1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Муроқаба аҳлини мушоҳада қилишлигининг зикри

05:00 / 01.03.2017 3364 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Изоҳ: Бу фаслда нафсни ҳисоб-китоб қилишнинг муроқаба ва мушоҳада мақомлари ҳақида гап боради. Инсон бир амални бажаришида ҳар хил мақом (даража)ларга эга бўлади.  Муроқаба - киши Аллоҳ уни кўриб, ундан хабардор бўлиб турганлигини билмоқ. Шу мақомга етган киши муроқаба аҳли дейилади.

Мушоҳада - инсон қалбида ҳақни (воқеиликка тўғри келадиган нарсани) шаксиз ҳозир бўлиши.

Инсон ҳақ (воқеиликка тўғри келадиган) нарсани қалбида шаксиз ҳозирласа: фалончи фалон нарсани мушоҳада қилибди дейилади. Бу ўриндаги мушоҳада: Аллоҳ уни кузатиб турганлигини қалбида шаксиз ҳис қилиш. Мушоҳада инсон ўзини ҳисоб-китоб қилишдаги муроқабадан кейинги мақомдир. Мушоҳада муроқабани мукаммаллашгани десак ҳам бўлади. Уни кейинги жумлалардан билиб оламиз.


Муроқаба қилувчиларнинг мушоҳада қила бошлаши, мушоҳада қилувчиларнинг аввалги муроқабасидир.
Изоҳ: Мушоҳада қилувчиларнинг муроқаба давридаги муроқабаси, бир мақом ошганларидан кейин, ўзлари учун муроқаба ҳисобланмай қолади. Гўёки мушоҳадани аввали муроқаба бўлиб қолади.
Кимки муроқаба мақомига етса, ўз нафсини ҳисоб-китоб қилиш, унинг ҳолатига айланади. Кимки мушоҳада мақомига етса, ўз нафсин ҳисоб-китоб қилиш унинг сифатига айланади.
Изоҳ: Ҳолат билан сифатни ўртасида фарқ бор. Ҳолат инсонда баъзида пайдо бўлиб, баъзида кетиб қоладиган нарса. Шунинг учун  муроқаба мақомига етган киши, гоҳида нафсини ҳисоб-китоб қилади ва гоҳида ҳисоб-китоб қилишни унутиб қўяди.
Сифат эса, инсонда доимо турадиган нарса. Шунинг учун мушоҳада мақомига етган кишии, доимо нафсини ҳисоб-китоб қилиб туради.

Мушоҳада қилувчининг уч тамоили

Муроқаба қилувчининг мушоҳада қилишини аввали қуйидагича: Гарчи бироз камчиликка йўл қўйса ҳам ҳар бир вақтда уч маънодан (шаклдан) холий бўлиб қолмаслигини ишонч билан билмоғидир. Улар:
1.    Унинг зиммасида Аллоҳ азза ва жаллани мажбурияти бўлмоғи. Мажбурият икки хил бўлади Аллоҳ бир ишни қилишга буюрган бўлади ёки бир ишни тарк қилишга буюрган бўлади. У қайтарилган ишлардир. Киши Аллоҳ қилишга буюрган ишларни бажармоғи ва Аллоҳ қайтарган ишлардан сақланмоғи униг зиммасидаги мажбуриятидир. Банда бу мажбуриятни қалбдан ҳис қилиб, қалбида ҳозирламоғи лозимдир.
2.    Бажаришга қизиқтирилган мустаҳаб амаллар. Бандани Аллоҳ азза ва жаллага яқинлаштирадиган яхши ишларда мусобақалашиш ва яхши амал ўтиб кетмасдан олдин унга шошилиш.
3.    Банданинг жисми ва қалби учун фойдали бўлган мубоҳ амаллар.
Изоҳ: Мўмин киши ҳаёти давомида қиладиган ишлари ушбу уч хил шаклда бўлши лозим бўлади. Мўмин банда ўз зиммасидаги Аллоҳни мажбуриятларини (буюруқ ва қайтариқларини) ўз вақтида бажаради. Ундан бўшаганда эса, мустаҳаб амалларни бажаради. Ҳалол нарсалардан емоқ-ичмоққа ўхшаш мубоҳ ишларни ҳам қилади.
Мўмин киши учун тўртинчи вақт йўқ. Агар мўмин киши тўртинчи вақтни пайдо қилса, дарҳақиқат ҳаддидан ошибди. Кимки Аллоҳнинг чегараларидан ошиб ўтса дарҳақиқат ўзига зулм қилибди ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг динига янгилик киргизибди. Кимки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг динига янгилик киргизса, тақводорлар йўлидан бошқа йўлда юрибди.
Изоҳ: Мўмин киши учун тўртинчи турдаги амал билан шуғулланадиган тўртинчи вақт йўқ. Демак, тўртинчи вақт ҳаром ёки макруҳ билан шуғулланадиган вақт бўлади. Мўмин киши учун эса бу жоиз эмас.
Аллоҳ азза ва жалланинг сўзини тингланг!

