1446 йил 11 жумадул аввал | 2024 йил 13 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Муроқабанинг учинчи мақоми

05:00 / 01.03.2017 4044 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Каъбул Ахбар р.а. Умар ибн Хаттоб р.а.га айтди: Агар сен Аллоҳга етмишта пайғамбар амали билан йўлиқсанг ҳам, қиёмат кунининг қўрқинчидан нажот тополмайсан. 

Баъзи салафлар айтади: агар банда дунёни аввалидан қиёмат қоим бўлгунига қадар яшаб, Аллоҳнинг тоат ибодатига юз тутса ҳам, қиёмат кунини титроқ (зилзила) ва қўрқинчини кўрганда, ушбу тоат ибодатини паст (кам) санайди.


Ҳадисда келтирилади: ўлим фариштасини жон олиш билан шуғулланиши, қилич билан минг бор урмоқдан ашаддийроқдир. Агар ўлимнинг бир тукка берган оғриғи барча халоиққа қўйилса уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлар эди. Халойиқ билан ўлим ва ўлим билан жаннатга кириш орасида мингта қўрқинч бор, ундаги ҳар бир қўрқинч ўлим оғриғидан юз минг бор зиёдадир. Банда бу қўрқинчлардан Аллоҳнинг раҳмати билан нажот топади. Банда бу қўрқинчлардан уни қутқазадиган юз минг раҳматга муҳтож бўлади. Бу сонли (юз минг) раҳмат бу дунёдаги юз минг ҳасана (яхши амал)га тақсимлангандир. Бу дунёдаги  ҳасана (яхши амал) Аллоҳнинг раҳматини зоҳир бўлишига имкон ва эртага (қиёматда) Аллоҳнинг раҳмати унга берилишига йўлдир. Бу Ҳаким зотнинг ҳикмати. Меҳрибон зотнинг тақсимоти ва тадбиридир. Чунки яхши амаллар мукофатнинг йўлларидир. Ҳасаналарнинг ҳаммаси банда учун нажотни ҳозирлайдиган бир раҳматдир. 

Дунёда қилинган амалнинг савоби бугун бу ерда(дунёда) берилади. У Аллоҳнинг аввалги мукофатидир. У Аллоҳнинг тавфиқи ва иноятидир. Аллоҳ эртага банданинг дунёда қилган амали учун у ерда(охиратда) ўз раҳматининг фазли ва неъматининг камоли ила яна мукофат беради. Бу Азизу ўта билгувчи зотнинг тақдир қилганидир.

Аллоҳ таоло айтади: 60.Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. 

(Ар-Роҳман) бу оятнинг маъноси ҳақида айтилди: биз тавҳид неъматини ато қилган кишининг мукофати фақат жаннатдир.

Баъзи уламолар айтади: Ла илаҳа иллаллоҳ сўзининг мукофати қиёматда Аллоҳнинг юзига назар солмоқдир ва жаннат амалларнинг мукофатидир. Қарамайсизми агар Аллоҳ бугун бир кишига тавҳидни ҳаром қилса, қиёматда унга жаннатни ҳаром қилади. Агар кимки Исломни манъ қилса Аллоҳ уни абадий кечирмайди. Аллоҳ айтадики: 

72. Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қиладир (моида)

34. Албатта куфр келтирганлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсган, сўнгра кофир ҳолларида ўлганларни Аллоҳ ҳеч-ҳеч мағфират қилмас. (Муҳаммад) Бу ерда ҳийла ҳам, йўл ҳам йўқ.

 Аллоҳ мўмин тақводорлар ҳақида айтади: 56. Ва фақат Аллоҳ хоҳласагина эслайдилар. У зот тақво аҳлидир ва мағфират аҳлидир. (Муддассир). Бу оят тўғрисида айтилади: у тақво берилган кишидир. Кимгаки Аллоҳ тақво берса, у мағфират  аҳлидандир.  

Аллоҳ айтади: 26. Аллоҳ Ўз сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ва уларга тақво калимасини лозим кўрди. (фатҳ) 

10. Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз. (Ҳужурот)

56. Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир. (Аъроф)

Кимники амаллари яхшилик бўлса, у яхшилик қилгувчилардан бўлади. Унинг мукофати яхшилик бўлади. У жаннатдир. Кимники амаллари ёмонлик бўлса у ёмонлик қилгувчилардан бўлади. Унинг мукофати ёмонлик бўлади. У дўзахдир. Дўзах ва жаннат халоиқ яратилишидан олдин яратилганлиги зикр қилингандир. Росулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васалламдан эҳсон ҳақида сўралганда айтдилар:  Аллоҳни кўриб турганингдек ибодат қилмоғингдир. Бу муроқабанинг аввалидир. Чунки кузатиб тургувчи зотни мушоҳадасиз кўрасан, сўнг муроқаба қиласан(У сени кузатиб турганлигини англайсан).

Аллоҳ таоло пок амалларни покиза амал қилгувчиларга хослади. Нопок амалларни нопок амал қилувчиларга мубтало қилди. Аллоҳ таоло айтади:   26. Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. (нур) бу оятни маъноси ҳақида айтилди: Нопок сўз ва амаллар нопок эркаклар учундир.

26. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. (нур) бу оятни маъноси ҳақида айтилди: покиза сўз ва амаллар покиза эркаклар учундир. 

Аллоҳ таоло ўзига яқин бўлган бандаларни хотимасини гўзал бўлишлиги ва Аллоҳга душман бўлганларни хотимасини ёмон бўлишлиги тўғрисида хабар бериб айтади:  

32. Фаришталар уларнинг жонларини пок ҳолларида ола туриб: 

«Сизларга салом бўлсин. Қилиб юрган ишларингиз туфайли жаннатга киринг», дерлар. (наҳл)

(Ҳа, ўлим фаришталари ҳам тақводорлар билан гўзал муомалада бўладилар. Уларнинг жонларини олишда мулойимлик билан, пок ҳолларида салом бериб туриб, жаннатга киришларини айтиб башорат берадилар.)

 Бу оятни маъноси ҳақида айтилди: улар покиза ҳаёт кечирган эдилар, жонлари  ҳам пок ҳолларида олинди. Улар покиза амалларни қилган эдилар, ўлимлари ҳам покиза ҳолда бўлди.

Аллоҳ таоло золимларни сифатлаб айтади: 28. Фаришталар уларнинг жонларини ўзларига зулм қилган ҳолларида олгандир. Улар, ҳеч бир ёмонлик қилмаган эдик, дея таслим бўлурлар. Йўқ! Албатта, Аллоҳ нима амал қилиб юрганингизни билгувчи зотдир. (наҳл)

Уларнинг борадиган жойлари жаҳаннам, у нақадар ёмон жойдир. Уларнинг ҳаётлари ва амаллари зулм қилиш билан ўтди. Шунинг учун қабрлари ва борор жойларида уларга ҳам зулм қилинади. Кимки биз зикр қилган сўзларни иймон билан мушаҳада қилса, доимо муроқабада бўлади, амалларини гўзаллаштиради, вирд (кундалик) вазифаларини муттасил адо этади ва хайрли амалларни кўпайтиради. Шунингдек ўз иймонини мусаффолаш ва зиёда бўлишига мушоҳадасини сарфлайди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла Ўз каломида зикр қилган кишилардан бўлади. Аллоҳ азза ва жалла айтади:  61. Бас, амал қилгувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал этсинлар. (Ас-соффат) 

26.У(шароб)нинг хотимаси мискдир. Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар. (Мутаффифин)

61. Ана ўшалар яхшиликларга шошилурлар ва улар ўша(яхшилик)лар учун мусобақа қилурлар. (Мўминун)

Улар яхши амалларга шошиладилар, яхши амаллар ўтиб кетмаслиги учун мусобақа қиладилар. Ғофиллардан ўзиб кетадилар ва дангасалар билан мусобақа қиладилар.

Иймонли кишилар муроқабасини тўртинчи мақоми

Муроқабанинг тўртинчи мақомида, банда шуни ишонч ила биладики, охиратда унинг дунёда ўтказган йиллари ойлар қилиб, ойлари кунлар қилиб, кунлари соатлар қилиб, соатлари нафаслар қилиб ёйиб (очиб) қўйилади. Сўнг у учун очилган ҳар бир нафасдан сўралади. Банданинг дунёда қилган ҳар бир амали учун, агар у кичик амал бўлса, учта девон очилади. 

Биринчи девон: бу амални нима учун қилдинг? Деган девон. Бу амалнинг ҳукмларини имтиҳон қилиш маконидир. (банда қилган амалларини ҳукмини билишлиги тўғрисида сўроқ қилинади)  Агар банда бундан саломат ўтса, у учун иккинчи девон очилади.

