1445 йил 15 зулқаъда | 2024 йил 23 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
06:00 / 10 апрель 1091 Кўриш режими

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Биз мўмин бандаларига рўзани фарз қилган ва уни тутишга муваффақ этиб, барчамизни Рамазон ҳайитига етказган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Умматларига чексиз муҳаббат ва шафқат кўрсатиб, рўза тутишни барча сир-асрорлари билан ўргатиб, Рамазон ҳайитини қандай ўтказишни таълим берган ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга абадул-абад салавоту саломлар бўлсин!

Аллоҳ таолонинг тавфиқи билан муборак Рамазон ойини кундузларини рўзадор, кечаларини хатми Қуръонларда қоим бўлиб ўтказдик. Ибодатларни осон қилгани, завқу шавқ бергани Раббимиз Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг биз бандаларига улкан марҳаматидир.

Муборак Рамазон ойи давомида барчамиз кўтаринки кайфиятда таровеҳлар, хатми Қуръонларда иштирок этдик, Қуръони Каримни бошидан-охиригача йигирма етти кун мобайнида тўлиқ тинглаш бахтига муяссар бўлдик.

Шундай экан, Аллоҳ таоло Рамазон ойида бизга ато этган гўзал фазилатларни, ҳусни-хулқларни ҳаётимиз давомида амалда татбиқ этиб боришимизга муваффақ айласин. Барчамизни кўплаб Рамазон ойларига, фазилатли кечаларга сиҳат-саломатликда етиб боришимизни насиб этсин.

Барча мўмин-мусулмонларни, жумладан, юртдошларимизни фазилатли Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Аллоҳ таоло юртимизни ҳамиша обод, халқимизни тинч-тотув, ҳаётимизни фаровон қилсин.

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси

 

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз