1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таҳлил

Бир умрлик хазинага эга бўлмоқчи бўлсангиз, одоблар хазинасини ўқинг!

15:47 / 23.01.2018 7929 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мактабда ўқиб юрган чоғларимда ҳақиқатан ҳам зукко ва илмли бир устозим бўларди (исмларини айтишимни жоиз кўрмадилар). Ўқиш кунларнинг бирида устоз қучоқлари тўла китоб ва кўп пул билан хонамизга кириб келдилар. Эҳтирос билан китоб муаллифи ҳақида гапира кетдилар ва муаллифнинг қанчалар илмли ва тажрибали эканлигини таъкидладилару, шу орада бу китобда муаллифнинг катта бир хатога йўл қўйганини айтиб ўтдилар. Агарда кимда-ким китобдаги шу хато жумла ёки гапни бир ҳафта муддатда топса, унга 500,000 сўм пул мукофоти беришни ваъда қилдилар. Шунингдек, ким шу китобни мағзини чақса ва ўқиб англаса бир умрга етадиган хазинага эга бўлади, дедилар.

Синфдошларим орасида қандай рақобат ва қизиқиш уйғонганини тасаввур ҳам қила олмайсиз. Бошқа синфдаги ўқувчилар ҳам устоздан мусобақада қатнашишни сўрайвериб охири кўндиришганди, ҳатто китоб етмаганлар шаҳарга чиқиб китоб қидиришга тушишган ва пойтахтдаги танишларига буюртма ҳам беришганди. Мактабда бир ҳафта ўқувчилар тинмасдан дарсдан кейин қолишар ва китобни ҳар бир саҳифасини муҳокама қилишар эди ва энг муҳими ҳамма бир-биридан бир саволни сўрарди "жавобни топтингми"?

Бу интрига ҳатто уйларимизгача кириб борди, уйдагилар ҳам китобни олиб ўқий бошлашди, лекин ҳеч ким берилган топшириқни бажара олмасди. Бир ҳафта ҳам ўтди. Устоз барчани йиғдилар ва танлов якунланганини эълон қилдилар. Йиғилишда баъзи бир ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам қатнашишди. Чуқур ҳаяжон билан натижаларни кутардик. Натижаларни эълон қила туриб: “Китобда ҳеч қандай хато йўқ. Агар китобни шунчаки ўқинглар деганимда, ҳеч ким бу китобни ўқимаган бўларди”, дедилар. Ва яна: ”Мана ҳафта давомида бир китобни биргаликда ўқидинглар, китоб юзасидан суҳбат қурдинглар ва уни тамомила чуқур таҳлил қилдинглар”, деб таъкидладилар.

Аслида биз бу китобни билмаган ҳолда деярли ёдлаб бўлган эдик. Биласизми бу китоб мен учун пойдевор ва ўз ҳаёт йўлимни белгилашда улкан ёрдам берди. Ҳақиқатан ҳам бутун умрга етарли хазинага эга бўлдим. Устозимнинг зукколиги ва фаросати мени ҳалигача лол қолдиради. Улар қўллаган услуб ҳар қандай замонавий маркетинг услубидан кучлироқ эди. Устоз бизни шунчалик чуқур билар эдиларки, қандай китоб ўқиш бизга ёқишини ўзимиздан яхшироқ билган эдилар. Шу воқеани Андижон вилоятининг кўп туманларида, хусусан бугун Избоскан туманида сўзлаб бердим. Устозимнинг зукко ва ҳикматли бўлгани бугунги семинарда қатнашган барчанинг кўнглидан жой эгаллади ва ҳақиқий намуна бўлди.

Ҳа, айтмоқчи, Устоз тавсия қилган китоб - Ал-адаб ал-муфрад, яъни одоблар хазинаси эди ва муаллиф эса Имом Бухорий эдилар. Бир умрлик хазинага эга бўлмоқчи бўлсангиз, одоблар хазинасини ўқинг .


Алишер Саъдуллаев.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу мақоланинг ёзилганига анча бўлганди. Буюк устозим Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг вафотларидан сал олдин ёзилган ва у кишининг давоми...

4401 05:00 / 09.03.2017
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Мен уларни на осмонлару ерни яратишга ва на ўзларини яратишга гувоҳ қилмаганман ва адаштиргувчиларни ёрдамчи қилиб олган эмасман1rdquo давоми...

3902 05:00 / 09.03.2017
Дунё тарихига назар ташласак, Ислом диёрларида илмфан юксак даражада ривожланган. Мусулмон уламолари дунёга жуда кўп кашфиётларни тақдим қилганлар. Ислом давоми...

2826 15:00 / 28.01.2021
Аллома шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қолдирган илмий мерос ҳозирги замоннинг энг долзарб муаммосига айланган диний саводсизлик ҳамда унинг давоми...

8901 14:44 / 31.03.2017
Аудиолар

120103 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41771 14:35 / 11.08.2021