Иккинчи девон: бу амални қай ҳолда бажардинг? Деган девон. Бу ушбу амалини илм асосида бажарганлигини сўроқ қилиш мавзуси. Агар банда бундан саломат ўтса, у учун учинчи девон очилади.

Учинчи девон: бу амални ким учун қилдинг? Деган девон. Бу ушбу амал тўғрисида бандани ихлосини сўроқ қилиш мавзуси.

Агар банда “бу амални нима учун қилдинг?”, “қай ҳолда бажардинг?”, “ким учун қилдинг?” деган саволларга жавоб беришда камчиликка йўл қўйса, қиёматда уни ҳалокатга учраш хавфи бор. Лекин Аллоҳ кимни қутқариб, унга мурувват кўрсатса осон ҳисоб қилади. Аллоҳу таоло айтади:

 47. Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирурмиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз. (Анбиё)

7. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.

8. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир. (залзала)

 Бу оятлар Аллоҳ азза ва жалланинг китобидаги энг ҳукм қилгувчи оятлардандир дейилган. Росулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий қилинмаган нарса ҳақида сўралсалар: бу ҳақида, менинг ҳузуримда фақатгина бу жамлагувчи улуғ оят бор деб:  

7. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.

8. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир. (залзала) оятларини айтар эдилар. Фараздақнинг бобоси Саъсаъаҳ Қуръонни пастки сураларидан бу (Залзала) сурасигача таълим олиб: менга кифоя қилади, менга кифоя қилади, дарҳақиқат яхшилик ва ёмонликни танидим деди. Шунда Росулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам: у киши фақиҳ бўлиб кетди дедилар. Оятдаги зарра ҳақида айтилди: зарра чангни қуёш нурида игнанинг бошларига ўхшаш кўзга кўринадиган пардасидир. Ибн Аббос р.а.дан ривоят қилинди: у айтади: сиз кафтингизни тупроқ устига қўйиб, сўнг кўтарганингизда, қўлингизга ёпишиб қолган нарса (чанг) заррадир. Айтилди: тўрт зарра бир хантал уриғига тенг келади. Баъзи уламолар зикр қилади: зарра арпа уруғининг мингдан бири, амалларни ичида шу оғирликка эга бўлганлари тортилади ва шу енгилликка тенг келадиганини оғирлиги ўлчанади. Шунинг учун хабардор Зот бу ҳақид хабар берди, кузатиб тургувчи Зот огоҳлантирди. Биз ҳозир зикр қилиб ўтган оятнинг маъносига  кўра, кимки амал билан жаннатга кираман деб ўйласа, у таъна қилувчидир. Кимки амалсиз жаннатга кираман деб ўйласа, у орзу қилгувчидир. Банда учун унга буюрилган амалларни бажариб, амалига қарамаслик лозимдир. Сўнг у амали тўғрисида Аллоҳ азза ва жаллага таваккал қилиб, Аллоҳ ўз карами ила амалини қабул қилишини умид қилмоғи ва Аллоҳ ўз адли ила амалини рад қилишлигидан қўрқиб туришлиги лозим бўлади.   

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзига сабр қилувчи ва амалларида Аллоҳга таваккал қилувчиларни мадҳ қилиб айтади.

 58. Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни жаннатдан остидан анҳорлар оқиб турган олимақом жойларга жойлаштирурмиз. У ерда абадий қолурлар. Амал қилгувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши!

59. Улар сабр қилган ва Роббиларигагина таваккул қиладиган зотлардир. (анкабут) Жаннатдаги фазилатлар Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила бўлади. Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бандани бугунги кунда қилиган амалининг мукофатини абадийлаштириши. Аллоҳ амал қилгувчини мукофатини  абадийлаштиргани учун банда жаннатда доимий қолади. Аллоҳ таоло айтади:

 23. Ким яхшилик қилса, Биз унга ўша ишида яхшиликни зиёда қилурмиз. (шуро) 

 37. На молу дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизни Бизнинг ҳузуримизга яқин қила олмас. Магар ким иймон келтирган ва солиҳ амал қилган бўлса, ана ўшаларгагина қилган амаллари туфайли кўпайтирилган мукофот бордир. Улар (жаннат) болохоналарида омонликдадирлар. (сабаъ)

