1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қориларга тавсиялар берилди

17:09 / 10.04.2021 3093 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 10 апрель куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасининг мажлислар залида муборак Рамазон ойида Қуръони Карим хатмоналарини юртимиз масжидларида қандай ўтказиш масаласи бўйича аниқ режалар белгилаб олинди. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар Қаюмов ҳамда таровеҳ намозида хатму Қуръонда иштирок этувчи юртимиз қорилари қатнашди. Йиғилишда бу йилги Рамазон ойини қандай ўтказиш лозимлиги, мақсад ва вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, Қуръон хатмоналарини қироат қилувчи қориларимизга тавсиялар ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

Маълумки бу йилги Рамазон ойида баъзи хориж мамлакатларида коронавирус пандемияси сабаб масжидларда таровеҳ намозларига рухсат берилмади. Шуни инобатга олиб бугунги йиғилишда бу йилги Рамазонни кўтаринки руҳда ўтказиш учун юртимизда алоҳида тайёргарлик ишлари амалга оширилди ва барча шароит ва қулайликлар халқимизга яратиб берилаётгани айтиб ўтилди. Хусусан, ҳар бир мусулмон шахс масжидларга ташриф буюрар экан, белгилаб қўйилган карантин қоидаларига, яъни ниқоб ва масофаларни сақлаши, кўрсатилган қонун-қоидаларга риоя қилиши таъкидлаб ўтилди.

Аллоҳ таоло барчаларимизни Рамазонга етишимизни ва ушбу муборак ойнинг барокотидан насибадор бўлишимизга муваффақ қилсин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу суҳбат қуйидаги мавзулар асосида олиб борилади1. Исломда шеърият ва бадииятнинг тутган ўрни2. Ислом шариатида шоир ва шеърга муносабат3. Сийратда шеърият4. давоми...

1318 17:30 / 17.02.2021
Ҳурматли анжуман қатнашчилари, муҳтарам меҳмонлар Аввало, сиз, азизларни илммаърифат ва тараққиётга улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон заминида, унинг энг қадимий давоми...

863 10:18 / 30.04.2025
.Ҳилолнашр, матбаанашриёти ва Ғавсоний ноширлик уйи ўртасидаги дўстона ҳамкорлик муносабатлари 2018 йилнинг июль ойида бошланган. 2018 йилда ноширлик уйи раҳбари давоми...

6066 16:30 / 16.08.2019
БААнинг Шаржа шаҳрида Ислом санъати ва тарихига бағишланган .Шарқдан эртаклар, кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда gulf news манбасига таяниб, iqna.ir хабар давоми...

1321 11:40 / 05.05.2021