Шукр ва зикр

62. У ибрат олмоқни ирода қилган ва шукр қилмоқни ирода қилган киши учун кеча-кундузни бирин-кетин қилган Зотдир. (Фурқон)
Бу икки вақтнинг (ибрат олиш, яъни, Аллоҳни зикр қилиш ва унга шукр қилиш вақтининг) орасида номаълум бир вақтни ёки бўшлиқни кўрмайсиз. Гўёки кеча ва кундузнинг орасида учинчи вақтни кўрмаганингиздек.
Изоҳ: Гўёки Аллоҳ кеча ва кундузни бандаларга фақатгина ибрат олмоқ (зикр қилмоқ) ва шукр қилмоқ учунгина яратибди. Демак, кеча-кундуздан бошқа вақт бўлмагани сингари, мўмин киши учун зикр ва шукрдан бошқа ёмон амаллар вақти бўлмаслиги керак. Зикр ва шукр мўмин кишининг барча амалларин қамраб олади. Энди ибрат олмоқ (зикр қилмоқ) ва шукрни нима эканлиги билан танишамиз.
Зикр – иймон ва илмдир. Бу иккиси қалб амалларини нодонлигини интизомга солиб (тўғрилаб) туради.
Шукр – иймоний аҳлоқлар ва илм ҳукмлари билан амал қилмоқдир. Бу иккиси ташқи аъзоларнинг барча амалини ўз ичига олади.
Изоҳ: Зикр иймон ва илмдан иборат бўлиб, қалб амалларини тартибга солиб турса, шукр иймоний аҳлоқларга илм асосида, қуръон ҳамда ҳадислардан олинган ҳукмларга амал қилиш бўлиб, ташқи аъзоларнинг барча амалини (ибодатларини) ўз ичига олади. Зикр ва шукр ботиний ҳамда зоҳирий барча амалларни ўз ичига олади. Амаллар ботиний яъни, қалб амаллари ва зоҳирий яъни, ташқи аъзолар амалларидан иборатдир.  
 Аллоҳ азза ва жалла айтади:
13. Эй Оли Довуд, шукр қилинглар! Бандаларимдан шукр қилгувчилари оздир. (Сабаъ)
123. Бас, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки шукр қилсангиз. (Ол Имрон)
151. Шунингдек, ичингизга ўзингиздан, сизларга оятларимизни тиловат қиладиган, сизларни поклайдиган, сизларга китобни, ҳикматни ва билмайдиган нарсаларингизни ўргатадиган Пайғамбар юбордик.
152. Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз. (Бақара)
Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам тун бўйи қоим бўлиб, тунни ўтказиб, ҳатто икки оёқлари қовариб кетиб итоб қилинганларида: шукр қилувчи банда бўлмайинми деган эдилар. Аллоҳ азза ва жалла амални шукр деб тафсир қилганлиги каби, Раосулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам шукрни амал деб тафсир қилдилар.
Изоҳ: Мўмин банда учун ўз зиммасидаги Аллоҳнинг мажбуриятлари ҳамда мустаҳаб амалларга ажратиладиган вақтдан ташқари мубоҳ амаллар билан шуғулланадиган учинчи вақти бор.
Учинчи вақт иккисини (Аллоҳнинг мажбуриятлари, мустаҳаб амаллар ёки ботиний, зоҳирий барча амалларни ўз ичига оладига зикр ва шукрни) ичига кирадиган мубоҳ вақтдир. Чунки мубоҳ у иккисининг устига тайин қилингандир. Мубоҳ билан бандани у иккисида давомийлиги бор.
Изоҳ: Банданинг еб-ичиши, дам олишига ўхшаган мубоҳ амаллари, у Аллоҳнинг мажбуриятлари, мустаҳаб амаллар билан шуғулланиши учун ёки ботиний, зоҳирий барча амалларни ўз ичига оладига зикр ва шукрга қувват бўлиб, у амалларни давомий бўлишини таъминлаб беради.
Муроқаба қилувчи банда озгина вақтга ҳам сергаклик билан, унда Аллоҳ азза ва жалла бандага юклаган буйруқ ё қайтариқ  борлигига қарайди. Агар у озгина вақтда Аллоҳни буйруқ ё қайтариғи бўлса, аввал уни бажариш билан бошлайди. Мабодо у озгина вақтда Аллоҳни буйруқ ё қайтариғи бўлмаса, мустаҳаб ва фазилатли амалларни бажаради. Уларни ҳам афзалроғидан бошлайди. Икки фазилатли амални пастроғи ҳам бўлмаса, нафасидан нафаси учун, бугунги кунидан ўтган куни учун, соатидан бир куни учун, дунёсидан охирати учун насиба олсин.
Яъни, олдинги нафасида бажаролмай қолган амалини ҳозирги нафасида бажарсин. Кеча бажаролмай қолган амалини бугун бажарсин. Бир соатида бир кунига татигудек амал қилсин. Дунёда амал қилиб, охиратдаги насибасини  олсин.
 Аллоҳ унга буюради:
77. Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. (Қасос)
Яъни, дунёингдан охират учун насибангни олишни тарк қилма. Тарк қилмаслигинг эса, Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам бошқаларга яхшилик қилмоғинг ва дунёда бузғунчиликни истамаслигингдир. Акс ҳолда дунёдан насибангни унутган бўласан. Охиратдан насибангни олишни тарк қилма! Агар тарк қилсанг, Аллоҳ ўзи яхши кўрган бандалар учун тайёрлаб қўйган улуғ савобидан сени ҳам тарк (маҳрум) қилади. Аллоҳ айтади:
67. Улар Аллоҳни унутдилар, бас, У ҳам уларни унутди. (Тавба) Яъни, Улар Аллоҳни тарк қилди, бас, Аллоҳ ҳам уларни тарк қилди. Улар Аллоҳни тарк қилишлари: Аллоҳга итоат қилмасликлари билан охиратдаги ўз насибаларини тарк қилмоқлари. Аллоҳ азза ва жалла уларни тарк қилмоғи: улар (бандалар) яхши кўрган нарсаларни (жаннат ва ундаги роҳатларни) охиратда уларга бермасдан тарк қилишидир.
 Шунинг учун зийрак банда дунёдаги ўз умри ва вақтидан олиб (дунёда вақтларини ғанимат билиб, тоат-ибодатда бўлиб), ўзи иймон келтирган охирати учун ҳозирлаб қўяди.
Банда ўз вақтидан, фақатгина шу вақтдагина топиладиган, амаллардан олийроғини олиб, Аллоҳ учун қилиб қўяди.  
Изоҳ:Масалан: Бир киши бомдод намозини охирги вақтида туриб қолиб таҳорат қилганда, қуёш чиққунига қадар фақатгина икки ракъат намоз сиғадиган вақт қолса. Бомдод намозини икки ракъат фарзини ўқийди ва суннати тарк бўлади. Чунки фарз суннатдан кўра олийроқ, вақт эса бирини сиғдиради. Банда шуни ҳам ҳисоб-китобини қилиши керак.

Неъмат ва бало мақоми

Сўнг банда бирор вақт гарчи оз бўлса ҳам, икки мақомнинг биридан холий бўлмайди.
1.    Неъмат мақоми.
2.    Бало мақоми.
Изоҳ: Бандага кичик бўлса ҳам бирор неъмат ёки бало (мусибат) етиб туради. Бандани озгина бўлса ҳам хурсанд қиладиган нарса неъмат ва озгина маҳзун қиладиган нарса балодир. Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом Оиша (р.а.) билан ўтирганларида ёниб турган шам ўчиб қолди. Шунда У зот: “инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун” дедилар. Оиша (р.а.): «Эй Аллоҳни росули шамнинг ўчиши ҳам мусибатми»? дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом мўминни маҳзун қиладиган ҳар бир иш мусибат дедилар.  
Бандани неъмат мақомидаги ҳолати шукр бўлиши керак. Бало мақомидаги ҳолати эса сабр бўлиш керак.
Изоҳ: Агар бандага неъмат етганда шукр қилишни ва бало етганда сабр қилишни мушоҳада қилиб, ўз одатига айлантириб олган бўлса, у улуғ мақомга етган бўлади. Шунда у ҳамма вақтини ибодатга айлантириши мумкин.
Нематни ва Неъмат берувчини мушоҳада қилиш
Банда икки нарсани мушоҳада қилишдан холий бўлмайди.
1.    Нематни мушоҳада қилиш.
2.    Неъмат берувчини мушоҳада қилиш.
Банданинг мубоҳ амаллари учун ажратилган учинчи вақт бўлиб, у банданинг энг паст вақти ва мўминнинг энг паст ҳолати ҳисобланади. Мўмин кишини шу вақтида ҳам дунёсидан фойдасиз кетмаслиги учун, у вақтда неъмат берувчини ва неъматни мушоҳада қилади. Уни неъмат бергувчига далолат қиладиган, неъмат бергувчига чиқарадиган бир неъматни эслайди. Ушбу амаллар унга охиратда фойда беради. Чунки охиратнинг яхшиси тақводорларгадир.
Изоҳ: Мўмин киши емоқ ичмоққа ўхшаш мубоҳ амаллар билан машғул бўлиб турганда ҳам неъмат берувчини ва неъматни мушоҳада қилади. Уни неъмат бергувчига далолат қиладиган, унга чиқарадиган ҳар бир неъматни эслаб Аллоҳни зикр қилиш билан, мубоҳ амали учун машғул бўлган энг паст вақтини ҳам ибодатга айлантиради.
Агар банда неъмат бергувчини мушоҳада қилса, ҳаё уни сакинатга ва виқор ҳайбатга кесиб (ажратиб) олади. Яъни, у киши сакинат ва ҳайбатга эга бўлади.