132. Ҳар кимга қилганларига яраша даража бордир. Ва Роббинг уларнинг қилаётган амалларидан ғофил эмасдир. (Анъом)

54. Ана ўшаларга сабр қилганлари учун ажрлари икки марта берилган. Улар яхшилик ила ёмонликни даф қилурлар ва уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар. (Қасос). Яъни: Улар янги яхшилик ила эски ёмонликни даф қиладилар. Аллоҳ дунёда уларни икки амалга – сабр  қилиш ва ўтган ёмонликни янги яхшилик билан даф қилишга йўллаб қўйди. Яна охиратда уларга икки ажр беради. 

Улар ёмонликдан кейин қилган, яхшилик ила ёмонликни даф қиладилар. Кейин қилинган яхшилик улардан ўтган ёмонликни жазосини кўтаради.

Энг гўзал сабр: мусибатга сабр қилмоқ. Энг гўзал яхшилик гуноҳдан кейинги насуҳ тавбадир. Гўёки улар икки амал қилди. Шаҳватдан сабр қилди ва қилган ёмонликларини тавба билан даф қилди. Аллоҳ уларни икки амалга йўллаб, яна икки ажр берди. Чунки сабр фақатгина Аллоҳ учун бўлади. Тавбани қабул қилиш ҳам фақат Аллоҳдан бўлади. Алло таоло айтади:

 92. Аллоҳга тавба учун кетма-кет икки ой рўза тутиш вожиб бўлур. (Нисо) 

127. Сабр қил, сенинг сабринг фақат Аллоҳ ила бўлур. (Наҳл)

Банда Аллоҳдан бўлган бирор ишни бандадан ёки банда учун деб эътиқод қилмайди, акс ҳолда ширк келтириб қўяди. Энг гўзал яхшилик қалбда бир амал тўғрисида фикир туғулганда, уни кузатувчи зот кузатиб турганлигини муроқаба қилмоқ. Аллоҳга энг афзал яқинлик ҳосил қилиш ҳисоб қилувчи зот учун нафсни дунёда ҳисоб китоб қилиб бориш ва нафс Аллоҳнинг тоатига ижобат қилмоғидир. Шунингдек дўзахийларнинг бўйсунмаслиги ва бузғинчилиги қанчалик зиёда бўлса, уларнинг азоби ва дўзахдаги мақом ва маконлари  ҳам шунча зиёда бўлади. Бу Аллоҳнинг ҳикматидир. Аллоҳ таоло айтади: 

167. Куфр келтирган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганлар, батаҳқиқ, қаттиқ адашгандирлар. (Нисо)

 Яъни: Ўзи кофир бўлиб, бандаларни Аллоҳнинг йўлидан тўсганларнинг азобини ўзи куфр келтириб, Аллоҳнинг йўлидан тўсмаганларни азобидан зиёда қилдик.

168. Албатта, куфр келтирганлар ва зулум қилганларни Аллоҳ зинҳор мағфират қилмас ва йўлга ҳидоят ҳам қилмас. (Нисо) Аллоҳ уларни куфри сабабли мағфират қилмади ва зулмлари сабабли  уларга ҳидоят йўлини ёритмади. Шунингдек Росулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам айтди: зулм қиёмат кунида зулуматдир. Аллоҳ таоло айтади: 10. Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга, ана ўшаларга, жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бор. (Буруж)Уларнинг устига Аллоҳ икки азобни юборди. Тавба қилмагани учун  жаҳаннам азобини ва мўминларни фитна қилгани учун куйдирувчи азобни. 

Аллоҳ таоло айтади: 55. Уларнинг моллари ва болалари сени ажаблантирмасин. Аслида, Аллоҳ ўша нарсалар сабабли уларни ҳаёти дунёда азоблашни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишни хоҳлайди, холос. (Тавба)Аллоҳ ўша нарсалар сабабли уларни ҳаёти дунёда азоблашни ирода қилди ва ўша нарсалар сабабли уларни охиратда азоблаш учун кофир ҳолларида жонлари чиқишини хоҳлайди. Уларнинг моллари ва болалари сени дунёда ажаблантирмасин. Аллоҳ уларни охиратда азоблашни ирода қилди. Жаҳаннамда уларга икки азобни жамлашни ирода қилди. Бири молу-дунё. Иккинчиси Аллоҳ таоло уларни кофир ҳолларида жонлари чиқишни хоҳлагани учун. Кофирлардан кимни молу-дунёси бўлмаса, жаҳаннамда унга битта азоб бўлади. Хабарда келади: кофирларнинг камбағаллари, дунёда камбағал бўлганлиги сабабли уларнинг бойларидан беш юз йил кейин дўзахга киради. Мўминларнинг камбағаллари, дунёда камбағал бўлганлиги сабабли уларнинг бойларидан беш юз йил олдин жаннатга киргани каби.

