1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ҳеч қачон Аллоҳнинг раҳматидан умидингизни узманг

17:56 / 20.08.2017 5673 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Барчамиз Аллоҳнинг гуноҳкор бандаларимиз, гарчи У ҳадларимиздан ошмасликни амр этган бўлса ҳам. Лекин Биз  Аллоҳ таолонинг ожиз бандалари Роббимизнинг кўрсатмаларига ҳар доим ҳам риоя килавермаймиз. Киемат куни жазо мукаррарлигини билганимиз ҳолда ушбу чегараларни тез-тез бузиб туришиммиз одатий ҳолга айланган. Шунга карамасдан биз ҳеч Качон Аллоҳнинг раҳматидан умидимизни узмаслигимиз керак. Аллоҳнинг раҳмати шу кадар кенгки  ўзи истаса каттаю кичик гуноҳларимизни кечиб юборишга кодир. Шунинг учун ҳамиша истиғфорда бўлиб,таба килиб Аллоҳдан гуноҳларимизни мағфират этишини астойдил сўрамоғимз лозим. Куръонда Аллоҳ таъоло шундай марҳамат килади:

(Менинг номимдан) айт: «Эй ўз жонларига жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир». (Зумар сураси 53-оят).

Ушбу ояти каримада  ҳар бир гуноҳкор банда хоҳ у иймон келтирган ёки  келтирмаган бўлсин, Аллоҳ Таъолога ихлос билан, чин кўнгилдан самимий арзда истиғфор айтиб гуноҳларига тавба қилса ва ўша гуноҳларини қайта содир этмасликка ният килса, ўша гуноҳ нечоғлиқ оғир бўлмасин, Ўзи ирода килган қилган ҳолда, гарчи у содир этган у гуноҳлар денгиз кўпигидаги пуфакчалар миқдоридан ҳам кўп бўлса кечириши мумкинлиги айтилмоқда.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтилишича ушбу оят кўплаб қотилликлар ва фаҳш ишларни содир этган мушриклардан бўлган одамлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига келиб:  “дарҳақиқат сизнинг даъватларингиз ниҳоятда гўзал, лекин бизлар содир этган жиноятларимизни ювишнинг чораси борми? - деб сўраганларидан сўнг нозил бўлган (Бухорий).

Убода ибн Сомита розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишча, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қайси банда ихлос билан Аллоҳдан ўзга илоҳ йўк ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам  унинг расулидир деб шаҳодат келтирса, Аллоҳ унга дўззах ўтини ҳаром қилади (имом Муслим ривояти).

Агарда бу одамнинг шаҳодати чин ихлос билан келтирилган бўлсагина, Аллоҳ шундай қилади (яъни, дўззах ўтини унга ҳаром қилиб қўяди). У содир этган гуноҳига жазо олиши мумкин лекин дўззахда абадий қолиб кетмайди ваниҳоят жаннатга киради. Мунтазам равишда гуноҳ содир этиб юрган одам ўлимидан олдин иймондан чикариб юборадиган амал қилиб қўйиши ёки сўз айтиб қўйиши оқибатида иймонидан ажраб қолиши мумкин. Шу билан бирга, ҳар бир инсон  Аллоҳнинг раҳматига умид қилиш билан  иймонни йўкотиб қўйишдан қўрқиши керак.  Демак, ҳар бир инсон ўлими олдидан гавҳари иймонидан айрилиб қолмаслик учун қўлидан келган барча ишларни қилиши ҳамда биринчи навбатта чин ихлос билан тавба килмоғи лозим.

Абу Ҳурайра (розиаллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда айтилишича: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  шундай деганларини эшитганман: Аллоҳ  раҳматини юз қисмга бўлди, ва тўқсон тўққис қисмини ўзида қолдириб бир қисмини Ерга нозил қилди ва шу туфайли барча махлуқлар, шу жумладан,  ўз болаларига азият етказиб қўймаслиги учун туёкларини баландроқ кўтариб турадиган жониворлар бир-бирларига меҳр-мурувват кўрсатадилар”.

Ушбу ҳадиснинг бошқача талқинида маълум қилинишича, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

“Ҳақиқатдан ҳам Аллоҳнинг юз қисм раҳмати бор бўлиб, ундан фақат бир қисмини Ерга нозил қилган ҳамда уни инсу-жинс, ҳайвонот ва ҳашоротлар ўртасида тақсимлаган. Шу (Аллоҳнинг бир қисм раҳмати) туфайли одамлар бир-бирларига меҳр-муруват кўрсатадилар, ваҳший ҳайвон эса ўз боласига муҳаббат ҳис этади. Ўз раҳматининг қолган тўқсон тўққиз қисмини Аллоҳ Таъало Қиёмат кунида бандаларига намоён қилиш учун сақлаб қўйган” (Бухорий, Муслим).

Мана, Аллоҳнинг раҳмати нақадар чексиз эканлигини кўриб турибмиз. Агар инсу-жинс, наботот ва ҳайвонот олами, ҳашаротларнинг ўтмишда, ҳозирда ва келажакда намоён қилажак меҳрибонлиги Аллоҳ раҳматининг юздан бирига тенг бўлса, Аллоҳнинг бутун раҳмати нақадар улканлигини тасаввур қилиб кўрайлик.

Шунинг учун ҳам биз ҳеч қачон Аллоҳнинг раҳматидан умидимизни узмаслигимиз ва шу билан бирга, Унинг олдидаги қўрқувимизни йўқотмаслигимиз лозим.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Абулқосим Абдулкарим ибн Ҳавозин алҚушайрий Аррисалатул Қушайрияrdquo Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар Шоядки, нажот топсангизларrdquo Нур, 31.Анас ибн давоми...

5510 10:02 / 11.10.2017
Ваъда қилинган нарсанинг воқе бўлмаслиги сени зинҳор шакка солмасин. Агарки вақти тайин қилинган бўлса ҳам. Яна бу сенинг қалб кўзингга чўп бўлмасин ва давоми...

4331 13:59 / 21.07.2019
Эй одамлар Роббингизга тақво қилинг ва ота боласига фойда бера олмайдиган, бола отасига бирор нарсада фойда берувчи бўлмайдиган Кундан қўрқинг. Албатта, давоми...

3719 17:04 / 16.02.2018
Иккинчи зарар амаллар китобидаги яхшиликлар сони камайиб кетиши.Ривоят. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳу айтади .Қиёмат куни бир бандага амаллар китоби берилса, давоми...

3299 19:17 / 11.04.2018