1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (китоблар)

101. «Сарахс аҳли сўраган масалалар. Касбнинг баёни»

17:07 / 24.08.2017 4861 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг «Сарахс аҳли сўраган масалалар. Касбнинг баёни» номли китоблари. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таржимаси.

 БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ҳамднинг эгаси ва аҳли бўлган, оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин!‎

Аммо баъд…‎

Батаҳқиқ, мен сўраган масалаларингни ҳамда муриднинг шаъни ҳақидаги, унга ‎Аллоҳ таоло томон сайрида нима манфаат беради-ю, нима зарар беради, у ‎ишининг аввалида қандай бўлмоғи кераклиги ҳақидаги саволларингни фаҳмладим. ‎Билки, ирода аҳли икки хил бўлади. Улардан баъзилари Аллоҳ таолонинг авобини ‎кўзлаб, У Зотга ибодат қилиш учун сайр1 қилади. Унинг фарзларини адо этади ва ‎ҳаром қилган нарсаларидан четда бўлади. Сўнгра ўз ихтиёри билан имкони орича ‎турли яхшиликларни қилиб, дўзахдан нажот топишга орзуманд бўлади. Шу тариқа ‎Аллоҳ таоло амал қилувчилар учун тайёрлаб қўйган савобларга эришишдан ‎умидвор бўлади. Бошқа бирлари Аллоҳ таоло томон У Зотга ибодат қилиш учун ‎сайр қилади. Унинг фарзларини адо этади. Ҳаром қилган нарсаларидан четда ‎бўлади. Сўнгра ишларининг ботинига қайтади. Кўксида дунёнинг муҳаббати, ‎иззатталаблик, ўзини баланд олиш, кибр, ҳирс ва шаҳватлар олови, шунингдек, ‎ҳавои нафснинг ғолиб келиши, тамагирлик, ҳасадгўйлик, мақтовга ўчлик, дунё ‎илинжи каби қалбни кўр қиладиган кўпгина офатлар борлигини англаб етади. ‎Мазкур қалб мана шу моғорлар туфайли Аллоҳ таоло сари йўл топа олмайди, ‎чунки унинг дунёга муҳаббат қўйишида Роббига хилоф қилиш бордир. У Аллоҳ ‎таоло четга сурган ва паст санаган нарсаларга муҳаббат қўйди. Унинг ўзини ‎баланд олишида Аллоҳ таолога ўхшашга ҳаракат бордир. Шаҳватлар1 оловида эса ‎фитналарнинг2 каттаси бордир. Ҳавонинг3 ғолиб келишида жаврнинг барчаси ва ‎Аллоҳ азза ва жалланинг ҳақларидан юз ўгириш бордир. Унинг қалби ҳикматдан ‎ва Аллоҳ таолонинг тадбирларини билишдан тўсилгандир. Бундай одам ‎нафсининг қулидир. У фарзларни бирор нарсанинг илинжида адо этади, ‎ҳаромлардан ҳам бирор нарсанинг илинжида четда бўлади. Аллоҳ таолога ибодат ‎қилиши асосан ҳавои нафс учун бўлади. Бундай банда ҳар бир иш, амал ва вақтда ‎сидқни қоим қилишга муҳтождир. У эса ўз нафси билан оворадир. Ким Аллоҳ азза ‎ва жалланинг савобини истаса, юқорида зикр қилинган офатларга қарши жидду ‎жаҳд қилиш билан чекланади ва У Зотга ихлосли бўлиш учун ҳар бир ишда содиқ ‎бўлишга интилади. Аммо ким Аллоҳ таолонинг Ўзини ирода қилса, Аллоҳ таоло ‎сари йўлида унга инъом эшиги очилгунча ботинида ҳам садоқатга интилади. Қачон ‎унга эшик очилса ва ато берилса, билгинки, бу унга куч йиғиб, сайр қилиши учун ‎йўл харажатидир. Банда сайрда қанча бардавом бўлса, олдинга силжиш учун унга ‎бериладиган ато шунча зиёда қилинади. Шу тариқа бу ишда давомли бўлса, Аллоҳ ‎таолога қалби билан етишади. Аллоҳга етишиши банданинг жидду жаҳдига қараб бўлади. Бу банда Аллоҳнинг валийсидир. Қалби билан У Зотнинг даргоҳида ўзига ‎тайин қилинган мақомда турувчидир. У барча ифлосликлардан холи бўлган саломат нафс билан, шунингдек, ҳавои нафс, ўзини баланд олиш ва моғорлардан ‎холи, Аллоҳ ила беҳожат бўлган кучли қалб ила амалларга йўллаб қўйилади.‎

