1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сарҳад билмас кутубхона

11:34 / 03.11.2017 11482 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистонда ягона «Ҳилол» виртуал кутубхонасининг қамрови янада  кенгаймоқда

«Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасининг ташаббуси билан яратилган «Ҳилол» виртуал кутубхонаси эндиликда мамлакатимизнинг исталган нуқтасида ўрнатилиши мумкин. Кутубхонага шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг электрон форматга ўтказилган барча китоблари жойлаштирилади. Ҳозирги кунда кутубхона фонди муаллифнинг 114 та китобидан иборат бўлиб, келгусида уларнинг сони мунтазам равишда кўпайиб, таркиби янгиланиб боради. Дастлаб Тошкент шаҳридаги дўконларимизда иш бошлаган бу кутубхона энди вилоятлардаги барча филиалларимизда ҳамда жомеъ масжидларда ишга туширилиши мумкин.

 Виртуал кутубхонадан фойдаланиш жуда осон:

Кутубхона ишлаб турган ҳудудга ташриф буюринг

телефон, планшет ёки ноутбукингизни «Kutubxona» WiFi тўлқинига уланг.

www.kitoblardunyosi.uz интернет манзилини ёзсангиз, кутубхонанинг бош саҳифаси ўзи очилади.

Излаган китобингизни дўконлардан топа олмадингизми, тўппа-тўғри виртуал кутубхонага марҳамат қилинг – у ердаги китоблар ҳеч қачон тугаб қолмайди.

Виртуал кутубхонанинг яна бир афзаллиги шуки, янги китоблар ҳали чоп этилмай туриб, уларнинг электрон нусхаси китоб жавонимиздан ўрин олади. Мана, яқинда чоп қилинадиган янги китоб – шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг икки жилдлик «Ислом тарихи» китоби ҳам виртуал кутубхонамиздан ўрин олган.

«Ҳилол-нашр» нашриёти ушбу қулай, инновацион лойиҳани китобсевар халқимизга туҳфа қилар экан, виртуал кутубхонани барча турдаги таълим муассасалари, масжид-мадрасалар ҳамда исталган жамоат жойларига ўрнатиб беришга тайёрлигини маълум қилади.

Аллоҳ таоло ушбу кутубхонани шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан садақаи жория сифатида ҳусни қабул айлаб, қиёматга қадар ажру савобларидан баҳраманд қилсин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қадим Андулисиядаги ун ва нон бозорида, соғлиқни сақлаш мақсадида, муҳтасибнинг назорати остида тумшуқбанд ниқоб тақиш одати шарт қилинган.Ибн Абдийн атТужайбий давоми...

1307 10:30 / 14.07.2021
Юклаб олиш учун линкhttpmuslimaat.uzomina28

1662 11:58 / 20.03.2019
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдларидан бўлган устоз Муродхон домланинг аҳлиялари вафоти муносабати билан у кишининг давоми...

1001 12:25 / 18.10.2023
Қозоғистон Президенти ҚасимЖомарт Тоқаев мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Тошкент шаҳридаги шайх давоми...

896 11:59 / 22.12.2022
Аудиолар

120463 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42087 14:35 / 11.08.2021