У махсус кишиларга хос мақомдир. Кимки неъматни мушоҳада қилса уни шукр ва эътибор эгаллаб олади. Шунда унинг ҳузурида  қалб кўзи билан кўриш ва қалб билан эслаш пайдо бўлади. Бу ҳол эса омманинг хосроқларининг ҳолидир. Аллоҳ аввалгиларнинг сифати ҳақида айтади:
 49. Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик. Шоядки эсласангиз. (Зарият) Улар Аллоҳ томонга қочдилар.
 Аллоҳ иккинчи мақом ҳақида айтади:
51. Ва Аллоҳга бошқа маъбудни шерик қилманглар. (Зарият)
 Аллоҳ аввалгиларнинг мақом ҳақида айтади:
84. Сен: «Агар билсангиз, Ер ва ундаги кимсалар кимникидир?» деб айт.
85. «Аллоҳникидир», дерлар. Сен: «Наҳотки эслатма олмасангиз?!» дегин.
86. Сен: «Етти осмоннинг Робби ким? Улуғ аршнинг Робби ким?» деб айт.
87. Улар: «Аллоҳникидир», дерлар. Сен: «Наҳотки қўрқмасангиз?!» деб айт. (Мўминун)
Аллоҳ охиргиларнинг сифати ҳақида айтади:

84. Сен: «Агар билсангиз, Ер ва ундаги кимсалар кимникидир?» деб айт.
85. «Аллоҳникидир», дерлар. Сен: «Наҳотки эслатма олмасангиз?!» дегин. (Мўминун)

Абу Зар (р.а)нинг узун ҳадисларида келтирилади: Мўмин киши фақатгина уч нарсада йўлга чиқувчи (камар баста) бўлади:
1. Охират кунига тайёргарлик кўришда.
2. Яшаш (турмуш) тарзини обод қилишда.  
3. Ҳалолдан лаззатланишда.
Яна шунга ўхшаш бир ҳикматда айтилади: Ақлли киши учун тўрт вақт бўлади:
1.    Роббисига муножат қиладиган бир вақт.
2.    Ўз нафсини ҳисоб-китоб қиладиган бир вақт.
3.    Аллоҳ азза ва жалланинг қудрати ҳақида тафаккур юритадиган бир вақт.
4.    Емоқ-ичмоқ учун ажратилган бир вақт. Кишининг ушбу (емоқ-ичмоқ учун ажратилган) вақти олдинги уч вақти учун ёрдам бўлади.
Ақлли кишини зийнатлагувчи уч сифати ва аломати бор:  
1.    Ўз ишида олдинга интилувчи (илдам) бўлмоқ.
2.    Тилини сақлагувчи бўлмоқ.
3.    Вақтини яхши билмоқ. Баъзи қавлда биродарларини ҳурмат қилмоқ дейилган.
Мубоҳ вақтнинг аввали унга зарба берадиган фалокат, ҳожатлар ва қашшоқлик. Банда ўз вақтидан олдин у нарсаларга такаллуф (ортиқча уриниш) қилмайди. Агар такаллуф қилса уни вақтини машғул қилиб қўяди.

Изоҳ: Бандага ушбу ишлар келишидан олдин у ишларга такаллуф қилса кўп вақти машғул бўлиб қолади. Шунинг учун у ишларни ўз вақтида тадбир билан ҳал қилади. Кўп вақтини бу мубоҳ ишларга кетказиб қўймайди.

Мол-мулкни мушоҳада қилиш

Бандалар мол-мулкни мушоҳада қилишларида тўрт мақомда бўлиб, ҳар бир банда мол-мулкни ўз мақомида туриб, ўз ҳолининг кўзи билан мушоҳада қилади.                                          
1.    Баъзи бандалар мол-мулкка қалб кўзи ва ибрат назари билан қарайди. Улар қалбларидан парда кўтарилган ақл эгалари. Аллоҳ уларни эътибор мақомига кўтарган қўл ва кўз эгаларидир. Бу пайғамбарларнинг меросхўри бўлган уламоларнинг мақомидир.
Изоҳ: Мол-мулкка қалб кўзи билан назар қилган кишини, агар қалби салим бўлса, ҳалолдан мол-дунё топиши мумкин, лекин ҳаргиз унга муҳаббат қўймайди. Кимга мол-дунё берилган ва кимларга берилмаган, кишилар қайси йуллар билан мол-дунё топмоқда? Кимлар мол-дунёни нималарга сарфламоқда? Кимлар сахийлик қилиб фақир мискинларга инфоқ қилмоқда? Кимлар бахиллик қилиб фақат мол-дунё йиғиш билан овора. Буларнинг ҳаммасидан ибрат олади.  
2.    Баъзи бандалар мол-мулкка ва унинг эгаларига раҳмат ва ҳикмат кўзи билан қарайди. Бу Аллоҳдан қўрқувчиларнинг мақоми.
Изоҳ: Кимларга мол-дунё берилган бўлса бу Аллоҳнинг раҳмати ё ҳикмати деб билади. Кимки ҳалолдан топиб ҳалолга сарфлаб, закотларини бериб ўз ўрнига сарфлаб юрган бўлса, Аллоҳнинг раҳмати ва аксинча бўлса, Аллоҳнинг ҳикмати деб билади.
3.    Баъзи бандалар мол-мулкка ва унинг эгаларига нафрат ва ғазаб кўзи билан қарайди. Бу зоҳидларни мақоми.
4.    Баъзи бандалар мол-мулкка шаҳват ва ҳавас кўзи билан қарайди. Бу ҳалокатга учрагувчиларнинг мақоми. Улар дунёнинг болалари. Улар мол-дунёга саъй-ҳаракат қиладилар ва мол-дунё кетишига ҳасрат қиладилар.
Агар бандага мол-мулкка ибрат кўзи билан назар солиш берилган бўлса, Аллоҳ уни мол-дунёга устун қилиб қўяди. Шунда у киши Аллоҳдан бошқа ҳамма нарсадан беҳожат бўлади.
Агар Аллоҳдан қўрқувчига мол-мулкка раҳмат ва ҳикмат кўзи билан назар солиш берилган бўлса, у ўз мақомидан роҳатланади ва Аллоҳ азза важалла унга неъматни кўпайтиради.
Агар зоҳидга мол-мулкка ғазаб кўзи билан назар солиш берилган бўлса, Аллоҳ уни мол-дунёдан тақво қилганлиги сабабли мол-дунёдан уни чиқаради. Кичик мол-дунё кетганлигига (охиратда) катта мол-мулкни топишликни эваз қилиб беради.  
Агар кимки мол-мулкка ҳавас ва (мол-мулк қўлдан кетганда) ҳасрат кўзи билан назар солиш балосига мубтало бўлган бўлса, Аллоҳ уни ҳалокатга солиб қўяди. Натижада  ҳалокатга учрайдиган йўлда юради.

