1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди

11:59 / 22.12.2022 1599 pdf Ўқиш режими + -

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Тошкент шаҳридаги шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди.

Шайх Хованди Тоҳур XIV асрда яшаган олим ва сўфий, Аҳмад Яссавий таълимотининг давомчиси бўлган. Инсонларни илм-маърифатга, етакчиларни тинчлик-аҳилликка чорлаган валий зот сифатида халқ хотирасида қолган.

Шайх мақбараси атрофи азиз қадамжога айланган. Хусусан, XVII асрда бу ерга Тўлабий дафн этилган. Қалдирғочбий деб ҳам аталадиган бу инсон қозоқ элининг бош қозиларидан ҳамда «Жети Жарғи» қонунлар тўпламининг тузувчиларидан бири бўлган.

Ёнма-ён жойлашган бу мақбаралар ўзбек ва қозоқ халқлари азалдан бирга яшагани, қардошу ҳамфикр бўлганининг яна бир далолатидир.

Қозоғистон раҳбари мақбаралар тарихи билан танишди, ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев қардош халқларимизнинг умумий тарихий-маданий меросини асраб-авайлашга қаратилаётган эътибор учун Ўзбекистон Президенти ва халқига миннатдорлик билдирди.

 

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Устоз ndash муаллимсиз қолганда замон, Нодонликдан қаро бўларди замон. Абдураҳмон Жомий Юртимиз равнақи ва динимиз ривожи йўлида фидокорона меҳнати, ёш авлодни давоми...

1591 10:42 / 04.09.2023
Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки, ҳар йили муборак Рамазон ойида юртимиз масжидлари хатми Қуръон садолари ила бурканади. Йилданйилга масжидларимизда хатми давоми...

2322 15:30 / 06.05.2019
Шу йил 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида .Ҳаж ndash 2024, мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича давоми...

1086 17:55 / 21.05.2024
Бугун .Ҳилол, нашриётининг Бош дўконига Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган махсус армия ташриф буюрди. Улар давоми...

2319 15:39 / 10.07.2019