1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Тавофда ўқиладиган дуолар

15:00 / 14 июнь 75958 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Тавофга киришгандан кейин ҳар айланишда алоҳида-алоҳида дуолар ўқилади. Ўқувчига қулай бўлиши учун китобда ҳар айланишга алоҳида сарлавҳа тайин қилиб, уларнинг ҳар бирида ўқиладиган дуоларни келтирдик. Шуни ёдда тутингки, ушбу дуоларнинг барчаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган, лекин биз ушбу китобда келтирган тартибда нақл қилинган эмас. Шунинг учун китобда келтирилгандан бошқа дуоларни ҳам ўқиш мумкин. Лекин рукни ямоний билан ҳажарул асвад оралигида ўқиладиган дуо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан айнан биз ёзгандек собит бўлган.

Биринчи айланишда ўқиладиган дуо

«Субҳааналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳил ъалиййил ъазийм. Вас-солаату вас-салааму ъалаа Расулиллааҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам. Аллоҳумма, иймаанан бика ва тасдийқон бикалимаатика ва вафаан биъаҳдика ва иттибааъан лисуннати Набиййика ва ҳабибика, саййидина Муҳаммадин соллаллоҳу ъалайҳи васаллам. Аллоҳумма, инний асъалукал ъафва вал офията вал маъофатад-дааимата фид-дийни вад-дуня вал аахироти вал фавза бил жаннати ван-нажаата минан-наар».

Маъноси: «Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир. Барча мақтовлар Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ улуғдир. Тоатга қувват ҳам, гуноҳдан сақланишга бўлган қувват ҳам ёлғил алиюл азим бўлган Аллоҳ таоло тарафидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин. Аллоҳим! Сенга иймон келтириб, калималаригни тасдиқ қилиб, аҳдингга вафо қилиб, Набийингнинг суннатига эргашиб (тавоф қиламан). Аллоҳим, Сендан дину дунё ва охиратда афв ва офиятни, абадий кечиришингни ҳамда жаннатга эришиб, дўзахдан нажот топишимни сўрайман».

Кўрсатма: Юқоридаги дуоларни рукни ямонийга етиб боргунча тугатиш лозим, чунки рукни ямоний билан ҳажарул асвад орасида ўқиладиган алоҳида дуо бор бўлиб, бу дуо ҳадис билан собит бўлган. Дуонинг лафзи қуйидагича:

«Аллоҳумма, инний асъалукал ъафва вал офията фид-дунйаа ва фил аахиро. Роббана! Аатинаа фид-дунйаа ҳасанатан, ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-наар. Ва адхилнал жанната маъал аброр, йаа Азизу, йаа Ғоффаар, йаа Роббал ъааламийн».

Маъноси: «Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офиятни сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. Бизларни аброр бандаларинг билан жаннатга киргазгин, эй Азиз, эй Ғаффор, эй оламларнинг Робби!»

Иккинчи айланишнинг дуоси

«Аллоҳумма! Инна ҳаазал Байта Байтука, вал Ҳарома Ҳаромука, вал амна амнука, вал ъабда ъабдука, ва ана ъабдука вабну ъабдика, ва ҳааза мақомул ъоизи бика минан-наар. Ва ҳаррим луҳуумана ва башаротанаа ъалан-наар. Аллоҳумма! Ҳаббиб илайнал иймаана ва заййинҳу фий қулуубинаа, ва карриҳ илайнал куфро вал фусууқо вал ъисйаана, важъалнаа минар-рошидийн. Аллоҳумма! Қиний ъазаабака йавма табъасу ъибаадак. Аллоҳумма урзуқнийл жанната биғойри ҳисааб».

Маъноси: «Аллоҳим, бу Байт Сенинг Байтингдир ва Ҳарам Сенинг Ҳарамингдир. Бу ердаги омонликни Сен қоим қилгансан. Банда Сенинг бандангдир ва мен Сенинг банданг ва бандангнинг фарзандиман. Бу жой Сенинг мададинг ила дўзахдан паноҳ сўраладиган жойдир. Гўштларимизни, териларимизни дўзахга ҳаром қилгин. Аллоҳим! Бизларга иймонни суюкли қилгин. Қалбларимизга уни чиройли кўрсатгин. Бизларни куфр, фисқ ва гуноҳдан нафратлантир ҳамда бизларни ҳидоят топгувчилар сафида қил. Аллоҳим! Бандаларингни тирилтирадиган кунингда мени азобингдан сақла. Аллоҳим! Ҳисоб-китобсиз жаннатингни насиб қил». 