Хулқ ва сифатларни мушоҳада қилиш

Ким бир хулқ ёки сифатнинг маъносини (соғлом қалб билан) мушоҳада қилса, унинг маҳсули неъматни ва азобни мушоҳада қилишдан иборат бўлган хулқ ёки сифатни келтириб чиқаради. У эса бандани танишиш мақоми бўлиб, бу мақом уни танишлик мақомига кўтаради. Бу эса хулқ ва сифатлардан иборат бўлган амалларни мушоҳада қиладиган орифларнинг мушоҳадаси. Чунки у мушоҳада билан амалларни фойдали ё зарарли эканлигига далил талаб қилиш учун ва амалларга мушоҳада тарафидан назар солиш учун, мушоҳадани амаллардан олдин ижро қилди.  
Изоҳ:  Кимки бир хулқни ёки бир сифатни маъносини (соғлом қалб билан) мушоҳада қилса, у хулқ ёки сифатнинг оқибати роҳат билан тугаш ёки азоб билан тугашлигини ҳам мушоҳада қилиб, кейин бир хулқ билан хулқланади ёки бир сифат билан сифатланади. Масалан, бир киши камтарлик хулқини мушоҳада қилса, албатта у киши бу хулқни оқибати, унга бериладиган савоб, мукофатларни ва бу хулқни зидди бўлган манманлик хулқини оқибати, унга бериладиган гуноҳлар, азобларни қалби билан мушоҳада қилиб, кейин камтарлик хулқи билан хулқланади ҳамда манманлик хулқини тарк қилади. Шунингдек, бир киши саҳийлик сифатини мушоҳада қилса, албатта у киши бу сифатнинг оқибати ва унга бериладиган савоб, мукофатларни ва бу сифатнинг зидди бўлган бахиллик сифатининг оқибати, унга бериладиган гуноҳлар, азобларни қалби билан мушоҳада қилади. Кейин саҳийлик сифати билан сифатланади ва бахиллик сифатини тарк қилади. Бу эса, хулқ ва сифатлардан иборат бўлган амалларни мушоҳада қилиш бобида орифларнинг мушоҳадасидир. Аслида амаллар хулқ ёки сифат асосида амалга оширилади. Ориф киши амалларни фойдали ё зарарли эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун ва амалларга мушоҳада тарафидан назар солиш учун, мушоҳадани амаллардан устун қўяди.
Нафс истакларини ҳавои нафс билан мушоҳада қилишнинг оқибати
Кимки нафс шаҳватларидан (истакларидан) бирини айнан ҳавои нафс билан мушоҳада қилса, шайтонлар уни чангалига олади. Шамол уни узоқ ерларга учириб кетади. Аллоҳга яқинлаштирадиган, Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда қилиб қўядиган, Парвардигорга олиб борадиган йўлдан оздиради.                                                                          
Изоҳ: Нафс истаклари ҳавои нафс билан мушоҳада қилинганда нафснинг ўзида ҳавоилик бўлиб, ўз истакларига моил бўлганлиги сабабли бу истакларни мушоҳада қилганда истакларини оқибатидаги зарарлар ва уқубатларни мушоҳада қила олмайди. Шу сабабли киши ўзини нафс истакларидан тўхтатиб қолишлиги машаққатли бўлиб, ўзини ҳавои нафсига топшириб қўяди.
Кимдан қурб (Аллоҳга яқинлик) кетиб қолса, у тўғри йўлдан адашади ва Аллоҳдан узоқлашади. Натижада у ноумид, алданган, хоин, фитналанган бир кимсага айланиб қолади. Доим уни бугунги куни кечаги кунидан, эртаси эса бугунидан ёмонроқ бўлади. Унга ҳаётдан кўра ўлим фойдалироқдир. Чунки ҳаёт уни Ҳабибдан (Аллоҳдан) узоқлаштирмоқда. Унга олиб борадиган йўлдан тўсмоқда, ҳавои нафсига бўлган муҳаббати уни йўқ қилмоқда. Чунки уни Аллоҳдан юз  ўгириши (ҳалокатга) юзланишидир. Ҳақиқатда унинг умри худди бир вақтни ва бир нарсани тугаши каби тугаб бормоқда. Сабаби, умр дарҳол тугаб қолмайди. Уни тугаши секин-асталик билан, кетма-кет Аллоҳдан бўлган бир ҳикмат, унга берилган муҳлат, истидрож (умрни аста-секин  ўтиб боришлиги, кофир дунёсига алданиб, иймон келтириб, охирати учун амал қилолмаслиги учун дунёда унга бериладиган мақом ва имконият) билан тугаб боради. Вақт кетидан вақт, кун кетидан кун ўтади, у эса (маъсиятлар қўрғонига) нарвондан чиққандек зинама-зина кўтарилиб боради. Шу тарзда (зикрга тайин қилинган) вақтни бошқа нарса билан ўтказади, бошқа нарсаларга ажратилган вақтини эса бўш қолдиради. Аллоҳни бошқа вақтда эслайди, (зикр) вақтини унутади. Шундай экан уни машғуллик пайти гўё машғул бўлмагандек, Аллоҳни эслаган куни эса, унутганидек бўлади.
 Изоҳ:Чунки у Аллоҳни зикр қилишлиги керак бўлган вақтни бошқа нарса билан ўтказди. Шунинг учун бу вақти бўш вақт бўлиб қолди ва Аллоҳни бошқа вақтда эслади. Аллоҳни Зикр қилиш кеак бўлган вақтидан бошқа вақтда зикр қилганлиги учун Аллоҳни унутгандек бўлди.
Бошқа вақтлари ҳам шу тартибда бўлади, гоҳида (ўша) вақтдаги ишни қилмайди, гоҳида (ўша) вақтда бошқа ишни қилади, ҳатто кунлар ўтиб кетаверади ва ўлим вақти келади. У ғурурланишида бардавом бўлиши учун (бало-ю, офатлардан) тўсилади. (бу нарсани) Билмаслиги учун неъматлар мўл-кўл қилиб берилади, (бундай алданаётганини) тушуниб қолмаслиги учун доимо офиятда бўлади, ёмон ишларда зиёда бўлиши учун ширин орзулар оғушига шўнғийди, қўрқувни ҳам унитади. Ва ниҳоят мана шу ўйин-кулгуси устида кутилмаганда жони олинади. Аллоҳ таоло айтадики:                                                                                    
  «50. Улар макр қилдилар. Биз ҳам улар сезмаган ҳолда бир макр» қилдик. (Намл)
Ва яна айтадики:
44. Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида, уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. (Анъом)