Хабарда келади: беморлар соғломлардан қирқ йил олдин жаннатга киради. Қуллар хожаларидан қирқ йил олдин жаннатга киради. Сулаймон ибн Довуд подшоҳлиги (салтанати) бўлганлиги сабабли пайғамбарлардан қирқ йил кейин жаннатга киради.

Набий салаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Одам боласи бирор соатини (дақиқасини) Аллоҳни зикрисиз ўтказган бўлса, агар жаннатга тушса ҳам, у соати (дақиқаси)га ҳасрат қилади”. Жаннатдаги ҳасрат жаннатга кириб, жаннат неъматига эришгандан кейин бўлади. Киши кўп амал қилувчиларга жаннатда буникидан кўра зиёда неъматлар берилиб, ўзи бундан  маҳрум бўлиб ва сўнгра маҳрумлиги давомий бўлганда, Жаннатда туриб  ҳасрат қилади. Бир  бандани ўзидан бошқа кишидан паст даражада бўлиб. шу паст даражада абадий қолиб кетиши амал қилувчиларга берилган зиёда неъматлардан маҳрум бўлишидир. Шу билан бирга у бандани ўзини неъмати камайиб қолмаслиги учун  амал қилувчиларга берилган зиёда неъматларга аҳамият бермайди ва фикир юргизмайди. 

Изоҳ: У банда ўзидан зиёда неъмат берилган кишиларга аҳамият бермайди. Чунки у ўзига берилган неъматни ҳам камайиб қолишидан қўрқади. Фақатгина дунёда кўпроқ амал қилмаганлиги учун ҳасрат қилади.

 Дарҳақиқат соат ва ундан оз муддат ҳам кунларга ишлатилади. Аллоҳ таоло айтади: 24. Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин. (ал-ҳаққо)

Ҳасан Басрий айтар эди: эй одам боласи сен босқичларсан қачонки сендан бир кун ёки бир кеча ўтса бир босқич (масофа) кесилади. Босқичлар тугаса жаннат ёки дўзах бўлган манзилга етасан, дақиқаларни кўчирдик ва кунларни ўраб қўйдик. Ҳакимлар айтади: инсонни умри юриб турган кемада ўтирган кишига ўхшайди. Банда охиратга яқинлашади-ю ўзи ундан ғофилдир. Айтилди: бандага кеча ва кундиздаги соатлари кўрсатилади. Банда соатларини йигирма тўртта  жавонга терилганини кўради. Қиёматда банда дунёда яхши амаллар қилинган соатларини ўз жавонига омонат қилиб қўйганлиги учун, ҳар бир жавонда неъмат, лаззат ва мукофатларни кўради. Аллоҳ бандани ушбу неъматларга муяссар қилади ва банда у билан хурсанд бўлади. Банда дунёда бирор бир соатни Аллоҳни зикрисиз ўтказган бўлса, охиратда у соат жавонини бўш,  ичида совға ва мукофат бўлмаган ҳолда кўради. Бу ҳол банда учун ёмон бўлади. Агар банда дунёда ўтказган соатларининг ҳисобидан қиёматдаги жавонларга бирор бир амални захира қилмаган бўлса, ҳасрат қилади. Агар у қиёматда жавонларга бирор бир амалларни захира қилганда эди, қиёматда у амаллар мукофатининг захирасаини кўриб, ўз нафсида розилик ва сакинатни топар эди.

Агар банда дунёда фазилатли ва мустаҳаб амаллар қилолмасдан ўтиб кетганига ҳасрат қилса. яхши амалларда  бошқалар билан мусрбақалашмагани ва ҳаракат қилмагани учун кўп ҳасрат қилади. Энди банда вақтларини ёмонликлар билан ўтказган бўлса ва камчиликларга йўл қўйган бўлса, у қандай қилиб ҳасрат қилмасин. Агар банда ўз умрини (мустаҳаб, фазилатли амалларни қилмасдан) фақатгина ҳалол ва мубоҳ амаллар билан ўтказган бўлса, унинг жаннатдаги даражаси пастроқ бўлади. Қандай қилиб Аллоҳ манъ қилган амаллар билан шуғулланган  кишининг даражаси пасаймасин.   