Кўрсатма: Ушбу дуони рукни ямонийга етиб боришдан олдин ўқиб бўлиш керак. Рукни ямонийга етилгач қуйидаги дуо ўқилади:

«Аллоҳумма! Инний асъалукал ъафва вал офията фид-дунйаа ва фил аахиро. Роббанаа! Аатинаа фид-дунйаа ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-наар. Ва адхилнаал жанната маъал аброр, йаа Ъазийз, йаа Ғоффар, йаа Роббал ъааламийн!».

Маъноси: «Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Эй Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. Бизларни аброр бандаларинг билан жаннатга киргазгин, эй Азиз, эй Ғаффор, эй оламлар Робби!»

Учинчи айланишда ўқиладиган дуо

«Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минаш-шакки ваш-ширки ван-нифаақи ваш-шиқоқи ва сууил-ахлоқи ва сууил манзори вал мунқолиби фил маали вал аҳли вал валад. Аллоҳумма! Инний аъуузу бика мин фитнатил қобри ва аъуузу бика мин фитнатил маҳйаа вал мамаати ва аъуузу бика минал хизйи фид-дунйаа вал аахиро».

Маъноси: «Аллоҳим! Шакка тушишдан, ширкдан, мунофиқликдан, амрингга хилоф қилишдан, ёмон хулқдан, молим, аҳлим ва фарзандимга қайтганда хунук ҳолатга дучор бўлишдан паноҳ сўрайман. Аллоҳим! Қабр фитнасидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан ҳамда дунёю охират хорликларидан паноҳ сўрайман».

Кўрсатма: ушбу дуони ҳам рукни ямонийга етиб боришдан олдин ўқиб тугатиб, ундан кейин қуйидаги дуони ўқийди:

«Аллоҳумма! Инний асъалукал ъафва вал офията фид-дунйаа ва фил аахиро. Роббанаа! Аатинаа фид-дунйаа ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан-наар. Ва адхилнал-жанната маъал аброр, йаа Ъазийз, йаа Ғоффар, йаа Роббал ъааламийн».

Маъноси: «Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Эй Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. Бизларни аброр бандаларинг билан жаннатга киргизгин, эй Азиз, эй Ғаффор, эй оламлар Робби!»

Тўртинчи айланишнинг дуоси

«Аллоҳумм! Ижъалҳу ҳажжан мабруурон, ва саъйан машкуурон, ва занбан мағфуурон, ва ъамалан солиҳан мақбуулан ва тижаротан лан табуур. Йаа Ъаалима маа фис-судуур! Ахрижний йаа Аллоҳу миназ-зулумаати илан-нуур. Аллоҳумма! Инний асъалука муужибаати роҳматика, ва ъазааима мағфиротика, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм, вал фавза бил жаннати ван-нажаата минан наар. Робби! Қанниъний бимаа розақтаний ва баарик лий фий маа аътиний, вахлуф ъалаййа кулли ғоибатин лий минка бихойрин» (Китаби манаасик).

Маъноси: «Аллоҳим! Бу ҳажимни ҳажжи мабрур қилгин. Ҳаракатимни манфаатли қилгин. Гуноҳларимни мағфират қилгин. Амалларимни солиҳ ва мақбул қилгин. Касодга учрамайдиган тижорат қилгин. Эй диллардаги нарсаларни билгувчи Зот! Мени зулматдан нурга чиқаргин. Аллоҳим! Сендан раҳматинг вожиб бўлишини, мағфиратингга сабаб бўлишини, ҳар бир яхшиликдан бир ўлжани, ҳар бир гуноҳдан саломатликни, жаннатга эришиб, дўзахдан нажот топишни сўрайман. Роббим! Мени берган ризқингга қаноат қилгувчи қилгин ва менга берган нарсангда барака бергин. Менга насиб қилмаган барча нарсаларинг эвазига яхшилик бер».

Кўрсатма: Ушбу дуони рукни ямонийга етиб боришдан олдин тугатиб, ундан кейин қуйидаги дуони ўқийди:

«Аллоҳумма! Инний асъалукал ъафва вал офията фид-дунйаа ва фил аахиро. Роббанаа! Аатинаа фид-дунйаа ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан-наар. Ва адхилнал жанната маъал аброр, йаа Ъазийз, йаа Ғоффар, йаа Роббал ъааламийн».

Маъноси: «Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. Бизларни аброр бандаларинг билан жаннатга киргизгин, эй Азиз, эй Ғаффор, эй оламлар Робби!»