Яъни, уларга панду-насиҳат қилинган ва қўрқитилган нарсаларини тарк қилганликлари учун уларга неъматларни мўл-кўл қилиб бердик. Шукр қилишлик (бахти)ни унуттирдик, натижада тоғдек-тоғдек гуноҳларни қилдилар ва истиғфор сўрашни ҳам унуттирдик. Шундан сўнг Аллоҳ таоло айтадики:
44. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида уларни бирданига тутдик. (Анъом)
Яъни, шунга ўзлари рози бўлдилар, хотиржам бўлдилар, бу ҳолатларини ўзгартиришни хоҳламадилар.
Яъни, кутилмаганда, осойишталик вақтида. Кутилмаган (деган муҳлат) улар яхшиликлардан ноумид, ҳайрон бўлиб турганларида қирқ йилдан сўнг бўлган муҳлат. Билгинки банданинг бир соати олдингисидан, бир куни олдинги кундан ёмонроқ бўлса-ю, у буни англамаса, барча вақтлари ва кунлари ёмонликда бир кундек бўлади. Худди умри бир вақтни кетиши билан зое кетган кишига ўхшайди. Умрни беҳуда ўтиб кетиши вақтни бирма-бир ўтишидан бўлади, у вақтни бирма-бир унута бошлайди, чунки банда вақтини (ҳар хил) юмушларга ажратиб чиққан. Лекин охирида барчаси бир зое қилинган кун каби бўлади. Аллоҳ таоло айтади:
28. Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб иши издан чиққанларга итоат қилма. (Каҳф)
Унинг ҳолати башорат ва огоҳлантиришдан ғафлатда қолиб, парда кўтарилганда эса, ҳайрон қолган ва ғафлатда қолганлигини тиклашга уринган кишига ўхшайди.
22. Албатта, сен бундан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сенинг пардангни очдик ва бугун кўзинг ўткирдир. (Қоф)
Айтилганки: кўзнинг ўткирлиги дунёдаги ёмон ишларини охиратда кўришидир.
   Аллоҳ таоло айтади:
39. Уларни ҳасрат кунидан, иш битмиш пайтидан огоҳ қил. Улар ғафлатдадирлар, улар иймон келтирмаслар. (Марям)
Айтилдики: уларга ўлим етганда улар дунё ишлари билан машғул эдилар. Ҳавои нафс орзулари уларни алдаб қўйди. Аллоҳнинг амри яъни, ўлим етганда (бирор бир яхши) амални кўрсата олмадилар. Уларни мисоли худди касод бўлганларни ҳолатига ўхшашдир. Аллоҳ уларнинг умидсизлигидан хабар бериб айтадики:
39. Қачонки, унинг олдига келса, ҳеч нарсани топмас. Ва у олдида Аллоҳни топур. Бас, У зот унинг ҳисобини тўлиқ қилур. (Нур)
Абу Муҳаммад айтар эди: Бандада тўрт нарса бўлмагунича сиддиқлар даражасига етолмайди:
1) Фарзларни суннат билан бирга адо этиш.
2)Ҳалолни тақво билан истеъмол қилиш.
3) Зоҳирда ҳам, ботинда ҳам қайтарилган нарсалардан сақланиш.
4) Қуйидаги нарсаларга то ўлим етгунича сабр қилиш.
Ҳасан айтар эди: Аллоҳга қасамки мўминнинг амали ўлимсиз ниҳоя топмайди, бир ё икки ой, бир йил ёки икки йил амал қилган киши мўмин эмас, мўмин – Аллоҳнинг буйруқларида бардавом бўлган, Аллоҳнинг макридан қўрқувчи киши. Иймон эса, мулойимликдаги куч, ишончдаги қатъият, сабрдаги иштиёқ, зоҳидликдаги илмдир.
Умар розияллоҳу анҳу: Агар мана бу оятни:
13. Албатта «Роббимиз Аллоҳдир» деган, сўнгра бунда мустақим турганлар (Аҳқоф) тиловат қилсалар, инсонлар “Роббимиз Аллоҳ деб айтиб” сўнг айтган сўзларидан қайтдилар. Кимки ботинда ҳам, зоҳирда ҳам, қийинчиликда ҳам енгилликда ҳам Аллоҳнинг амрида бардавом бўлса, Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмаса, Аллоҳ уларни тўғри йўлда қилиб қўяди ва улар тўғри йўлдан четга оғмайдилар деб, айтар эдилар.
Баъзи уламолар айтдиларки: Ким фарз амалларни адо қилишдан кўра фазилатли амалларни қидириш муҳим деб ўйласа, у алдангандир. Кимки фарз амалдан бошқа амал билан машғул бўлса у (Шайтон) ҳийласига учрабди.
Суфён Саврий ва бошқалар айтдиларки: Баъзи инсонларни мақсадга етолмаганликлари (тоат) услубига риоя қилмаганликларидандир. Услуб шуки, биринчи навбатда банда ўзини танишлиги, ўзи турган ҳолатдаги ҳукмлар ва чегараларда тўхташи керак. Қайтарилган нарсалардан сақланганидан кейин фарз бўлган амални бажаради, сўнг ҳавои нафсидан тўсадиган тақво билан бошлайди. Фарзни адо қилиб бўлмагунича бошқа фазилатли амалларни қидириш билан машғул бўлмайди. Чунки бошқа фазилатли амаллар саломатликка эга бўлгандан кейингина дуруст бўлади (саломатликка эга бўлиш, қайтарилган нарсалардан сақланиш ва фарз бўлган амалларни бажариш билан бўлади). Тижоратчининг фойдаси ҳам сармоясини олгандан кейин ҳосил бўлгани каби. Шундай экан саломатлиги йўқ бўлган киши фазилатли ишлардан узоқ бўлиб, ғурурга олиб борадиган ишларга яқин бўлиб қолади. Гоҳида бу ҳол фазилатли ишларни фарз ишлари билан чалкашиб кетишлиги билан тугайди. Сабаби, иккисини орасидаги фарқ жуда нозик ва бу нарсанинг илми кўп инсонларга махфий бўлгани учундир. Натижада банда нафл амални у вожиб деб ўйлаб бажаради. Бунга мисол: Абу Саид розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганида Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам чақирдилар. У Аллоҳни ҳузурида қоим бўлиб тургани афзалроқ бўлса керак деб ўйлаб жавоб бермади. Салом бергач Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уни олдига келиб “ Чақирганимда нега жавоб бермадинг”, дедилар. У: “Намоз ўқиётган эдим, эй Аллоҳнинг росули”, деди. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолони мана бу оятини эшитмаганмисан дедилар:
