1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Зулҳижжанинг 10 кунлиги

12:24 / 24.08.2017 6625 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлиги улуғ фазилатларга эга. Бу ой ҳаром ойлардан бири саналади. Унда ҳаж ибодати бажарилади. Унда ҳажнинг энг катта рукни бўлмиш Арафада туриш бор.

Аллоҳ таоло унинг фазлини бандаларига билдириб қўйиш учун Ўз китобида у билан қасам ичиб: «Фажр билан қасам. Ва ўн кеча* билан қасам», деган. (Фажр сураси,1-2-оятлар).

* Бу «ўн кеча»дан мурод – Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлиги экани кўпчилик муфассирлар томонидан таъкидланган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг фазлини таъкидлаб шундай деганлар: «Бирор кун йўқки ундаги солиҳ амал мана бу кунлардаги (ташриқ кунлари) амалдек Аллоҳга маҳбуб бўлса», дедилар» (Аҳмад ва Бухорийлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишган).

Унда қилинадиган баъзи амаллар:

1. Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам Аллоҳнинг раҳмат ва мағфирати аъзоларининг барчасини қамраб олиши учун соч, соқол ва тирноқларини олмаслиги тавсия қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Зулҳижжанинг биринчи) ўн кунлиги кирганда, қўлида қурбонлик қилмоқчи бўлган жонлиғи бўлган киши соч-соқолини ҳам, тирноғини ҳам олмасин», дедилар» (Муслим Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилган).

2. Қуръон ўқиш, кўп зикр қилиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўша (кун)ларда таҳлил (лаа илааҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ)ни кўпайтиринглар», дедилар» (Аҳмад Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган).

3. Биринчи тўққиз кунида рўза тутиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи завжаларидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро кунида, Зулҳижжанинг тўққиз кунида, ҳар ойдан уч кун – биринчи душанбаси ва кейинги икки пайшанба кунлари рўза тутар эдилар». (Насоий ривоят қилган).

4. Тўққизинчи кунининг рўзаси алоҳида таъкидланган, чунки у кун Арафа кунидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан у куннинг рўзаси ҳақида сўрашганида: «… (Ундаги рўза) ўтган ва қолган йилни(нг гуноҳларини) каффорат қилади», деганлар» (Муслим Абу Қатода Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

5. Ўнинчи куни рўза тутилмайди, чунки у қурбон ҳайити кунидир. У кундаги қилинадиган амалларнинг энг афзали такбир айтиш, қурбонлик қилиш, садақа бериш ва қариндош уруғ ва ёр-биродарларни зиёрат қилишдир.

Кимга шу йили ҳаж қилиш насиб қилмаган бўлса, юқорида айтиб ўтилган тоат-ибодатлар билан ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилсин.

Аллоҳим, бизларга байтингни ҳаж қилганлар ажричалик ажр битгин. Уларнинг солиҳ дуоларига бизларни ҳам қўшгин. Омин! Доктор Муҳаммад Содиқ Дарвиш.


Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тажимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Oфoқ, яъни мийқот ташқарисидан кeлувчилaр ndash ифрoд ёки қирoн ниятида келсалар ndash иккала суратда ҳам Бaйтуллoҳи шaрифгa ҳoзир бўлишларии биланоқ шукрoнa сифатида бир давоми...

4175 05:00 / 16.01.2017
. Сиз парвардигорингизга намоз ўқинг ва қурбонлик қилингrdquo Кавсар 2 оят. . Ва туяларни сиз учун Аллоҳнинг нишонларидан қилдик. Уларда давоми...

3955 05:00 / 16.01.2017
Ҳаж сафарига жўнаётган кишидан .Бизни ҳам хос дуоларингизда эслаб, ҳаққимизга дуо қилиб қўйинг,, деб илтимос қилиш жоиз ва ҳадислар билан собит бўлгандир.Сафвон давоми...

4336 19:09 / 09.08.2017
Тавофга киришгандан кейин ҳар айланишда алоҳидаалоҳида дуолар ўқилади. Ўқувчига қулай бўлиши учун китобда ҳар айланишга алоҳида сарлавҳа тайин қилиб, уларнинг давоми...

55188 06:00 / 16.06.2023