Бешинчи айланишнинг дуоси

«Аллоҳумма! Азилланий таҳта зилли ъаршика йавма лаа зилла илла зиллу ъаршик. Ва лаа баақия илла важҳук, васқиний мин ҳавди Набиййика саййидинаа Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам шурбатан ҳаниъатан мариъатан лаа назмау баъдаҳаа абадаа! Аллоҳумма! Инний асъалука мин хойри маа саалака минҳу Набийюка саййидуна Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллама ва аъуузу бика мин шарри маа истаъааза бика минҳу Набийюка саййидуна Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллама ва антал мустаъаану ва алайкал балаағу ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ. Аллоҳумма! Инний асъалукал жанната ва наъиймаҳаа ва маа йуқоррибуний илайҳаа мин қовлин ав фиълин ав амалин ва аъуузу бика минан-наари ва маа йуқоррибуний илайҳаа мин қовлин ав фиълин ав амалин».

Маъноси: «Аллоҳим! Аршинг соясидан ўзга соя йўқ кунда мени аршинг соясида қилгин. Ўзингдан ўзга боқий қолгувчи йўқдир. Мени Набиййинг, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзи (кавсари)дан бир ютим тотли сувни қайтиб чанқамайдиган қилиб ичиргин. Аллоҳим, мен Набиййинг, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган барча яхшиликларни сўрайман. Набиййинг, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган нарсаларнинг барчасининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Мадад сўраладиган ҳам, кифоя қилгувчи ҳам фақат Ўзингсан. Тоатга ҳам, маъсиятдан сақланишга ҳам қудрат ёлғиз Аллоҳ таоло томонидандир. Аллоҳим! Сендан жаннат ва унинг неъматларини ҳамда унга яқин қилувчи сўз, феъл ва амални сўрайман. Дўзахдан ва дўзахга яқин қилгувчи сўз, феъл ва амалдан паноҳ сўрайман».

Кўрсатма: Ушбу дуони рукни ямонийга етиб боришдан олдин тугатиб, ундан кейин қуйидаги дуони ўқийди:

«Аллоҳумма! Инний асъалукал ъафва вал-офията фид-дунйаа ва фил аахиро. Роббанаа аатинаа фид-дунйаа ҳасанатан вафил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан наар. Ва адхилнаал жанната мъал аброр йаа ъазийз йаа ғоффар йаа Роббал ъааламийн».

Маъноси: «Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. Бизларни аброр бандаларинг билан жаннатга киргизгин, эй Азиз, эй Ғаффор, эй оламлар Робби!»

Олтинчи айланишнинг дуоси

«Аллоҳумма! Инна лака алайя ҳуқуқан касиротан фий маа байний ва байнака, ва ҳуқуқон касийротан фий маа байний ва байна ҳолқик. Аллоҳумма! Маа каана лака минҳаа фағфирҳу лий, ва маа каана лихолқика, фатаҳаммилҳу ъанний, вағниний биҳалаалика ъан ҳаромик, ва битоъатика ъан маъсиятик, ва бифадлика амман сиваак, йаа ваасиъал мағфироҳ! Аллоҳумма! Инна байтака ъазийм, ва важҳака карийм. Ва анта, йаа Аллоҳ, ҳалимун кариймун ъазиймун! Туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний» (Китоби манаасик).

Маъноси: «Аллоҳим! Сен билан менинг орамда зиммамда Сен учун кўп ҳақлар бор. Мен билан махлуқотларинг ўртасида ҳам кўп ҳақлар бор. Ўша ҳақлардан Сен учун бўлганини мендан мағфират қилгин. Махлуқотларинг учун бўлган ҳақни менинг номимдан зиммангга олгин. Ҳалолинг билан ҳаромингдан, тоатинг билан Сенга маъсият қилишдан, фазлинг билан Ўзингдан ўзгадан мени беҳожат қилгин, эй мағфирати кенг Зот! Аллоҳим! Байтинг улуғдир, Зотинг каримдир. Аллоҳим! Ўзинг Ҳалим, Карим, Азим Зотсан. Афвни хуш кўрасан, мени мағфират қилгин».

Кўрсатма: Ушбу дуони рукни ямонийга етиб боришдан олдин тугатиб, ундан кейин қуйидаги дуони ўқийди:

«Аллоҳумма! Инний асъалукал ъафва вал офията фид-дунйаа ва фил аахиро. Роббанаа аатинаа фид-дунйаа ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан-наар. Ва адхилнал жанната маъал аброр, йаа Ъазийз, йаа Ғоффар, йаа Роббал ъааламийн».