24. Эй иймон келтирганлар! Сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг (Анфол)
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уни намоздалик ҳолатида чақирганликлари, унга ботиний илмни маълум қилишлик ёки шу ҳолатда қандай йўл тутиш борасида уни илм чегарасини синаш учун эди. У Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга жавоб қайтариши ўқиган намозидан афзал эди. Чунки у нафл намозни адо этишида ўз ихтиёри билан ғайбда Аллоҳга итоат қилмоқда. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиши эса вожиблик йўлига кўра ошкораликда Аллоҳга итоат қилишидир. Ўзини фойдаси учун бўлган намозидан Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга жавоб беришидаги фазли худди фарз билан нафл фазли кабидир. Аллоҳ таоло айтади:
  80. Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлади. (Нисо)
10. Албатта, сенга байъат қилаётганлар фақат Аллоҳнинг Ўзига байъат қилмоқдалар. (Фатҳ)
Бу ҳадисда агар хабар бирор буйруқ юзасида келган бўлса, суннат ва ижмо баъзи тарафларини хослаб қўймаган бўлса, буйруқ ўша хабарга таалуқли бўлган барча нарсага тегишли бўлишига далил бор. Аллоҳ таолонинг:
24. Эй иймон келтирганлар! Сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг (Анфол) сўзини зоҳири ҳам Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтиришда, Қуръон буйруқларига итоат қилишда ижобат қилишга далолат қилиб турибди. Хоссатан, намозда чақирсалар ҳам жавоб беринглар дегани эмас эди. Абу Саид розияллоҳу анҳуга мушкил бўлиб қолгани бу оятни мана шундай тушунганлиги эди. (Хабар умумликка далолат қилишига) Мисол учун: Аммор розияллоҳу анҳунинг тутган йўллари: Сув топилмаганда таяммум қилишга рухсат берилган оят бомдод намозида тушган эди:
43. Сув топа олмасангиз, покиза тупроқ-ла таяммум қилинг. Бас, юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинг. (Нисо) Бу пайтда Аммор розияллоҳу анҳу сафарда эдилар, шу сабабли Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан қўлни фалон жойигача ювасизлар деган гапларини эшитмаган эдилар. Оятдаги хитоб умумий бўлгани учун қўлни ҳамма жойига, елкагача масҳ тортдилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга бу воқеъа айтилганда, уларни тирсаккача масҳ тортишликка буюрдилар. Бу билан умумий бўлган хитобни хосладилар. Шунинг учун қўлга масҳ тортиш борасида уламолар ихтилоф қилганлар. Агар буйруқ умумий бўлиб ворид бўлган бўлса, суннат уни баъзи тарафларини хослаб қўймаган бўлса, унга умумлигича амал қилинади.
Ривоят                                                        
 Росулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васалламни замонларида икки киши ибодатда биродарлашиб, инсонлардан ажраб, чет жойга чиқиб кетди. Бири иккинчисига: бугундан бошлаб одамлардан танҳо бўлиб, жимликни лозим тутайлик, бизга гапирган кишига ҳам гапирмаймиз. Шундоқ қилишимиз ибодатимиз учун етукроқ деди. Иккиси одамлардан хилватга ажраб чиқди, ҳеч кимга гапирмасдан ибодат қилаверди. Бир куни уларни олдидан Росулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолиб, уларга салом бердилар. Улар Росулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васалламнинг саломларига жавоб қайтармадилар. Улардан бири айтади: Росулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам бизлардан ўтиб кетаётган пайтларида: “чуқур кирувчилар ва қаттиққўллик қилувчилар ҳалокатга учрасин” дедилар. У иккиси Росулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васалламга узр билдирдилар ва Аллоҳга бу қилган ишлари учун тавба қилдилар.
                                             Ривоят
Умар ибн Хаттоб (р.а.) кечаларнинг бирида кезиб юриб, бир эшикнинг орасидан оппоқ чироққа назар солиб, бир қавм шароб устида турганини кўрди. Нима қилишини билмасдан, масжидга кириб, Абдураҳмон ибн Авф (р.а.)ни олиб чиқиб, эшик олдига келтирди. Абдураҳмон ибн Авф (р.а.) эшикка назар солганидан кейин, Умар ибн Хаттоб (р.а.) унга: қиладиган ишимиз ҳақида нима деб ўйлайсиз деди. Абдураҳмон ибн Авф (р.а.): Аллоҳга қасамки биз Аллоҳ қайтарган ишга келиб қолдик деб ўйлайман. Чунки биз айб ишни қидириш билан шуғулланиб, ундан хабардор бўлдик. Ваҳолангки, Аллоҳ бу ишни биздан бошқа кишилардан беркитган эди. Биз Аллоҳ азза ва жалла беркитган ишни очмоғимиз мумкин эмас деди. Умар ибн Хаттоб (р.а.) унга: сендан фақатгина рост сўзлаганингни кўрмоқдаман деб етти марта айтиб, сендан кўра моҳир бўлолмайман ортга қайтдик деди.
Бошқа бир лафзда Абдураҳмон ибн Авф (р.а): биз Аллоҳ ва Росулига гуноҳкор бўлганимизни кўрмоқдаман. Чунки Росулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам бизларни айб ишни қидириш билан шуғулланишдан қайтарган эдилар деди. Умар Ибн Хаттоб (р.а.): рост сўзладинг деб, қўлларидан ушлаб ортга қайтдилар.
                                             Ривоят
