 3112 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон 2019 йил февралдан Ислом тараққиёт банки гуруҳига тегишли бўлган Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорациясига аъзо бўлди. Бу ҳақда «Ислом молияси» телеграм канали хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, бу ҳақда тегишли икки ташкилот қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди. Шу билан Ўзбекистон Ислом тараққиёт банки гуруҳининг барча ташкилотларига аъзоликни қўлга киритди.

Ислом тараққиёт банки гуруҳининг қуйидаги ташкилотлари мавжуд:

1. Ислом тараққиёт банки
2. Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси
3. Халқаро ислом савдо-молия ташкилоти
4. Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси
5. Исломий тадқиқот ва ўқув муассасаси 

ИТБ аъзо-мамлакатларга, давлат ва хусусий секторга қарашли йўллар, каналлар, тўғонлар, мактаблар, касалхоналар, уй-жой, қишлоқ туманларини ривожлантириш ва бошқалар каби қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун қарзлар беради. Ушбу лойиҳалар устувор ҳисобланади ва аъзо-мамлакатлар ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатади.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 10 апрель куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг мажлислар залида муборак Рамазон ойида Қуръони Карим хатмоналарини юртимиз масжидларида давоми...

3096 17:09 / 10.04.2021
Бугун, 23 май куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига эсономон етиб келган зиёратчиларимиз эҳтиром билан кутиб олинди. Ҳамюртларимиз давоми...

1351 13:25 / 23.05.2024
Шу кунларда бир гуруҳ уламолар Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгаши йиғилиши, уламолар форуми ва .Мир Араб, мадрасасининг 500 давоми...

1425 18:01 / 24.11.2023
Туркия нодавлат ташкилоти IHH гуманитар ёрдам фонди ўтган йили Африканинг етти давлатига Қуръони Каримнинг 21 минг қўлёзма нусхасини совға қилган эди. Бу ҳақда давоми...

1685 15:30 / 19.01.2022