Бу масалалар бўйича бизнинг иккита китобимиз бор:‎ бири «Риёзатун-нафс» китоби, иккинчиси, «Сийратул авлиё» китобидир. Ким бу ‎масалалар бўйича илм талаб қилса, Аллоҳ таолонинг изни ила улардан жавоб ‎топади.‎

 

Муаллиф: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳаким Термизий

Таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Номи: «Сарахс аҳли сўраган масалалар. Касбнинг баёни»

Нашриёт: «HILOL NASHR» нашриёт-матбааси

Сана: 2017

Ҳажми: 160 бет

ISBN: 978-9943-4819-6-1

Ўлчами: 84×108 1/32

Муқоваси: Юмшоқ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4719-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

МУНДАРИЖА

Муқаддима

Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг таржимаи ҳоллари

Уламолар Ҳаким Термизий ҳақида

Ҳаким Термизийнинг илмий мероси

Таржима қилинган нусха ҳақида

Сарахс аҳли сўраган масалалар 

Касбнинг баёни 

Муқаддима

Касб масаласи

Ризқ масаласи

Ҳаким Термизий ва касб масаласи

Ризқ талаб қилишга чақирилган биринчи киши

Хотиннинг нафақаси эрга вожиблиги

Ким Роббига итоатлироқ бўлса, ризқи осонроқ бўлади

Кимларнинг ризқи таъминотсиз келади?

Улар тирикчилик учун меҳнат қилишган

Осонлик ва қийинликнинг маъноси

Ризқ талаб қилиш одамлар учун раҳматдир

Расуллар алайҳиссаломлар ризқ

талаб қилишда ўрнакдирлар

Таомнинг яхшиси ва Аллоҳга маҳбуби

Амалга ва касб қилишга ундаш

Азалда тақдир қилинган бўлса-да,

ризқларни сабабларга боғлаш

Ризқ талаб қилишни тарк этишга ҳужжат йўқ

Ишончсизлик ила ўтирганлар ва ўтирғизилганлар орасидаги фарқ

Ўтирганларнинг сифати

Мақтовли сифатларни ҳосил қилишда ҳалол касбнинг ўрни

Замон ва касбларнинг бузуқлигини баҳона қилиш

Ўтирғизилганларнинг сифати

Бошловчиларнинг ризқ талабидаги ўрни

Сиддиқларнинг ризқ талабидаги ўрни

Зоҳидларнинг ризқ талабидаги ўрни

Зоҳидлар ва сиддиқларнинг мисоли

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ризқлари

Осонлик ва қийинлик кўплик ва озликдан эмас

Нима учун Аллоҳ ризқнинг кафолати учун қасам ичган? 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Хадисы и Жизнь, 9джузДевятый том серии посвящен посту mdashтретьему сполпу Ислама. Данный том включает в себя многие сведения, касающиеся значения и достоинств давоми...

1686 01:55 / 04.10.2019
quotҲадис ва Ҳаётquot силсиласининг рус тилидаги 19жузиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Оламларга давоми...

3195 11:08 / 24.03.2011
.Ҳадис ва Ҳаёт, 1415жузқорақалпоқ тилида ҳли сунна ўл жм мзҳабы негизинде пк ақыйда ҳм сап Исламға умтылыў, Қуран ҳм сннетти йренип мел етиў, Исламый мрипат таратыў, давоми...

1540 16:24 / 01.04.2021
116. .Зикр аҳлидан сўранг, тўплами 5жилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Зикр аҳлидан сўранг, тўпламининг 5жилди.Муаллиф Шайх давоми...

5869 13:59 / 24.03.2015