Маъноси: «Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. Бизларни аброр бандаларинг билан жаннатга киргизгин, эй Азиз, эй Ғаффор, эй оламлар Робби!»

Еттинчи айланишнинг дуоси

«Аллоҳумма! Инний асъалука иймаанан каамилаа, ва яқийнан содиқо, ва ризқон ваасиъаа, ва қолбан хошиъаа, ва лисаанан зокиро, ва ҳалаалан тоййибаа, ва тавбатан насуҳаа, ва тавбатан қоблал мавт, ва мағфиротан ва роҳматан баъдал мавт, вал ъафва ъиндал ҳисааб, вал фавза бил жаннати ван-нажаата минан-наар, бироҳматика йаа Азиз, йаа Ғоффаар! Робби, зидний ъилман ва алҳиқний бис-солиҳийн» (Китоби манаасик).

Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан комил иймон, ҳақиқий ишонч, кенг ризқ, синиқ қалб, зикр қилувчи тил, ҳалол-пок ризқ, чин тавба, ўлимдан олдинги тавба, ўлимдан кейин мағфират ва раҳмат сўрайман. Ҳисоб-китоб вақтида ўтим қилишингни, раҳматинг ила жаннатга эга қилиб, дўзахдан паноҳ беришингни сўрайман. Эй Азиз, эй Ғаффор! Аллоҳим! Илмимни зиёда қилгин ва солиҳ бандаларинг сафига қўшгин».

Кўрсатма: Ушбу дуони рукни ямонийга етиб боришдан олдин тугатиб, ундан кейин қуйидаги дуони ўқийди:

«Аллоҳумма! Инний асъалукал ъафва вал офията фид-дунйаа ва фил аахиро. Роббанаа! Аатинаа фид-дунйаа ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан наар! Вадхилнал жанната маъал аброр, йаа Ъазийз, йаа Ғоффар, йаа Роббал ъааламийн».

Маъноси: «Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. Бизларни аброр бандаларинг билан жаннатга киргизгин, эй Азиз, эй Ғаффор, эй оламлар Робби!»

Taвoф тyгaгaндaн кeйин «Maқoми Ибpoҳим» дeб aтaлгaн бeлгили жoйдa ёки yнгa яқин биp epдa икки paкaт нaмoз ўқилaди. Биpинчи paкaтдa Фoтиҳa cypacидaн кeйин Kaфиpyн, иккинчи paкaтдa эca, Иxлoc cypacини ўқиш тaвcия этилган. Cўнгpa Aллoҳгa илтижo этиб, xoҳлaгaничa дyoлap қилинaди. 

Мақоми Иброҳим билан қора тош (ҳажарул-асвад) иккаласи ҳам жаннат тошларидандир. Бу ҳақда ҳадисларда шундай дейилган:

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Рукн (қора тош) ва Мақом(и Иброҳим) жаннат ёқутларидан икки ёқутидир. Аллоҳ уларнинг нурини ўчирди. Агар уларнинг нурини ўчирмаганида, машриқ билан мағриб ўртасини ёритар эди».

Термизий ривоят қилган.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Мўминнинг умр сафари китобидан)

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Тавоф қилишАссалому алайкумҲаж ёки умра зиёратига бориб келган инсонларни тавоф қилиш халқимиз орасида кенг тарқалган. Бу ҳақида шариат ҳукми давоми...

8770 05:00 / 16.01.2017
Aйтaйлик, Aллoҳ имкoн бepиб, ҳaжгa бopишгa қapop қилдингиз, тaйёpгapликни нимaдaн бoшлaш кepaк Kўплap йўлдa кepакли мoлдyнё, кийимкeчaк вa бoшқa aшёлap ҳaқидa ўйлaй бoшлaйди. Бy мyтлaқo давоми...

1147 11:36 / 05 июнь
Аллоҳга беҳисоб шукрки, бу йилги ҳаж ибодати юртимиз зиёратчилари учун жудаям файзли бўлди. Гарчи, ўзимиз бормаган бўлсакда, устозлар, қадрдонлар ва яқинларимиз давоми...

3547 15:30 / 14.07.2022
Ҳажга алоҳида эътибор бериб, уни сидқидилдан адо этганларга беҳисоб ажру савоблар ваъда қилинган бўлса, унга бепарво бўлган кишиларга ваъидлар бордир. Имом давоми...

1088 18:32 / 25 май