Баъзи уламолар айтади: ҳиба (эҳсон) қилгин! Гуноҳ қилувчи ҳиба сабабли кечирилади. Асарда(саҳобаларни сўзи) келади: жаннат аҳлининг устидан бир нур ярқираб, қуёш нури бу дунёни ёриштиргани каби, нур жаннат аҳлининг манзилларини ёриштиради. Шунда улар ўзларидан юқорида бўлган кишиларга қараб, уларни осмоннинг уфқидаги дуррий юлдизни кўргандек кўради. Улар нурда, неъматларда ва гўзалликда ой бошқа юлдизлардан фазилатли қилингандек фазилатли қилинганини кўради. Уларни поклик узра ҳавода эркин учиб бир-брларини ва Зул жалол ва Икромни зиёрат қилаётганларини кўриб, уларга нидо қилади: Эй биродарлар инсоф билан иш тутмайсизларми? Биз ҳам сизлар каби намоз ўқиган эдик, сизлар каби рўза тутган эдик, сизлар нима сабабли биздан устун бўлдингизлар? Шунда Аллоҳ азза ва жалла томонидан нидо қилиб айтилар экан: сизлар тўқ бўлганингизда улар оч бўлишган эди, сизлар сероб бўлганингизда улар чанқоқ бўлишган эди, сизлар турли кийимларни кийиб юрганингизда улар юпин кийинган эди, сизлар кулиб юрганингизда улар йиғлаб юришган эди, сизлар уйқуда ётган вақтингизда улар (ибодатга) тик туришган эди, сизлар хотиржам бўлганингизда улар (Аллоҳдан) қўрқувда юрар эди, шунинг учун бугунги кунда улар сизлардан фазилатли (устун) қилинди. Аллоҳу таоло айтади: 17. Бас, ҳеч бир жон ўзлари учун қилиб ўтган амаллари мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас. (сажда)

(Яъни, ҳеч бир одам яхши амаллари эвазига жаннатда беркитиб қўйилган, кўзни қувонтирадиган мукофотлар борлигини идрок қила билмас. Улар риё бўлмасин деб амалларни кечасида, махфий равишда қилгани учун Аллоҳ таоло ҳам уларга берадиган мукофотини махфий қилиб, беркитиб қўйган.)

Хабарда келтиради: жаннат аҳлининг кўпчилиги аҳмоқ (нодон) ва иллиййун (жаннатдаги энг юқори мақом) ақл эгалари учундир.

Изоҳ: Ақл эгалари бу дунёда кўпроқ ва гўзалроқ амалларни қилиб, иллиййунга тушишга ҳаракат қилади. Улардан камроқ амал қилганлар жаннатни паст даражасига тушишга ҳаракат қилган  бўлади. Жаннатни  пастроқ даражасини танлаган киши аҳмоқдир.


Қодиров Ҳасан



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги кунда кишилар орасида ахлоқсизлик, разолат ва турли жиноятлар шу даражада кенг тарқалдики, бутун олам аянчли аҳволда қолди. Аллоҳни эсдан чиқариш, Унинг давоми...

3200 05:00 / 06.03.2017
Муҳаббат бобиАбул Қосим Наср Обозий1 айтади .Муҳаббат, ва .машаққат,сўзларидаги нуқталар бирбирига яқиндир. Муҳаббат кўзи билан машққатнинг кўзига қаралса, давоми...

4100 05:00 / 01.03.2017
Бидъатнинг мазкур беш қисмга тақсимланишига далиллар ҳам келтирганлар . ,. . 1. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

3135 17:00 / 11.09.2021
Бешинчи офат ndash мазаҳ .Мазаҳ, арабча сўз бўлиб, аслида ҳазилмутойибани англатади. Бинобарин, ҳазилмутойиба учун рост гапларни гапириб, озроқ мазаҳ қилиш давоми...

2797 13:00 / 09.01.2021
Аудиолар

134249 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

54593 14:35 / 11.08.2021