Умар ибн Хаттоб (р.а.) кечаларнинг бирида Ибн Масъуд (р.а.) билан  кезиб юриб бир эшикнинг орасидан хамр кўзаси ва унга қўшиқ айтиб турган ашулачи аёл орасидаги бир қарияни кўриб: Сизга ўхшаган қарияни бу ҳолда бўлиши нақадар хуникдир, деди. У киши ўрнидан туриб: Эй мўминларнинг амири Аллоҳ сизни қувватласин. Мени тингласангиз гапирсам деди. Умар ибн Хаттоб (р.а.) гапиринг деди. У киши: Мен бир нарсада Аллоҳга гуноҳкор бўлсам, сиз уч нарсада Аллоҳга гуноҳкор бўлибсиз деди. Умар ибн Хаттоб (р.а.) У нима? деди. У киши: Сиз жосуслик қилдингиз, дарҳақиқат Аллоҳ азза ва жалла жосусликдан қайтаргандир. Бостириб келдингиз. Аллоҳ азза ва жалла айтадики:
189. Яхшилик уйларнинг орқасидан киришингизда эмас, лекин яхшилик, ким тақводорлик қилса, шундадир. (Бақара)
Изнсиз кирдингиз. Аллоҳ азза ва жалла айтадики:
27. Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. (Нур) Шунда Умар ибн Хаттоб (р.а.) у кишига: Рост гапирдинг. Мени ушбу гуноҳларим учун кечирасанми? деди. У киши сизни Аллоҳ кечирсин деди. Сўнг Умар ибн Хаттоб (р.а.) баланд овазда ҳўнграб йиғлаган ҳолда чиқиб кетди. У ўзига: Агар Умарни Аллоҳ кечирмаса унга вайл бўлади, эй Умар сен боласи ва қўшнисидан яширин гуноҳ қиладиган бир кишини топдинг, энди у: Ҳозир мени мўминлар амири кўриб қолди деб айтади дер эди.
Шунга ўхшаш яна бир хабар келади: Қачонки сизларни бирингиз таомга чақирилса-ю, у рўзадор бўлмаса чақириққа ижобат қилсин! Агар рўзадор бўлса, мен рўзадорман десин. У киши амалини махфий қилиши афзалроқ эканини билади. Шунга қарамасдан амалини изҳор қилишга буюрилди. Лекин  у киши ўз биродарини хафа қилиш билан унинг қалбига таъсир қилмаслиги учун, мўминнинг ўзи ва ҳурматини амаллардан кўра афзалроқ бўлганлиги учун, амални махфий қилишликни биродарига таъсири бўлганлиги учун, амалини изҳор қилиши ўзи учун махфий қилишидан кўра афзалроқдир. Чунки амаллар амал қилгувчига тўхтаб туради. Аллоҳ хоҳлаган кишисига амални мукофотни амал қилгувчининг қадрига (унинг ният ва ихлосига) биноан кўпайтириб беради,  амалнинг қадрига биноан эмас.  Бу эса мўмин киши амалдан афзаллигига далолат қилади. Унга айтилади: Амалингни изҳор қилиш билан биродарингни қалбига ёмон таъсир кўрсатишни ва кароҳиятни (ёмон кўришни) кўтаргин. Бу ишинг (амалингни изҳор қилишинг) амалингни махфий қилиб биродаринг сени ёмон кўриб қолишидан кўра сен учун яхшироқдир. Чунки биродаринг сен учун тайёрлаган таомга сени чақирса-ю, сен унга ижобат қилмасанг ва унга очиқ узрингни айтмасанг, у сидқидилдан чақирган бўлса, унга оғир ботади.
Баъзи кишилар амалларидан бирор киши хабардор бўлиб қолмаслиги учун жамоатни орасида Қуръонни махфий ўқир эди. Сажда оятини ўқиганда халқнинг орасида сажда қилар эди. Биз уни сажда қилганлигидан Қуръон ўқиганлигини билиб олар эдик. Фиқҳни яхши билмаган кишилар бу киши амалини зоҳир қилди, амалини махфий қилишлик учун сажда қилишни тарк қилса афзалроқ  бўлар эди, чунки у махфий қилган амалини зоҳир қилди деб айтар эдилар. Бу гапни гапирган кишини илимсизлигига далолат қилади. Сажда қилган киши мухлис кишидир.Чунки у икки фазилатли амалга эга бўлди. Аввало амалини (Қуръон ўқишни) махфий қилиб бошлашлик билан бир фазилатга эга бўлди. Кейин фақатгина зоҳиран бажариш имконияти бўлган, инсонларни деб тарк қилиш дуруст бўлмаган амални, Аллоҳ таоло учун қурбат (ибодат) бўлгани учун Аллоҳ буюрганидек сажда қилди. У киши иккинчи амалида ҳам фазилатга эга бўлди. Сабаби, бошида Аллоҳ учун амалини махфий қилгани каби, иккинчи ҳолда ҳам Аллоҳ учун амалини зоҳир қилди. Чунки у одамлар уни кузатиб турганлигини тарк қилди, одамларни деб  амалини тарк қилмади. Агар  амални махфий қилиш учун уни тарк қилиш афзалроқ бўлганда эди, намоз ўқиб турган кишини ҳузурига бирор киши кирганда одамлар учун намозини тарк этиб ўтириб олиши афзал бўлар эди. Намоз ўқиб турган кишини ҳузурига бирор киши кирганда намозини давом эттирган кишига икки ажр борлигига ҳадис келган. Амалини махфий қилганлик ажри ва амалини ошкор қилганлик ажри. Баъзи  кишилар одамлар учун амални тарк қилиш риё ва одамлар учун амал қилиш ширк деган. Айтиладики: риё учун амал қилма ва ҳаё учун (сабабли) амални тарк этма. Аллоҳдан ҳаё қилмоқ иймон бўлгани каби, (Аллоҳга итоат қилишда) халқдан ҳаё қилмоқ ширкдир. Шунингндек, бир киши одамлар учун амални тарк қилиш билан душманга (шайтонга) итоат қилса,  яна бир бора одамлар учун амал қилиш билан душманга итоат қилади.
 Бир киши бир кунда рўза тутса ва намоз ўқиса бу икки амалини ўз манзилида жамлайди ҳамда уни амалларидан одамалар хабардор бўлмайди. Агар у киши рўзасига эътикоф ўтиришни ҳам қўшишни ният қилса масжидга чиқади ва масжидда туриб намоз ўқийди, ўз амалини инсонларга зоҳир қилади. Одамлар уни (ибодат қилганлигини) кўриб турганлиги учун масжидда эътикоф ўтиришни тарк қилмайди. Агар мустаҳкам олим бўлса, у ниятида мустаҳкам бўлганлиги ва зиёда эътикоф ибодати учун, амалини зоҳир қилишлиги унга зарар қилмайди.  
