1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сафар муддати қанча?

13:52 / 02.11.2017 6516 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Оилали эркакнинг сафар муддати узоғи билан қанча вақтгача бўлиши мумкин? Бир яқин акамизни ёшлари 27да, бўйдоқ, фарз амалларга риоя қиладилар қодир қилганича, кўпинча иш билан чeтда сафарда юрадилар. Уйланиб бир ойдан сўнг аёлларини оналари билан уйда қолдириб 3-4 ойлада 1-2 ҳафтага кeлиб турмоқчилар. Ҳозирда ўзлари билан олиб кeтишга имкон йўқ, шу сабабдан уйланолмай юрган эдилар. Бир икки йилдан кeйин хужжатлар битгандан кeйин олиб кeтмоқчилар. Бу акамизни қилмоқчи бўлаётган ишлари маъқулми?

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Ва алайкум ассалом!

Кечани эр билан ўтказиш аёлнинг ҳаққи. Тўрт ойда бир марта бўлиш диёнатан вожиб. Аёл киши ўз ҳаққи борасида ихтиёрли, хоҳласа талаб қлсин, хоҳласа рухсат берсин. Қандай келишувга келишса, шаръан монеълик йўқ. Лекин эр бору ўзи йўқ қабилида муаллақ ҳолда ташлаб қўйиш жоиз эмас. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳаат қилади:

وَلَن تَسْتَطِيعُواْ أَن تَعْدِلُواْ بَيْنَ النِّسَاء وَلَوْ حَرَصْتُمْ فَلاَ تَمِيلُواْ كُلَّ الْمَيْلِ فَتَذَرُوهَا كَالْمُعَلَّقَةِ وَإِن تُصْلِحُواْ وَتَتَّقُواْ فَإِنَّ اللّهَ كَانَ غَفُورًا رَّحِيمًا۝

129… Бас, бир йўла мойил бўлиб кетиб, уни (эри йўқолган) муаллақ аёлга ўхшатиб қўйманг. Агар ислоҳ этсангиз ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
«Бас, бир йўла мойил бўлиб кетиб, уни (эри йўқ) муаллақ аёлга ўхшатиб қўйманг».
«Муаллақ аёл» деб, хотин бўлиб хотин эмас, боши очиқ бўлиб, боши очиқ эмас, аросат бир ҳолда қолган аёлга айтилади. Эри сафарга кетиб, ғойиб бўлди. Эрим бор, деса, ўлигининг ҳам, тиригининг ҳам хабари йўқ. Эрим йўқ, деса, бор эди, талоқ ҳам қилмаган эди. Бундай муаллақлик азоб, шунинг учун ояти карима эрни бу масалада адолатли бўлишга чорламоқда.
«Агар ислоҳ этсангиз ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
Эр-хотинлик ишларида ҳам доимо ислоҳни кўзда тутиб, тақво билан иш юритиш лозим. Инсон ўзининг барча имкониятларини ишга солиб, оиласини бузмасликка, сақлаб қолишга ҳаракат қилиши керак. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мен спортга жуда қизиқаман, кўпдан бери сузиш, енгил атлетика каби турлари билан мунтазам шуғулланаман. Мени бир савол қизиқтиради Ислом дини спортга қандай давоми...

6897 10:31 / 24.04.2016
Ҳазрат, Сизга қуйидаги саволлар билан мурожат қилмоқчи эдим1. Агар рўзада ёлғон гапириб қўйса, рўза бузиладими ёки гуноҳкор бўладими 2. Мен ўқишга кечқурун бораман давоми...

4963 10:56 / 24.04.2016
СаволХар бир мусулмон намозидан сўнг дуо қилади. Масалан мен дуони узбек тилида қиламан. Лекин китобларда араб тилидаги дуолар таржимаси билан ёзилган. Дуони араб давоми...

5747 00:46 / 21.04.2017
Исломий фильмларда пайғамбарлар ва саҳобаларнинг ролини ижро этган актёрлар ёки қаттиқ касал бўлиб қолганлари ва ёхуд вафот этганлари ҳақида кўп ўқиганмиз. давоми...

4338 15:34 / 27.04.2016
Аудиолар

231961 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150478 09:35 / 11.08.2021