Шунингдек, одамлар иқтидо қиладиган мустаҳкам имом агар риёни қасд қилмаса ва одамларни мақтовини яхши кўрмаса, амалларини одамлар кўриши зарар қилмайди, балки унга ажр бўлади. Ушбу ибораларда Аллоҳнинг зикридан ғофилларга танбеҳ ва яхши амалларни қилувчиларга ташвиқ бор. Баъзи уламоларни наздида сажда оятини эшитган ёки ўқиган киши учун сажда қилиши фарз бўлади. Агар сажда оятини эшитган ёки ўқиган киши таҳоратсиз бўлса, таҳорат қилган вақтида сажда қилмоғи фарз бўлади.
Изоҳ: Банда қачон амалини махфий қилиши ва қачон ошкор қилишини билмоғи керак.
Шунга ўхшаш бир банданинг ҳоли бошқа бир банданинг ҳолидан авлороқдир. Буни қуйидаги ҳикоядан билиб оламиз.
                                                      Ҳикоя
Абу Наср Ат-Тимор ривоят қилади: Бир киши Бишр Ибн Ҳарс билан видолашгани келиб айтди: Мен ҳажни қасд қилдим, менга бир нарсани буюринг деди. Унга Бишр: Ҳаж ибодатига қанча мол-дунё сарфлаябсан деди. У киши: икки минг дирҳам деди. Ҳаж ибодатинг билан нимани истамоқдасан? Гуноҳлардан покланишними ёки байтуллоҳга иштиёқними ёки Аллоҳни розилигини? деди. У киши: Аллоҳ азза ва жаллани розилигини истайман деди. Бишр: Агар сен ўз манзилингда туриб Аллоҳ азза ва жаллани розилигига ишонч билан икки минг дирҳамни инфоқ қилиб Аллоҳни розилигини топсанг, икки минг дирҳамни инфоқ қиласанми деди. У киши: Ҳа деди. Бишр: Бориб уни (икки минг дирҳамни) қарздорларга, фақирларга, оиласи қийналиб қолганларга, қарамоғида етим бўлганларга тақсимлаб бергин! Агар қалбинг улардан бирига беришликка моил бўлса, бирига бергин! Бир мўмин кишини қалбига хурсандчилик солишинг, ғамгин кишига ёрдам бермоғинг, муҳтож кишини зарарини кетказмоғинг ва заиф кишига ёрдам бермоғинг ислом ҳажжидан кейин юзта ҳаждан яхшидир. Ўрнингдан тур ҳаж учун ғамлаган икки минг дирҳамни биз буюрганимиздек инфоқ қилгин! Агар биз буюрганимиздек инфоқ қилмасанг, бизга қалбингдаги гапни гапиргин! деди. У киши: эй Абу Наср сафар иштиёқи қалбимда кучлироқ деди. Шунда Бишр унга юзланиб,  табассум қилиб: Агар мол-дунё тижорат кирлари шубҳалардан жамланган бўлса, нафс у мол-дунё билан бир истакни (орзуни) амалга оширишни талаб қилади ва унга киришади. Агар яхши амаллар зоҳир бўлиб қолса, уни қабул қилмасликка ўзига ўзи онт ичади.
Агар Бишрга: фолонча бой кўп рўза тутиб, кўп намоз ўқир экан дейилса. Бишр: У мискин (бечора) ўз ҳолини тарк этиб бошқаларни ҳолига киришибди. Бунинг ҳоли очларга таом бериш ва мискинларга инфоқ эҳсон қилмоқ эди. Очларга таом бериш ва мискинларга инфоқ эҳсон қилмоқ у учун, мол-дунёни тўплаб уни фақирлардан ман қилиб, рўза тутиб ўзини оч қолдириши ҳамда ўзи учун намоз ўқимоғидан кўра афзалроқдир дер эди.
Уламаолар наздида олим: Икки яхши нарсанинг (амални) яхшироғини билган киши. Шунда у киши икки яхши нарсанинг (амални) яхшироғи фавт  бўлишидан олдин у амалга илдамлайди. Олим: Икки яхши нарсани (амални) ёмонроғини билган киши. Шунда у киши икки амалнинг ёмонроғи уни машғул қилиб қўймаслиги учун ундан юз ўгиради. Олим: Икки ёмон нарсани (амални) яхшироғини билган киши. Агар у мажбур бўлиб қолса ёки у билан имтиҳон қилинса яхшироғини қилади. Олим: Икки ёмон нарсани (амални) ёмонроғини билган киши. Шунда у тезда ундан қочади ва ундан тўсинади.
Хулоса: Юқорида келтирилган ривоят, ҳикоя, ва ҳикматлардан шу хулоса келиб чиқадики, мўмин киши Аллоҳга ибодат ва итоат қилишда услубга амал қилишлиги лозим. Услуб шуки: Ибодат ва итоат бобида буйруқларга амал қилишда аввал фарз, кейин вожиб, суннат ва мустаҳабга ўз мартабасига қараб риоя қилиш керак. Бир мустаҳаб амални қиламан деб фарзга футр етказмаслик лозим. Кечаси бедор бўлиб таҳажжуд ўқиб, ҳориб, бомдод намозига ухлаб қолганга ўхшаш. Қайтариқларга амал қилишда ҳам аввал ҳаромдан қайтишни биринчи ўринга, макруҳдан қайтишни ундан кейинги ўринга қўйиш керак. Бир макруҳ ишдан қайтаман деб, ҳаромга қўл урмаслик керак. Бир кишини бир макруҳ амалдан қайтараман деб уни кўпчиликни ичида шарманда қилиб обрўсини тўкиб, ҳаром иш содир қилмаслик лозим. Бир яхши амални бажараман деб, ундан афзалини тарк этмаслик ёки ёмон ишга қўл урмаслик лозим. Бир гуноҳдан қайтаман деб, ундан каттароқ гуноҳ содир этмаслик лозим. Шунда мўмин киши мақсадига осонроқ етади.
Қалблар озуқаси китобини йигирма олтинчи бобини таржимаси ниҳоясига етди. Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Қодиров Ҳасан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
давоми. ,..Аллоҳумма Ижъал лии нурон фии қолбии, важъал лии нурон фии самъии, важъал лии нурон фии басории, важъал лии нурон ъан яминии ва нурон ъан давоми...

3091 15:00 / 15.12.2018
Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин.Ҳаётда ҳеч қайси давоми...

3170 05:00 / 06.03.2017
Аллоҳ буюради .Аллоҳ ва пайғамбарга итоат қилингиз, Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ бундай динсизларни севмас, Таҳрим сураси, 11оят.Аллоҳ иймонсизларни давоми...

4466 16:56 / 29.10.2018
32Ҳикмат Ўзингда яширинган айбларни кўришга интилишинг, сендан тўсиб қўйилган ғайбларни кўришга интилишингдан яхшироқдирrdquo Одамларнинг қалбларига, давоми...

3501 05:00 / 01.03.2017